Даъватни кўтариб чиққан икки шайхимизнинг вафоти ҳақида хабар

395
0

Даъватни кўтариб чиққан икки шайхимизнинг вафоти ҳақида хабар

مِنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللهَ عَلَيْهِ فَمِنْهُم مَنْ قَضَى نَحْبَهُ وَمِنْهُم مَنْ يَنتَظِرُ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلاً

«Мўминлар орасида Аллоҳга берган ўз аҳду паймонларида содиқ турган кишилар бор, улардан айримлари ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), айримлари эса интизордир. (Улар аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ» [Аҳзоб 23]

Ҳизб ут-Таҳрир – Иордания вилояти ўзининг энг азиз аъзоларидан бўлган ёзувчи шайх Аҳмад Раис Шишоний (Абу Аҳмад Шишоний) ва устоз Муҳаммад Хаттоб Мисод Умарий (Абу Иёд Умарий)ларнинг вафот этганини хабар қилади.

Бу устозларимиз Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш учун тоғут режимга қарши узоқ йиллар жиддий фикрий ва сиёсий кураш олиб бориш билан 2021 йил 5 июл душанба куни Аллоҳнинг раҳматига қовушдилар.

Шайх Абу Аҳмад Шишоний билан устоз Абу Иёд Умарий роҳимаҳуллоҳлар исломий ҳаётни қайта бошлаш учун Ҳизб ут-Таҳрир сафида фаолият қилиб, бу йўлда турли хил қийноқ ва қамоқ каби оғир синовларни бошдан кечирдилар… То қазолари етиб, Роббилари ҳузурига риҳлат қилгунларига қадар ҳақ устида собит туриш, нусрат ҳақида хушхабар бериш ҳамда маъруфга буюриб, мункардан қайтаришда қатъий турдилар.

Аллоҳ Таолодан бу биродарларимизни Ўзининг кенг раҳматига буркашини, бепоён жаннатига дохил айлаб, биздан ҳамда Ислом ва мусулмонлардан уларни яхши мукофот ила тақдирлашини сўраб қоламиз.

Берувчи ҳам, олувчи ҳам Аллоҳ… Биз эса, Роббимиз рози бўладиган

إِنَّا للهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ

«Албатта биз Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта Ўзига қайтажакмиз» [Бақара 156]

дейишдан бошқа нарса қўлимиздан келмайди.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Иордания вилоятидаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here