بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Зулм таёқлари эмас, балки ер юзининг энг яхши қўшини бўлинг
Устоз Абдулхолиқ Абдун Али
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги
матбуот бўлими аъзоси
Халқ базасига таянмаган рувайбиза ҳукмдорлар халқларни бостиришда одатда, армия ва полициядан фойдаланади. Ҳолбуки бу халқлар ўзларининг оддий ҳуқуқларини талаб қилган ҳамда ишларини бошқармай, бутунлай ташлаб қўйишгани сабабли тоғут ҳукмдорларга қарши қўзғалган эдилар. Аслини олганда, бу иш одамларнинг нафақат оддий ҳуқуқларидан бири, балки Ислом томонидан зиммаларига юклаган вожиб муҳосаба ҳамдир. Зеро, рувайбиза ҳукмдорлар уларга ҳаётнинг барча соҳаларида турли азоб-уқубатларни тоттириб, золим капиталистик тузумни татбиқ қилиш билан ҳаётларини қаро қилиб келмоқдалар.
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай деди:
كُنتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ
«Инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммат бўлдингиз. Зеро сиз маъруфга буюриб, мункардан қайтарасиз» [Оли Имрон 110]
Термизий Ҳузайфадан қилган ривоятда Росулуллоҳ ﷺ бундай дейдилар:
«وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَتَأْمُرُنَّ بِالْمَعْرُوفِ وَلَتَنْهَوُنَّ عَنْ الْمُنْكَرِ، أَوْ لَيُوشِكَنَّ اللَّهُ أَنْ يَبْعَثَ عَلَيْكُمْ عِقَاباً مِنْهُ ثُمَّ تَدْعُونَهُ فَلَا يُسْتَجَابُ لَكُمْ»
«Жоним қўлида бўлган зотга қасамки, сизлар ё маъруфга буюриб, мункардан қайтарасизлар ёки Аллоҳ сизларнинг устингизга ўз даргоҳидан бир жазо юборур. Кейин дуо қилаверасизлар, (лекин) дуоларингиз ижобат қилинмайди».
Абу Ҳурайрадан Байҳақий, Табароний ва Ибн Ҳиббон Росулуллоҳ ﷺнинг бундай деганларини ривоят қиладилар:
«إِنَّهُ سَيَكُونُ عَلَيْكُمْ أُمَرَاءُ يَعْمَلُونَ بِمَا يَعْلَمُونَ، وَيَفْعَلُونَ بِمَا يُؤْمَرُونَ، وَسَيَكُونُ مِنْ بَعْدِهِمْ أُمَرَاءُ يَعْمَلُونَ بِمَا لَا يَعْلَمُونَ، وَيَفْعَلُونَ مَا لَا يُؤْمَرُونَ، مَنْ أَنْكَرَ فَقَدْ سَلِمَ، وَلَكِنْ مَنْ رَضِيَ وَتَابَعَ»
«Устингизга шундай ҳукмдорлар келадики, билган нарсаларига амал қиладилар ва ўзларига буюрилган ишларни бажарадилар. Улардан кейин яна шундай ҳукмдорлар чиқадики, билмаган нарсаларига амал қиладилар ва ўзларига буюрилмаган ишларни бажарадилар. Кимда-ким уларни қайтарса, гуноҳдан саломат қолибди. Бироқ, рози бўлиб, эргашса борми…».
Термизий Каъба ибн Ажурадан саҳиҳ санад билан ривоят қилади: Росулуллоҳ ﷺ бизнинг олдимизга чиқдилар, биз тўққиз киши эдик. Ул зот бундай дедилар:
«اسْمَعُوا! هَلْ سَمِعْتُمْ أَنَّهُ سَيَكُونُ بَعْدِي أُمَرَاءُ، فَمَنْ دَخَلَ عَلَيْهِمْ فَصَدَّقَهُمْ بِكَذِبِهِمْ وَأَعَانَهُمْ عَلَى ظُلْمِهِمْ فَلَيْسَ مِنِّي وَلَسْتُ مِنْهُ وَلَيْسَ بِوَارِدٍ عَلَيَّ الْحَوْضَ، وَمَنْ لَمْ يَدْخُلْ عَلَيْهِمْ وَلَمْ يُعِنْهُمْ عَلَى ظُلْمِهِمْ وَلَمْ يُصَدِّقْهُمْ بِكَذِبِهِمْ فَهُوَ مِنِّي وَأَنَا مِنْهُ، وَهُوَ وَارِدٌ عَلَيَّ الْحَوْضَ»
«Сўзимни эшитинглар! Эшитганмидинглар, мендан кейин келажакда шундай ҳукмдорлар бўладики, кимда-ким уларнинг олдига кириб, ёлғонларини тасдиқласа, зулмларига ёрдам берса, бас, у мендан эмас, мен ундан эмасман ва Ҳавзимга тушмас. Кимда-ким уларнинг олдига кирмаса, зулмларига ёрдам бермаса, ёлғонларини тасдиқламаса у мендандир, мен унданман ва у Ҳавзимдан сув ичар».
