Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти тадбирлари

198
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир Судан вилояти тадбирлари

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти Ислом аҳкомлари ва уларнинг турли ҳаётий тузумларга тааллуқли ечимлари ҳақида жамоатчилик фикрини шакллантириш учун юртнинг турли вилоят ва шаҳарларида ўтказиб келаётган ўзининг оммавий тадбирлари доирасида 2021 йил 21 июн куни Хартум шаҳрида оммавий тадбирлар ўтказди. Мисол учун:

Хартум марказидаги «Жаксон» майдонида «Ёнилғи маҳсулотларидан давлат қўллаб-қувватловини олиб ташлашнинг реал сабаблари ва туб ечимлар», номи остида ўзининг даврий сиёсий мурожаатини йўллади. Унда одамларни чалғитиш учун ҳукумат келтираётган сохта сабаблар ҳамда бунинг ортидаги асл сабаблар ҳақида, шунингдек, бу шунчаки Халқаро Валюта Фонди ва Жаҳон Банки кўрсатмаларига  бўйсуниш эканлиги ҳақида гап борди.

2021 йил 22 июн сешанба куни Вад-Маданий шаҳридаги катта бозорнинг тантаналар майдонида «Мовий Нил билан Кордофан жанубига автоном бошқарув мақомини бериш бўлиб ташланган Суданни янада парчалашдир», деб номланган сиёсий мурожаатни йўллади. Унда бугунги ўтиш даври ҳукуматининг миллий ҳукуматлар йўлидан юриб, Жуба шартномаси сингари хоинлик шартномаларини имзолагани ҳамда Мовий Нил ва Кордофан жануби районига автоном бошқарув мақоми берилаётгани, бу қилмишлар эртага навбатдаги бўлинишга олиб келиши ҳақида сўз юритилди.

Айни мавзуда Умму Дўрмон ғарбидаги «Ливия бозори»да ҳам 2021 йил 23 июнда «Мовий Нил ва Кордофан жануби районига автоном бошқарув мақомини бериш бўлиб ташланган Суданни янада парчалашдир» номли сиёсий мурожаатни йўллади.

Қазориф шаҳрида 2021 йил 24 июн куни «Автоном бошқарув – бўлинишнинг ҳамда бойликлар нест-нобуд қилинишининг бошланишидир» номли сиёсий мурожаат йўллади. Мурожаатда автоном бошқарув лойиҳаси улкан хиёнат бўлиб, ундан АҚШ режаларини ижро этиш кўзланганлиги, бу режалардан жануб бўлиниши ортидан бутун Суданни парча-парча давлатчаларга бўлиб ташлаш кўзланганлиги айтилди.

2021 йил 27 июнда Духайнот шаҳарчасидаги «Калакла Лафа-Маркет»да Ҳизб аъзолари «Хўжайинлик шариатники, ҳокимият Умматники» номли сиёсий маъруза ўтказдилар. Унда Ҳизб аъзолари хўжайинлик шариатники эканлиги, парламент орқали ўз-ўзига қонун чиқариб олувчи халқники эмаслиги ҳақида сўз юритдилар.

2021 йил 28 июнда Умму Дўрмонда «Инсон ўйлаб топган тузум муваффақиятсиздир, ҳақиқий ечим Халифаликдир» номли сиёсий маъруза ўтказилди. Унда нотиқлар Судан тепасига «мустақиллик»дан то шу кунгача бирин-кетин келиб кетаётган ҳукуматлар, хоҳ фуқаровий, хоҳ ҳарбий бўлсин, фарқсиз, дунёвий ҳукуматлар бўлиб, уларнинг ҳар бири юртни бошқариш ва ривожлантиришга муваффақ бўлишмагани, аксинча, юртни ҳалокат жарлиги ёқасига олиб келишгани ҳақида гапирдилар.

2021 йил 2 июлда Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти аъзолари Кости шаҳрида «Судандаги бошқарув инқирози ва ўтиш даври масаласи» номли сиёсий маъруза ўтказдилар. Унда Ҳизб аъзолари Британиянинг юртдан чиқиб кетганидан кейин ҳам Судан аҳли сиёсий барқарорлик неъматидан маҳрум ҳолда яшамоқдалар, чунки гоҳ Европа элчихоналари орқали ҳукм юритилган фуқаровий бошқарув остида, гоҳ Американинг ҳарбий бошқаруви остида ҳеч ким ҳеч бир муаммони ҳал қилгани йўқ, дедилар.

2021 йил 9 июл куни Ҳизб аъзолари Кости шаҳрида ўтказган «Халифалик давлатида таълим асоси» номли сиёсий маърузада Исломда таълимнинг асоси исломий ақида бўлиб, таълим дастурлари шунга мувофиқ ишлаб чиқилиши, бунинг акси ўлароқ, бугунги кунда кофирлар мусулмон юртларидаги таълим дастурига очиқдан-очиқ аралашишаётгани тўғрисида сўз юритдилар.

Роя газетасининг 2021 йил 21 июл чоршанба кунги 348-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here