«Бирлашишни олдини олиш» қонуни Фаластин аҳлига қийинчилик туғдирадиган ва яҳудий вужудининг демографик хавотирларини акс эттирадиган ирқчилик қонунидир

650
0

«Бирлашишни олдини олиш» қонуни Фаластин аҳлига қийинчилик туғдирадиган ва яҳудий вужудининг демографик хавотирларини акс эттирадиган ирқчилик қонунидир

Яҳудий вужудидаги Кнессет 2021 йил 6 июл сешанба куни фуқаролик қонунидаги «Фаластинлик оилаларнинг бирлашишини олдини олиш» бандини узайтиришга овоз берди. Бироқ уни амалга ошириш учун талаб қилинган сондаги овоз берилмаганидан кейин, гарчи ҳукумат коалицияси томонлари ўртасида уни тўлиқ бир йил ўрнига ярим йилга узайтириш тўғрисида келишувга эришилган бўлса-да, яҳудий ҳукумати қонунни узайтира олмади. Чунки қонунни узайтиришга овоз берганлар билан унга қарши овоз берганлар овози тенг бўлди. 1600га яқин фаластинликка юртда яшаш учун рухсатнома берилди. Фаластинлик оилаларнинг бирлашишини олдини оладиган ва уларнинг ҳуқуқини камситадиган ушбу қонун оқибатларидан азият чекиб келаётган оилаларга қўшимча қулайликлар берилишини текшириш учун махсус комиссия тузилди.

«Бирлашиш» тўғрисидаги қонун 2003 йилда қабул қилинган ва ўша вақтдан бери ҳар йили янгиланиши учун Кнессетга тақдим этилади. Ушбу қонун Фаластин ҳудудида яшовчи, эр-хотинлардан биттаси Ғарбий Қирғоқ ёки Ғазо сектори шахсий гувоҳномасига эга бўлган ҳамда ҳар йили янгиланиб турадиган вақтинчалик яшаш рухсатномага кўра яшашига рухсат берилган минглаб фаластинлик оилаларга тааллуқлидир. Бу қонунга охирги марта 2007 йилда ўзгартириш киритилиб, тақиқ кенгайтирилди. Бу билан тақиқ эр-хотиндан биттаси яҳудий вужуди «душман» деб даъво қилган Эрон, Ливан, Сурия ва Ироқ каби давлатларнинг фуқароси бўлса уларнинг бирлашишини олдини олишни ҳам ўз ичига оладиган бўлди.

Ушбу адолатсиз қонун натижасида минглаб фаластинликлар азият чекмоқда ва оилалар тарқоқ бўлиб кетмоқда. Чунки бу қонунга кўра, эр-хотин биргаликда битта уйда яшай олмайди. Бу эса, кўп ҳолларда болаларни ота-онаси тирик бўлгани ҳолда уларнинг биттасидан маҳрум бўлишга мажбур қилмоқда. Бундан ташқари, соғлиқни сақлаш соҳасида, таълим олишда, эркин ҳаракатланиш ва саёҳат қилишда ҳар жиҳатдан чекловларга дуч келадилар. Вақтинча яшаш рухсатномасини олишдаги улкан молиявий харажатлар ҳам уларни қийин аҳволга солади. «бирлашишни олдини олиш» қонуни бўйича суд жараёнларини ҳамда бу қонуннинг парламентда кўриб чиқилишини кузатиб борадиган «тенглик» инсон ҳуқуқлари марказидаги фуқаролик қонунидан азият чекаётган оилалар комиссияси раҳбари Асмахан Жабалий шундай дейди: «Бирлашишни олдини олиш» қонуни бўйича тақиққа учраган фаластинлик оилалар сони тахминан 300 мингтага етади. Улар оғир иқтисодий ва ижтимоий ҳолатда яшайдилар. Маълумот учун айтадиган бўлсак, уларнинг 80 фоизга яқини қашшоқликнинг энг қуйи даражасида яшайди. Улар соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланиш, даволаниш ва таълим олиш каби ҳаётнинг энг оддий қулайликларидан ҳам маҳрумдирлар. (Ал-Жазира Нет, 2021 йил 6 июн).

Яҳудий вужуди бундай адолатсиз қонунни қабул қилишда «хавфсизлик масаласи» эътиборга олинганини баҳона қилади. Аслида эса, бу қонун яҳудий вужудининг демографик омилдан, шунингдек, айниқса Қуддус ва унинг атрофидаги минтақаларда араб ва мусулмонлар сони кўпайиб боришидан қўрқаётганини акс эттирадиган ирқчилик қонунидир. Фаластинлик оилаларни кўчиришга, аҳоли пунктларини бўшатишга ҳамда Салвондаги Шайх Жарроҳ ва Бустон кварталларини бузишга уриниш ушбу ишнинг ҳақиқатини акс эттиради.

Яҳудий ҳукумати тарафлари ўртасидаги сиёсий келишмовчиликлар туфайли ушбу қонуннинг ҳозирги шаклда қабул қилинмаслиги ёки ушбу сессияда таклиф қилинаётган тузатишлар унинг қайта киритилмаслигини ёки ушбу олаларнинг азоблари тугаганлигини англатмайди. Яҳудий вужуди Фаластин халқига қарши жиноятлар ва қирғинларни содир этишдан ўзини ҳеч қачон тиймаган ва тиймайди ҳам. У уларнинг уйларини бузишни, шаҳар ва қишлоқларидан кўчиришни ҳеч қачон тўхтатмаган ва бундан кейин ҳам тўхтатмайди. Шунингдек, бу вужуд мусулмонларнинг муқаддас жойларини оёқ-ости қилишдан ва Росулуллоҳ ﷺнинг Исро масканига тажовуз қилишдан ҳам тийилмайди.

Агар мусулмонлар ҳукмдорлари хиёнати, жиноятчи Ғарб давлатлари қўллаб-қувватлови бўлмаганида эди, яҳудий вужуди бундай жиноятларни содир этишга журъат қилолмаган бўларди. Ислом Умматига ҳамда унинг орасидаги холис қувват аҳлига ўша хоин ҳукмдорларни қулатиш, уларнинг тахтлари вайроналари устига пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ башорат қилган иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш учун дарҳол ҳаракатга келиш вожибдир. Зеро, Халифалик Фаластинни озод этиш ва у ердан яҳудий вужудини суғуриб олиб ташлаш учун армияларни ҳаракатга келтиради.

﴿وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنصُرُ مَن يَشَاء وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ * وَعْدَ اللَّهِ لَا يُخْلِفُ اللَّهُ وَعْدَهُ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ﴾

«Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусрати сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишига нусрат берур.. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир» [Рум 4-5]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қаноти

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here