Эрдоган Туркиясининг Сурия бойликлари устида душман билан тил бириктираётганига наҳотки ҳамон ишонмайдиганлар бор бўлса?!

151
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эрдоган Туркиясининг Сурия бойликлари устида душман билан тил бириктираётганига наҳотки ҳамон ишонмайдиганлар бор бўлса?!

Ақл бовар қилмайди

Маътарам, Тафтаноз ва Мастума шаҳарчаларидаги Туркия патрул хизмати пунктлари олдида намойиш ва юришлар бўлиб ўтди. Ушбу тадбирларда фронтларни очиш талаб қилиниб, Туркиянинг қирғинларга сукут қилаётганлиги танқид остига олинди. Пайшанба куни намойишда қатнашган оддий фуқаролар балонларни ёқиш орқали Жабали Зовиядаги шаҳар ва қишлоқларни боғловчи трассаларни тўсиб, ўз шаҳар ва қишлоқларининг режим ва Россия томонидан бомбардимон қилинишини тўхтатишни «кафил» Туркия ва жангчи гуруҳлардан талаб қилдилар.

Таъкидлаш лозимки, Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти марказий алоқалар қўмитаси раиси устоз Абулҳамид Абдулҳамид айрим сурияликларнинг Туркиядан ўз вазифасини тўлиқ бажаришни талаб қилиб чиқишаётганини қоралади. Устоз ўзининг фейсбукдаги саҳифасида қуйидаги саволларни ўртага ташлади:

«Наҳотки, бу «кафил»нинг асл башарасини билмайдиганлар ҳамон мавжуд бўлса, бунга ақл бовар қилмайди, ахир, Туркиянинг ўз вазифасини тўлиқ адо этиш-этмаслиги нимани ўзгартиради?!».

Абдулҳамиднинг таъкидлашича:

«Остона шартномаси матнида режим билан қўзғолончилар ўртасида ўт очишни тўхтатиш зарурлиги ҳамда озод этилган ҳудудларга ўт очишни тўхтатиш мажбуриятига режимнинг амал қилиши учун Россия кафил бўлиши, ўт очишни тўхтатиш мажбуриятига қўзғолончиларнинг амал қилиши учун Туркия кафил бўлиши айтилган. Шартнома имзоланган вақтдан бошлаб Россия билан Туркия «кафил» номини олишган. Чунки иккала давлат ҳам иттифоқчи томоннинг иккинчи томонга ўқ узмаслиги ва унинг ҳудудларига ҳужум қилмаслиги мажбуриятига амал қилиниши учун кафиллик қиладилар».

Абдулҳамид қуйидагиларни таъкидлади:

«Россия бажаришга ваъда берган вазифасини ўша пайтдан то шу кунга қадар бажаргани йўқ. Аксинча, у режим билан биргаликда қўзғолончилар жойлашган ҳудудларни бомбардимон қилиш ва бора-бора бу ҳудудлар кўламини камайтириш билан шуғулланмоқда. Анави Туркия режими эса, ўз вазифасини тўлиқ бажариб келмоқда, яъни, жангчи гуруҳларнинг режимга қарата ўт очишни тўхтатиш қарорларини назорат қилмоқда, фақат камдан кам ҳоллардагина ўт очиляпти».

Абдулҳамид сўзларини қуйидаги изоҳ билан тамомлади:

«Туркиянинг «кафил», деб аталиши сабаби мана шу. Бошқача ибора билан айтганда, бу «кафил» қонхўр режимга қарши жангчи гуруҳлар томонидан ўт очилмаслиги учун режим, Россия ва АҚШ олдида кафилдир. Ҳақиқатда ҳам шундай бўлмоқда. Кафил Туркия ўз вазифасини беками кўст адо этмоқда ва бу борада улкан муваффақиятга эришди. Унинг шунча қилмишларига қарамай, баъзилар Туркия ўз вазифасини тўлиқ бажарсин, деган талаблар билан чиқиш қилмоқда!

Роя газетасининг 2021 йил 4 август чоршанба кунги 350-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here