Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти делегацияси Навид Баттни озод этилиши талаби билан Судандаги Покистон элчихонасига борди

387
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти делегацияси Навид Баттни озод этилиши талаби билан Судандаги Покистон элчихонасига борди

2021 йил 14 июн душанба куни Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилоятининг устоз Иброҳим Усмон (Абу Халил) раислигидаги делегацияси баённома топшириш учун Хартумдаги Покистон элчихонасига борди. Делегация раисига Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти марказий алоқалар қўмитаси раиси устоз Носир Ризо Муҳаммадусмон, Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти мажлиси аъзоси устоз Сулаймон Дасис, Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти марказий алоқалар қўмитаси аъзоси устоз Абдуқодир Абдураҳмон, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси муҳандис Аҳмад Жаъфарлар ҳамроҳлик қилди. Покистон элчиси ёки унинг ўринбосарига топширилиши белгиланган ушбу баённома «Покистонда Навид Баттнинг зўравонларча ўғирлаб кетилишига якун ясаш учун бўлган чақириқ» сарлавҳаси остида эди. Бироқ, Хартумдаги Покистон элчихонасининг муваққат ишлар вакили делегация билан учрашишдан ва баённомани қабул қилишдан бош тортди!

Шу муносабат билан Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти матбуот бўлими баёнот чиқариб, қуйидагиларни таъкидлади:

Покистон элчихонаси муваққат ишлар вакилининг бундай хатти-ҳаракати кутилмаган ҳол эмас. Чунки Ислом Умматининг холис бир фарзандини ноқонуний равишда ўғирлаб кетиб, тўққиз йилдан бери разведка зиндонларида судсиз яшириб келаётган бир ҳукумат мулозимининг шундай қилиши табиий. Зеро, Покистон ҳукумати Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилояти расмий нотиғи Навид Баттни 2012 йил 11 майдан буён шундай қилмоқда. Навид Баттнинг бор-йўқ қилган «айб»и ростгўй, холис сиёсий муфаккир бўлгани ҳамда ўз юртини севиб, уни Америкага итоатгўй хизматкор юрт эмас, мустақил юрт бўлишини, Американинг Афғонистондаги босқинчилигига қарши босимни пасайтириш учун Қабилалар минтақасидаги ўз халқини қирғин қилувчи юрт бўлмаслигини хоҳлагани бўлди. Дарҳақиқат, Навид Батт Покистондаги хоин генераллар ва малай расмийларни Американинг юрт армиясидаги нозик объектларга ва ҳукумат муассасаларига ўз нуфузини хавфли равишда жойлаштириб олишига йўл қўйишганини қаттиқ танқид қилиб келган эди.

Роя газетасининг 2021 йил 23 июн чоршанба кунги 344-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here