Британия очиқ душмандир

167
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Британия очиқ душмандир

Аллоҳ, Росули ва мўминларга хиёнат қилганларгина уни дўст тутади

Устоз Висом Атраш қаламига мансуб

Жорий 2021 йил 7 июн душанба куни халқ депутатлари палатаси спикери Рошид Ғаннуший «Ле Бардо» парламент саройида Жеймс Клеверлини қабул қилди. Клеверли ҳозирда Британия ташқи ишлар вазирлигининг Яқин Шарқ ва Шомолий Африка бўйича ёрдамчиси вазифасини бажармоқда. «Тунис, айниқса, Халқаро Валюта Фонди билан ўтказиладиган янги музокараларга тайёргарлик кўрилаётган бир пайтда Британиянинг қўллаб-қувватловига, унинг ёнида туришига муҳтож», деди Ғаннуший учрашувда.

Тунис парламенти матбуот котиби хабарига кўра, Ғаннуший Тунисда Британия сармоясини киритишни кучайтириш зарурлигига чақириб, британиялик сайёҳларнинг Тунисга кўпроқ келишга, олий ўқув юртлари ва академия ҳамкорлиги доирасида талабалар ва ёшлар истиқболларини кенгайтиришга тарғиб қилди. «Бу соҳада Тунис ўзининг  башарий ресурслари ва дўстларига, энг Аввало Британиянинг қўллаб-қувватловига таянади», деди Ғаннуший.

Ўз навбатида, Жеймс Клеверли ҳам Тунисдаги демократик ўтиш жараёни муваффақиятини юксак баҳолашини билдириб, «Араб дунёсида демократиянинг муваффақияти учун намуна Тунисдир», деди. Парламент матбуот котибига кўра, Клеверли Британиянинг – айниқса, юртнинг оғир иқтисодий шароитида – Тунисни халқаро коридорлар ва пул-кредит муассасалари бўйича қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди. (Шуруқ газетаси).

Туниснинг энергетика бойлигига қўл чўзган, қуролли кучлари учун ҳарбий ва хавфсизлик доктриналарини тузиб бериб, уларни фақат нефть конларини қўриқчиларига айлантирган айнан Британиядир. Тунис ҳукумати аппаратини бошқариб, стратегик режаларини тузиб берган ҳам, аксар ахборот жарчиларини ўзига мойил қилгач, сиёсий майдон тузилмасини чизиб берган ҳам, юртдаги фаол ёшларни ўзига жалб қилишга уринаётган ҳам, Исломнинг ҳокимиятга келиши ва даватини юксалишини олдини олиш ва шариат аҳкомларига қарши курашишда бор кучини сарфлаётган ҳам мана шу Британиядир. Чунки у аввалдан Ислом ва мусулмонларга қарши салибчилик уруши бошлаган, босқинчи яҳудий вужудига дўстлик изҳор этиб, золим режимларни қўллаб-қувватлаётган мустамлакачи давлатдир.

Баъзилар шундай бир давлатдан дўстлик умид қилиб, унинг жиноятчи қора юзини оқ қилиб кўрсатишга жонбозлик кўрсатишмоқда, у билан муносабатларни нормаллаштириб, унинг қўйнига киришни Франция ва Американинг қўйнига киришдан афзал деб билишяпти. Ваҳоланки, яқинда машъум Бальфур декларацияси имзоланганининг юз йиллигини байрам қилган ҳам Британия, ўзларини босқинчи яҳудийлар билан «тинчлик» ҳомийлари дея иддао қилаётган тўртлик қўмитасининг аъзоси ҳам Британия, бугунги раҳбарларию, аввалги раҳбарлари, барчаси яҳудий вужудига асос солганликлари билан мақтанаётган давлат ҳам Британиядир.

Британиянинг бутун мусулмонларга, хусусан, Фаластин аҳлига қарши жинояткорона сиёсат олиб бораётганини бир оз бўлса ҳам тушунган киши ҳақиқатни англаб етади. Ҳақиқат шуки, Британиянинг мусулмонларга нисбатан душманлиги тарих китобларининг битта саҳифасига битиб қўйилган оддий душманлик эмас ва Халифаликни ағдариш ва Ислом Уммати кўксига яҳудийларни ханжар қилиб санчиш билангина кифояланган душман давлатгина эмас. Йўқ, балки у душманлиги бугунги кунгача сақланиб, давом этаётган давлатдир. Мана, унинг ҳозирги бош вазири Борис Жонсон «мамлакатимиз Бальфур декларацияси орқали яҳудийлар давлатини мусулмон юртлар кўксига ханжар қилиб санчиб қўйди ва ҳалигача бу давлатни ҳимоя қилиб келмоқда», дея мақтанган. (Би-Би-Си, 2020 йил 1 июл).

