Душанбеда ШҲТ Хавфсизлик кенгаши котиблари йиғилиши бўлиб ўтади

277
0

Душанбеда ШҲТ Хавфсизлик кенгаши котиблари йиғилиши бўлиб ўтади

 Тожикистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари хавфсизлик кенгаши котибларининг 16-анъанавий учрашуви бўлиб ўтади.

 Учрашувда РФ ХК котиби Николай Патрушев иштироки кутилмоқда.

 “ШҲТ Хавфсизлик кенгаши котиблари 22-23 июн санасига режалаштирилган”, — деб аниқлик киритган РФ ХК.

 Учрашувда қандай мавзулар муҳокама этилади ва ташрифнинг қолган тафсилотлари ҳақида қўшимча маълумотлар йўқ.

 ШҲТ – Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон етакчилари томонидан ташкил этилган доимий фаолият юритувчи ҳукуматлараро халқаро ташкилотдир.

 Жорий йилда ташкилотнинг 20 йиллик юбилейи нишонланди. Ҳозирда ШҲТга раислик ваколати Тожикистонга ўтган.

 Ҳозирда Афғонистон, Беларус, Эрон ва Мўғулистон ШҲТда кузатувчи мақомига, Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка эса шерик-давлатлар мақомига эга.

 Изоҳ: АҚШ Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиб кетиши олдидан мамлакатда Толибон ҳаракати бирин-кетин ҳудудларни ўз назоратига ола бошлади. Толибон ҳаракати Ўрта Осиё давлатлари билан чегара ҳудудларига тобора яқинлашиб, Ўзбекистон ва Туркманистон учун “буфер зона” бўлган этник ўзбек ва туркманлар яшайдиган ҳудудлар устидан ҳам назорат ўрнатди. Баъзи хабарларга кўра, этник ўзбеклар лидери Абдулрашид Дўстум толибонлар билан жангда яраланиб Афғонистонни тарк этган. Бу хабар тўғри бўладиган бўлса, минтақа давлатлари учун қочқинлар муаммоси пайдо бўлади. Афғондаги этник ўзбек, туркман ва тожиклар ўз жонларини сақлаш учун тарихий ватанларига қочишга мажбур бўлишади. Бу эса шундоқ ҳам қашшоқ бўлган минтақа давлатлари учун қўшимча муаммо яратади. ШҲТ хавфсизлк кенгаши котиблари учрашувидаги асосий мавзу – Афғонистон, кутилаётган қочқинлар оқими ва АҚШ ҳарбий базаси масаласи бўлади.

 Абдураҳмон Одилов 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here