Бу ва бошқа далиллар ташриий манбаларимизда жуда кўп. Уларнинг барчасидан ҳукмдорларни ишлари ва хатти-ҳаракатлари устидан муҳосаба қилиш фарз эканлиги тушунилади. Агар ҳукмдорлар фуқаролар ҳақ-ҳуқуқини поймол этса, ёки улар олдидаги ўз вазифаларида қусурга йўл қўйса, ёхуд фуқаронинг бирор ишига эътиборсизлик қилса, хусусан, Ислом аҳкомларига зид иш тутиб, Аллоҳ нозил қилган нарсалар билан ҳукм юритмаса, бундай ҳолатларда уларни ўзгартиришга бўлган мазкур буйруқ қатъий буйруқ бўлиб қолади. Ҳукмдорларни мункардан қайтариш услублари куч ишлатиш, куч билан тийиб қўйиш ва қаттиқ гапириш, босим қилиш, тинч намойишлар ўтказиш, мақолалар ёзиш ва шариат мубоҳ қилган шу каби бошқа услублардан иборатдир. Бундай ҳукмдорларни мункардан қайтармаган кимса гуноҳда уларга шерик, деб эътибор қилинади. Ҳукмдорларни муҳосаба қилмаган мусулмонлар гуноҳда уларга шерик ҳисобланар экан, бунинг далили уларни муҳосаба қилишнинг фарзлиги, уларга қаттиқ туриш ва эътиборсиз бўлмаслик тўғрисидаги қаринадир.
Эй мусулмон қўшинлар!
Сизни ўзлари истаган вақтда ва истаган тарафга сафарбар қилаётган бу тоғут ҳукмдорларга қўғирчоқ бўлиб қолаверманг.
Эй Исломнинг энг яхши қўшинлари!
Армия-қўшинлар бу мақсадда таъсис этилмайди. Сиз энг яхши қўшинларсизми, демак асл вазифангиз Умматингиз тарафида туриш, Исломга ва бечораларга нусрат бериш, Аллоҳнинг калимаси олий бўлиб, кофирлар сўзи тубан бўлиши учун Аллоҳ йўлида жиҳод қилишдан иборатдир. Ғоянгиз икки гўзал ишдан бири бўлмоғи даркор. Яъни ҳеч ортга қайтмай нусрат қучиш ёки Аллоҳ йўлида шаҳид бўлишдир. Бас, ушбу гўзал ишни кўз олдингизга келтиринг ва шайтонларни дўст тутган, АҚШ ва кофир Ғарбга малайлик қилаётган ҳукмдорларингизга итоат қилманг. Ўз халқингизнинг душманлари бўлманг ҳамда мустамлакачи кофир Ғарбнинг уларга зулм қилишдаги қуролига айланиб қолманг.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَلاَ تَوَلَّوْا عَنْهُ وَأَنْتُمْ تَسْمَعُونَ
«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Росулига итоат қилингиз ва (Қуръонни) эшитиб туриб, ундан юз ўгириб кетмангиз!» [Анфол 20]
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَلاَ تُبْطِلُوا أَعْمَالَكُمْ
«Эй мўминлар, Аллоҳга итоат этингиз ва Росулига итоат этингиз ва амалларингизни ботил-бефойда қилиб қўймангиз!» [Муҳаммад 33]
Сиз Аллоҳнинг
إِنَّ رَحْمَتَ اللَّهِ قَرِيبٌ مِنَ الْمُحْسِنِينَ
«Аллоҳнинг раҳмати чиройли амал қилувчиларга яқиндир» [Аъроф 56]
деган ваъдасига инонинг, Уммати Муҳаммадга ишонинг. Чунки у жуда ажойиб яхшиликка бой Уммат бўлиб, Аллоҳнинг ўзи уни дини учун саралаб чиқарган ва инсонларга гувоҳ қилган. Бугун Ислом Уммати жуда оғир мусибатларга учрамоқда, аммо шунга қарамай, у Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш билан Росулуллоҳ ﷺнинг башоратларини – Аллоҳнинг изни ила – албатта рўёбга чиқаришга қодирдир. Уммат шунингдек, Аллоҳнинг изни ила, ер юзини кофирлар ва уларнинг малайларидан тозалашга, Римни фатҳ этишга, Исломни ер юзининг мағрибидан то машриқигача ёйиш билан ушбу башоратни рўёбга чиқаришга қодирдир.
Эй энг яхши қўшин!
Буни рўёбга чиқариш учун Халифаликни барпо этиш, Аллоҳнинг динини ер юзида ғолиб қилиш ва уни даъват ва жиҳод орқали бутун дунёга олиб чиқиш ғояси йўлида фаолият қилаётганларга нусрат-ёрдам беришга лойиқ қўшинга айланишингиз лозим. Огоҳ бўлинг, ушбу ғоя учун Ҳизб ут-Таҳрир кундузларини тунларга улаб, молу жонини сарфлаб ҳамда раббоний моҳир улуғ олим Ато ибн Халил Абу Рошта – ҳафизаҳуллоҳ – етакчилиги остида фаолият қилмоқда. Ҳизб Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг
«ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»
«Кейин Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади», деган башоратлари рўёбга чиқмагунича ўз фаолиятини тўхтовсиз давом эттиради.
Аллоҳим, ушбу яхшиликни Уммати Муҳаммадга етказ ва унинг фарзандлари ва қўшинлари дилларини очиб, қалбларини ҳаққа мойил қил.
Аллоҳим, мусулмонлар дилларини бир-бирларига улфат айла, ораларини ислоҳ эт, уларни нусратинг ва розилигинга етказ.
Роя газетасининг 2021 йил 9 июн чоршанба кунги 342-сонидан