Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти делегацияси Покистон элчихонасидан Навид Баттнинг озод этилишини талаб қилди

310
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти делегацияси Покистон элчихонасидан Навид Баттнинг озод этилишини талаб қилди

Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти делегацияси Тунисдаги Покистон элчихонасига бориб, Ҳизб ут-Таҳрирнинг матбуот баёнотини топширди. Баёнотда Ҳизбнинг Покистондаги расмий нотиғи муҳандис Навид Баттнинг яширинча ҳибсда сақлашга чек қўйишга даъват қилиниб, унинг Покистон разведка хизмати қўлида тўққиз йилдан бери зўравонлик билан яширинча ҳибсда сақланаётгани ва унинг тақдири тўғрисида ҳеч қандай маълумот берилмаётгани тўғрисида сўз юритилди.

Дарҳақиқат, Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Тунисдаги Покистон элчихонаси олдида намойиш ўтказишди. Намойиш чоғида Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти матбуот бўлими раиси нутқ сўзлаб, муҳандис Навид Баттни таърифлади ва унинг қамоққа олиниши сабабларини баён қилди. Кейин Покистон Қуролли кучлар сафидаги холис зобитларга ҳамда Покистоннинг дипломатик муассасаларига мурожаат қилиб, улардан муҳандис Навид Баттни озод этиш учун Покистон ҳукуматидаги айни масалага алоқадор шахсларга босим қилишни талаб қилди. Шу билан бирга, Ислом Уммати орасидаги жонли-тирик кучларни, хусусан, улардан бири бўлган оммавий ахборот воситаларини Навид Батт озод этилиб, ўз аҳл-оиласи ва фарзандларига қайтиши йўлида Ҳизб ут-Таҳрир бошлаган халқаро кампанияга қўшилишга чақирди.

Роя газетасининг 2021 йил 30 июн чоршанба кунги 345-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here