Эрдоган яҳудийларнинг янги президентини табриклади

265
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эрдоган яҳудийларнинг янги президентини табриклади

Бу эса, унинг Фаластин масаласининг хоини эканини исботламоқда

RT Арабик веб-сайти (ҳижрий 1442 йил 2 зулҳижжа, милодий 2021 йил 12 июл душанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади: «Душанба куни кечқурун Туркия президентлиги девонининг маълум қилишича, Эрдоган Герцогни «Исроил» президенти лавозимини эгаллагани билан телефон орқали табриклади. Суҳбат чоғида Туркия-«Исроил» ўртасидаги алоқаларнинг Яқин Шарқ минтақаси хавфсизлиги ва барқарорлиги учун катта аҳамият касб этиши таъкидланди.

Шунингдек, Туркия ва «Исроил»нинг турли соҳаларда, хусусан, энергетика, туризм ва технология соҳаларида катта имкониятларга эга эканлигига эътибор қаратилди.

Шу нуқтаи назардан, Туркия президенти – халқаро ҳамжамият Фаластин-«Исроил» можаросини БМТ қарорлари доирасида икки давлат ечими асосида доимий ва ҳар томонлама ҳал қилишга интилмоқда, деди».

Роя:

Эрдоган билан Герцог ўртасидаги телефон суҳбатидан кўриниб турибдики, Эрдоган қуйидагича фикрламоқда. Яъни, унингча, Фаластин масаласини Американинг икки давлат ечими бўйича ҳал этиш керак, шу пайтгача шундай тарзда ҳал қилинмаганлиги давлатларнинг яҳудий вужуди билан турли соҳаларда ҳамкорлик қилишига тўсиқ бўлмоқда ҳамда яҳудийларнинг урушлар қилиши, қонлар тўкиши ва муқаддас даргоҳларни оёқ ости қилиши Эрдоган ва унга ўхшаган раҳбарларни ноқулай аҳволга солмоқда. Шунинг учун ҳам Эрдоган Фаластин масаласининг «ечим», деган ниқоб остида мумкин қадар тезроқ йўқ қилинишини орзу қиляпти… Бунга яҳудий вужуди рози бўлиши учун унга турли хил ваъдалар бериб, аврашга тайёр турибди. Эрдоганнинг позицияси мана шу. Аслида, позиция тўғри сиёсий онг устига қурилмоғи даркор. Гап шундаки, Эрдоган ва унинг режими Американинг пиёда кучларидир. Бу пиёда кучлар мусулмонлар қонлари ва муқаддас даргоҳлари ҳисобига унинг режаларини бажариб келишмоқда. Эрдоганнинг яқинда Ғазо секторига қилинган уруш пайтида Қуддусни уч дин асосида тақсимлаш тўғрисидаги таклифи бунга яққол далилдир. Унинг туйғуни жунбушга келтирувчи баёнотлари эса, оммавий ахборот воситалари ёрдамида мусулмонлардан соддаларини лақиллатишдан ўзга нарса эмас.

Шубҳасиз, Фаластин масаласини ягона ечими бундай малай режимларни ағдармоқ ҳамда исломий қўшинларни мустамлакачи давлатлар ва уларнинг малайлари кишанидан халос этиб, Аллоҳу Акбар ҳайқириқлари остида Фаластинни озод этиш сари сафарбар қилмоқдан иборат.

Роя газетасининг 2021 йил 21 июл чоршанба кунги 348-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here