БМТ ва унинг Ислом ва мусулмонларга бўлган доимий душманлиги

453
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

БМТ ва унинг Ислом ва мусулмонларга бўлган доимий душманлиги

Ал-Жазира нет (ҳижрий 1442 йил 7 зулқаъда, милодий 2021 йил 18 июн)да нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«БМТ бош котиби Антониу Гутерриш шу пайтгача «можароли ҳудудларда болалар ҳуқуқларини бузаётган мамлакатлар ва гуруҳларнинг қора рўйхати»га «Исроил» кучларини яна киритмасликка қарор қилди. Ҳолбуки, Ғарбий Соҳил, шу жумладан Шарқий Қуддус, Ғазо ва «Исроил»да болаларга нисбатан 2020 йилда содир этилган қўпол қонунбузарликларнинг аксари «Исроил» зиммасига тушган».

Роя:

Бу хабар қуйидаги бир нечта пунктларни таъкидламоғимизни талаб қилмоқда:

Биринчидан: Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўзининг узун йиллик фаолияти давомида фақат мустамлакачи давлатларнинг қуроли бўлиб келди. Зеро, бу давлатлар ўз ўлжаларини қўлга киритишда ҳам, ўз фойдаларига чиқарган қарорларини татбиқ қилишда ҳам мана шу БМТни қурол қилиб олишган… Айниқса, мусулмонларга қарши тўқиган фитна ва ҳийла-найрангларини амалга оширишда мана шу БМТдан фойдаланиб келишди… Бунга Фаластин масаласи гувоҳ. Яъни БМТ қарорлари орқали яҳудий вужуди дунё давлатлари олдида қонуний давлатга айланиб, Фаластинда муқаррар ҳуқуқ соҳиби бўлди. Яҳудий вужуди пайдо бўлгандан бери уни нишонга олган ёки унга «тил текизган» бирорта ҳам қарор БМТ қарорларида топилмайди, у бундай қарор чиқармаган.

Иккинчидан: Фаластин масаласида БМТ қарорларининг татбиқ этилиши тарафдори бўлганлар ҳамда бу босқинчилар жиноят содир этган пайтда ҳар сафар БМТга мурожаат қилиб, ёрдам сўраётганлар, бундай кимсаларнинг барчаси Фаластин масаласига қарши тил бириктирувчилар ҳисобланади. Чунки улар эгниларига «адолат ва инсоф қилиш», деган чопонни кийиб олиб, аслида, мустамлакачилар истагини бажаришмоқда… Шунингдек, БМТ остонасига бош уриб, Фаластин масаласини йўқ қилишга астойдил ҳаракат қилишмоқда.

Учинчидан: БМТ адолатсизлик, зулм ва ҳуқуқбузарликка чақирилаётган минбардир. Ахир, бу яҳудий вужуди масаласи ва унинг ваҳшийлиги яққол маълум-аён нарса ва бу нарсалар камералардан ҳам, экранлардан ҳам очиқ кўриниб турибди. Бироқ, БМТ шунга қарамай, жиноятларни турли дастак ва оқловлар билан яшириб, бу билан энг қабиҳ, юзсиз ишни қилмоқда. Ҳатто яҳудий вужудини «можароли ҳудудларда болалар ҳуқуқларини бузаётган мамлакатлар ва гуруҳларнинг қора рўйхати»га киритишдан бош тортмоқда.

Тўртинчидан: БМТнинг бу қилмиши яҳудий вужуди мустамлакачи кофир Ғарбнинг манфаатларини амалга ошириш учун Уммат кўксига санчилган ханжардан бошқа нарса эмаслигига ишончимизни янада мустаҳкамлади. Босқинчи яҳудий вужуди бошқа, Ғарб бошқа, деган киши нодондир. Чунки буларнинг барчаси Ислом Умматига душман давлатлардир.

Бешинчидан: Фаластинга, болаларига, аёлларига, қарияларига ва Ақсога нусрат-ёрдам беришга бирдан-бир қодир мусулмон қўшинлардир. Фақат уларгина ҳаракатга келиб, муборак Фаластин заминини озод этажаклар.

Роя газетасининг 2021 йил 23 июн чоршанба кунги 344-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here