Умматга қарши мана шундай жиноятлар билан тўла бир давлат, агар Ғаннуший наздида дўст давлат ҳисобланса, у ҳолда, қайси давлат душман давлат ҳисобланади?! Ўнлаб йиллардан бери Ислом Уммати фарзандларини портлатиш билан тана аъзоларини ҳавога учириш, Фаластин аҳлини қочқинга айлантириш, Ироқ, Афғонистон ва бошқа юртларимизда даҳшатли жиноятлар содир этиш, бойликларимизни талон-торож қилиш каби жиноятларни бевосита содир этган бир давлатга қандай қилиб юртимизни ривожлантириш ва иқтисодиётимизни кўтаришда таянишимиз мумкин?! Қандай қилиб шундай давлатдан қароқчи ташкилот бўлган Халқаро Валюта Фонди орқали қўллаб-қувватлашини талаб қилиш мумкин. Ҳолбуки, Аллоҳ Субҳанаҳу бундай деган бўлса:

وَلاَ تَرْكَنُوا إِلَى الَّذِينَ ظَلَمُوا فَتَمَسَّكُمُ النَّارُ وَمَا لَكُمْ مِن دُونِ اللهِ مِنْ أَوْلِيَاءَ ثُمَّ لاَ تُنصَرُونَ

«Зулм йўлини тутган кимсаларга таянманглар (эргашманглар). Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст йўқдир. Кейин (яъни золимларга эргашсангиз) сизларга ёрдам берилмас» [Ҳуд 113]

Бу Ғаннуший ва унга ўхшаган кимсалар Росулуллоҳ ﷺнинг

«لاَ تَسْتَضِيئُوا بِنَارِ الْمُشْرِكِينَ»

«Мушриклар оловидан фойдаланманглар», деган сўзларини эшитишмаганми?!

Шубҳасиз, Британия Ислом Умматига қарши уруш қилаётган, яҳудий вужудини пайдо қилгани билан фахрланаётган очиқ душмандир. Бас, унинг ортидан Уммат хоинларидан бошқа кимса итдек ҳакиллаб чопмайди. Айнан шу Британия бизнинг юртларимиз ва бойликларимизга кўз олайтираётган, динимиз ва маданиятимизни йўқ қилишни орзу қилаётган ва бунинг учун бор имкониятини аямай сарфлаётган ҳақиқий душманимиздир. Демак, бу давлатга нисбатан шаръий позиция уни душман, деб билиш ва унинг ёрдами ва мададини истамасликдан иборатдир. Ким бу давлатдан – ҳар қандай баҳона бўлмасин – ёрдам ва мадад истаса, демак, у бизнинг фронтни қўйиб, юртларимиз босқинчиси ва бойликларимиз ўғриси мустамлакачи Ғарбнинг фронтига ўтиб олган бўлади. Бас, Аллоҳ, Росули ва  мўминларга бундан ҳам ёмон хоинлик борми?! Шаҳид тушган фарзандларимиз қони устида бундан ҳам ёмон ён бериш борми?! Бу фарзандларимиз Британиянинг жангларида ҳамда Бальфурни ваъдасига ишониб, муборак заминимизни босиб олган яҳудийларнинг жангларида ҳалок бўлган шаҳидларимиздир.

Тунисдаги сиёсий доира ҳокимиятга чиқиш ва у ерда қолишда фақат хорлик йўлини танлаб, душмандан умид қилиш ва бизни мустамлакачи кофирга кишанлаб беришдан ўзга йўлни танламади. Шу боис ҳам, бугунга келиб бу йўл Тунисни ҳалокат жарлиги ёқасига олиб келди… Давлатни душманини рози қилиш учун ўзининг динидан ҳам воз кечаётган давлатга айлантирди. Аҳолини ўз юртлари бой захираларга эга бўла туриб, очликдан ўлаёзган, бировларнинг ушоқларига умид қилаётган, бойликлари ҳукмдорлар қўли билан мустамлакачи компаниялар ва қароқчи ташкилотларга қўш-қўллаб топширилаётган тобе халққа айлантирди.

Бугун Тунис аҳли айни сиёсий элитанинг хоинлигига аниқ ишонди. Энди, бундай сохта етакчиларидан ҳеч нарса кутмай қўйдилар. Билъакс, улар ростгўй холис етакчиликни қидириб, Ҳизб ут-Таҳрир ва унинг етакчилигига, лойиҳасига умид билан боқмоқдалар.

Британия Тунис дохил барча исломий юртлардаги нефть ва газни ўғирлаб кетиш учун Уммат зобитлари ва қўшинларини ўзининг соқчиларига айлантириб олган бир пайтда, бугун ушбу зобит ва қўшинлардан шаръий талаблар қўйилмоқда: барчалари исломий жанговар ақида-доктрина асосида ҳаракатга келиб, Ислом Умматининг душмани, босқинчи яҳудийларнинг ҳомийси бўлган, Умматни қаттиқ ёмон кўрадиган Британия ва Ғарбга қарши турсинлар. Бу душманларимиздан умид қилиб, остонасига бош урмасинлар, халқаро судхўр молиявий ташкилотлардан мол олиб беришни ундан талаб қилмасинлар! Ахир, биз ақидаси ва дини йўқ бўлган, бошқарув ва идорада кўҳна тарихи бўлмаган умматмизми?! Ғарбнинг аралашувисиз ўз ишларимизни ўзимиз бошқара олмаймизми?!

Бас, Умматнинг холис эр кишилари учун ҳаракатга келиб, анави разил-расво ҳукмдорларни тахтларидан ағдармоқ вақти аллақачон келди. Зеро, бу ҳукмдорлар бойликларимиз, юртларимиз ва ақлларимизга ҳасад қилаётган ҳар бир халқаро ўғрилар ва қароқчиларга юртларимиз дарвозаларини ланг очиб беришди. Шунингдек, уларга Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этиш они ҳам келди. Халифалик муборак заминни озод қилиб, Исломни бутун дунёга зиё рисоласи сифатида кўтариб чиқади, армияларимизни қартайиб қолган Европа сари сафарбар қилиб, илгари Истанбулда қилгани каби, Рим осмони узра байроқларимизни ҳилпиратади, шу орқали Росули мустафо ﷺнинг ушбу башоратларини рўёбга чиқаради?

«ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«Кейин Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади».

Роя газетасининг 2021 йил 16 июн чоршанба кунги 343-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here