Коронавирусга қарши эски вакцина борасидаги келишув Фаластин аҳлига қарши қасддан содир этилган жиноятдир

184
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Коронавирусга қарши эски вакцина борасидаги келишув Фаластин аҳлига қарши қасддан содир этилган жиноятдир

«Шабакатул Қудс» ахборот агентлиги қўлга киритган ҳужжатда айтилишича, Фаластин маъмурияти, яҳудий вужуди ва «Pfizer» компанияси ўртасида вакциналар алмашинувига оид келишув имзоланган. Ҳужжат матнида «Исроил ҳукуматининг муддати жорий йилнинг июн-июл ойлари охирида тамом бўладиган бир миллион доза миқдорда вакцинани Фаластин маъмуриятига ўтказиши ва бунинг муқобилида ўзига шунча миқдордаги вакцинани Фаластин маъмуриятининг «Pfizer»даги улушидан олиши» айтилган. Хабар мазмунига кўра, Фаластин маъмурияти муддати деярли тамом бўлган вакцина устида буни аниқ била туриб контракт тузишга ва унинг жавобгарлигини ўз зиммасига олишга журъат қилган. Шу муносабат билан ҳокимият томонидан тузилган «мустақил» комиссия кеча сешанба куни ўз ҳисоботини тақдим этган. Комиссия ҳисоботида сиёсий раҳбарият ушбу алмашинув мавзусидан хабардор бўлгани ҳамда ушбу келишувда бирорта камчилик ёки шошма-шошарлик мавжуд бўлмагани таъкидланди. Бир вақтнинг ўзида, ҳисоботда комиссиянинг соғлиқни сақлаш вазири томонидан тақдим этилган кўплаб техник маслаҳатларни ҳам, унинг шартномани имзоламасликка оид тавсиясини ҳам эътиборсиз қолдиргани айтилади.

Бу хусусда Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими ўз сайтида баёнот нашр қилиб, қуйидагиларни таъкидлади:

«Мазкур ахборот агентлиги қўлга киритган ҳужжатдан ҳамда вакциналар масаласини кузатиб борувчи комиссия ҳисоботи матнидан Фаластин режимининг юрт аҳлига нисбатан коррупция ва ёмон бошқарув даражасидан ошиб ўтиб, онгли равишда жиноят содир этиш даражасига етганлиги яққол кўриниб туриб турибди, бунга асло шубҳа йўқ. Чунки келишув матнида келган сўзлар режимнинг нафақат хоинлик ва коррупция билан шуғулланишига, балки инсонлар ҳаёти билан ўйнашишдек жиноятларни содир этаётганига далолат қилмоқда. Шунингдек, Фаластин аҳлига қайғурмайдиган, унинг хавфсизлиги ва ҳаётини ўйламайдиган Режим тепасидаги раҳбарларнинг ақлиясини фош қилди. Унинг ҳар кунги хатти-ҳаракатидан инсонларни террор қилувчи, бостирувчи ва зўравон режим экани очилмоқда. Шу даражадаки, режимдагилар иддао қилаётган «миллий лойиҳа» юрт аҳлига нисбатан қўполлик, шафқатсизлик ва жазолашда босқинчи яҳудийлар лойиҳасидан фарқ қилмай қолди. Зотан, барча бузуқлик ва фаҳшларнинг «онаси» бўлмиш Осло шартномасига асосланган бундай лойиҳанинг шундай бўлиши табиий ҳамдир. Шу билан бирга, ушбу шартномага имзо чеккан ва паст тубан вазифада босқинчиларга хизмат қилиш эвазига Фаластиннинг аксар қисмидан воз кечган раҳбарлардан шундай қилмишлар содир этилиши ҳам ажабланарли ҳол эмас.

Аҳвол шундай экан, Фаластин аҳли бундай режим қаршисига чиқмоқлари даркор, чунки у жиноят кетидан бошқа жиноятларни қувийдиган, коррупциясига бошқа бузуқликларни қўшадиган режимга айланди.

Роя газетасининг 2021 йил 14 июл чоршанба кунги 347-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here