Даъватни кўтариб чиққан Умар Форуқнинг ўлдирилиши шундан огоҳ этмоқдаки, илмоний ҳукмдорлар Уммат ва унинг Исломини нишонга олишдан тўхташмайди

427
0

Даъватни кўтариб чиққан Умар Форуқнинг ўлдирилиши шундан огоҳ этмоқдаки, илмоний ҳукмдорлар Уммат ва унинг Исломини нишонга олишдан тўхташмайди

Биз Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш вилояти аъзолари юртнинг баланд тоғли ҳудудида жойлашган Бандарбанд мусулмонларига етакчилари Умар Форуқ Тарибура биродаримизнинг ўлдирилгани учун ўзимизнинг оташин таъзиямизни изҳор этамиз. 55 ёшли биродаримиз ўз уйи олдида Ислом душманлари томонидан шаҳид этилди. Бизнинг Роббимиз рози бўладиган

إِنَّا للهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ

«Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз Унга қайтгувчилармиз» [Бақара 156]

дейишдан ўзга чорамиз йўқ. Аллоҳ Азза ва Жаллага дуо қилиб, биродаримизни қабул қилишини ва маҳшарда анбиёлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳларга ҳамроҳ айлашини сўраймиз. Уларга ҳамроҳ бўлмоқ нақадар буюк бахтдир. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло биродаримизнинг шаҳидлигини барчамизга жонимиз ва молимизни Ўзининг йўлида қурбон этишимиз учун ибрат қилсин.

Умар Форуқ биродаримиз 2014 йилда оиласи билан бирга насроний динидан Ислом динига кирди. Шу вақт мобайнида бошқа 30дан зиёд оиланинг ҳам мусулмон оила бўлишига хизмат қилди. Бандарбанд вилоятида мусулмонлар учун биринчи масжидни ўзининг шахсий молидан қурди. Вилоятдаги Руёчури қишлоғида Исломни қабул қилганларнинг биринчиси бўлди. Қишлоқ аҳлининг ҳикоя қилишича, у ердаги миллатчи террорист гуруҳ Умар биродаримизга Исломга кучли даъват олиб бораётгани сабабли доим ўлдириш билан таҳдид қилиб келган… ва ниҳоят мана ниятларига етишди. Бугунги кунда вилоятда озчиликни ташкил қилувчи мусулмонлар қўрқув ва ҳадикда яшамоқдалар, чунки полиция уларнинг хавфсизлигини таъминламаяпти.

Биродаримиз билан бўлган ушбу ҳодиса Бангладешдаги барча мусулмонлар учун, айниқса, жамиятда таъсирга эга шахслар учун огоҳлантирувчи сигнал бўлмоғи лозим. Шоядки, Ислом ва мусулмонлар миллатчи Бенгал давлати режимига қарашли мана шундай миллатчи жиноятчи тўдалар томонидан қақшатқич ҳужумларга учраётган бир даврда мусулмонларнинг асл вазифалари қандай эканини тушуниб етсалар.

Ҳа, бу биродаримиз асримиздаги оддий мусулмонлардан бири эмас эди. У ўзига Умар Форуқ исмини ҳам бежиз қўймади… У иккинчи рошид халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга ўхшаш учун қўйди ва ҳақиқатда ҳақ билан ботилни ажратувчи форуқ Умарга айланди. Ўзига қилинган таҳдидлардан мутлақо қўрқмай, аҳд-паймонида содиқ туриб, Исломни очиқ мудофаа қилди, унинг ҳаққида Аллоҳ Азза ва Жалланинг

مِنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ فَمِنْهُمْ مَنْ قَضَى نَحْبَهُ وَمِنْهُمْ مَنْ يَنْتَظِرُ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلاً

«Мўминлар орасида Аллоҳга берган ўз аҳду паймонларида содиқ турган кишилар бор. Улардан айримлари ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди). Айримлари эса интизордир. (Улар аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ» [Аҳзоб 23]

деган каломи жуда мос келади.

Эй мусулмонлар!

Ҳизб ут-Таҳрир сизга ҳақиқатни етказишда асло чарчамайди. Ҳақиқат шуки, мудом бу илмоний демократик тузум бор экан, Ислом ва мусулмонлар ҳаргиз хавфсиз бўлмайдилар. Илмонийлик Исломга батамом зид бўлгани учун, илмоний раҳбарлар Ислом ҳукмронлигини ўз тузумларига реал таҳдид, деб билишмоқда. Хусусан минтақавий сиёсий нуқтаи назардан ғоят муҳим бўлган ушбу тоғли вилоятларда Ислом кенг тарқалаётгани учун ҳам улар ўзлари учун уни таҳдид деб ҳисоблашмоқда. Шу боис, бу илмоний Ҳасина ҳукуматининг у ердаги террорчи кофир гуруҳларга қарши бирор кучли чора кўриши амри маҳол. Бангладешдаги мусулмонлар оз сонда бўлган ушбу узоқ минтақаларни Ҳасина ҳукумати кофирларга нишон ва қурбон қилиб қўйиб бериши турган гап. Бундан ташқари, шундоқ ҳам ҳукумат Исломдан балқиб чиққан ҳар қандай сиёсий фикрни – қандай йўналишга мансуб фикр бўлишидан қатъий назар – бостирмоқда. Буни ҳукуматга қарашли номинг ўчкур «хавфсизлик хизмати»нинг яқинда ёш мусулмон бир фаолни ўғирлаб кетиши ҳодисаси ҳам тасдиқлаб турибди. Фаолнинг «айб»и Халифалик қайта барпо бўлиш арафасида тургани, кофирларнинг Исломга фитна тўрларини тўқишаётгани тўғрисида маъруза қилгани бўлди.

Шу сабабдан биз Бангладешдаги барча мусулмонларни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали шаҳид Умар Форуқ биродаримизнинг йўлидан юришга даъват қиламиз. Шу билангина мусулмон ҳам, зиммий ҳам Ғарбнинг куфр мафкурасидан омон қолади. Зеро, Халифалик давлатигина тўлиқ уларнинг хизматида бўлиб, ҳаётларини ҳимоя қилади.

Эй Бенгал қўшинлари сафидаги холис зобитлар!

Содиқ ва шижоатли Умар Форуқ яшашдан мақсад нима эканини тўғри тушунди. Бинобарин, Аллоҳ Азза ва Жалла билан бўлган аҳду паймонига вафо қилди ва жуда заиф бир фуқаро бўлишига қарамай, ҳаётини Исомни ёйишга қурбон қилди. Аммо сиз қудратлисиз ва ҳокимиятнинг ҳақиқий очқичлари сизнинг қўлингизда. Шу жиҳатдан, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло билан бўлган аҳд-паймонга ҳаммадан кўра кўпроқ сиз вафо қилмоғингиз ва Ислом, мусулмонларни мудофааси учун кучли позицияни эгалламоғингиз лозим. Шунингдек, бугунги кундаги анави илмоний ҳукмдорларни ағдаришингиз ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш учун ҳокимиятни Ҳизб ут-Таҳрирга топширишингиз даркор. Бу сизнинг бурчингиз, бас, уни адо этишга эътибор беринг. Акс ҳолда, бу дунё ва охиратда ўз қудратингиз ўзингизга ҳасрат-надомат бўлади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here