بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти «Фронтларни очиш сайловларни барбод қилади», номли намойиш ўтказди
Шимолий Идлибнинг «Дайри Ҳассон қочқинлар лагери»да Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти аъзолари жума намозидан сўнг «Фронтларни очиш сайловларни барбод қилади» номи остида намойиш ўтказдилар. Намойишда кўтариб чиқилган плакатларда қуйидаги сўзлар ёзилган эди: «Агар жангчи гуруҳлар фронтларни очганларида, бу тоғут сайловларни ўтказолмас эди», «Жабали Зовия шаҳидларини Аллоҳ раҳматига олсин, фронтларни очишга ҳаракат қилмаётганларга шармандалик бўлсин», «Сурия халқи – гарчи ёрдамсиз қолдирилсалар-да – ҳамон режимнинг ағдарилишини истамоқда».
Роя газетасининг 2021 йил 16 июн чоршанба кунги 343-сонидан