Жапаров ва Мирзиёев Қамбарота-1 ГЭС қурилиши масаласини муҳокама қилди

495
0

Жапаров ва Мирзиёев Қамбарота-1 ГЭС қурилиши масаласини муҳокама қилди

 Мирзиёев  Садир Жапаровни илк бор Маслаҳат учрашувида иштирок этаётгани билан чин дилдан қутлади ва бу кўп томонлама мулоқот майдони минтақамиз фаровонлиги йўлида мамлакатлар саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга хизмат қилишини таъкидлади.

 Учрашувда, аввало, жорий йил 11-12 март кунлари Жапаровнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувлар ижросининг бориши батафсил муҳокама қилинди.

 Энергетика соҳасидаги ҳамкорлик, хусусан, Қамбарота-1 гидроэлектр станциясини биргаликда қуриш масалалари ҳам кўриб чиқилган.

 Мирзиёев “Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой” темир йўли стратегик аҳамиятга эга экани, уни қуриш бўйича музокараларни жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлади.

 Изоҳ: Каримов президентлиги вақтида узоқ йиллар Қамбарота ГЭсини қурилишига қаршилик қилиб келди. Чунки, у ГЭС ўз ҳокимияти учун ҳатар ва босим ўтказиш ричагларидан бири бўлиб қолишидан қўрқар эди. Шу сабабли ҳатто сув орқасидан уруш келиб чиқиши мумкинлиги билан таҳидид қилиб бўлса ҳам қурилиш бошланишига тўсиқ қўйишга интилди.

 Каримовдан кейин ҳокимият тепасига келган Мирзиёев нисбатан “очиқ” сиёсат олиб қўшни давлатлар билан алоқа ўрнатиб ва иқтисодий алоқларни тиклай бошлади. 2017 йили расмий ўзбек ҳукумати Каримов тиш-тирноғи билан қарши бўлган “Қамбарота- 1” ГЭСини қуришда ҳамкорлик имкониятларини ўрганиб чиқиши юзасидан баёнот берди. Жорий йилнинг Садир Жапаровнинг 11-12 март кунлари Тошкентга қилган сафари чоғида бу борада айрим келишувга ҳам эришилди.

 “Биз “Қамбаота-1” ГЭСини Ўзбекистон билан бирга қуриш тўғрисида шартномага эришдик. Ҳозир иш бошланди. Ҳудо ҳохласа, “Қамбарота-1” ГЭСини уч йил ичида қуришни мақсад қилдик. Бу лойиҳа тўлиқ амалга ошади. 30 йилдан бери амалга ошмай қолиб кетаётган бу лойиҳа уч йилда қуриб битказилади”, – деган эди Садир Жапаров.

 Аммо берилган баёнотлар ҳам, эрилшилган келишувлар ҳам ҳозирча қоғозда қолиб кетмоқда. Чунки, “Қамбарота -1” ГЭс улкан лойиҳа бўлиб буни икки республика бирлашган тақдирда ҳам бароп этиш имкони йўқ. 2014-йилги ҳисоб-китобларга кўра, “Қамбарота-1” ГЭС қурулишнинг қиймати 2,7-3 миллиард долларга баҳоланган эди. Орадан ўтган вақт мобайнидабу қиймат ошган бўлиши аниқ. Агар икки давлат ушбу маблағни топган тақдирида ҳам на Қирғизистон ва на Ўзбекистонда бундай улкан ГЭС қуриш бўйича тажриба бор. Ўзбекистоннинг сув иншоотларини қуриш бўйича тажриба ва маҳорати “Сардоба” сув омборидаги фожеадан сўнг қанчалик эканлиги барчага маълум бўлди. Шу сабабли қирғиз-ўзбек ҳамкорлиги учинчи бир тажрибали шерик ва сармоядор топишига тўғри келади. Ушбу шерик эса Россиядан бошқаси бўлишга рус ҳукумати йўл қўймайди. Гарчи Россия лойиҳада иштирокини тўхтатиб қўйган бўлсада, ГЭС каби муҳим стратегик объектни осонликча бошқа давлат қўлига топшириб қўймайди.

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here