Ҳиндистон миллий тергов агентлиги миллионлаб мусулмон имон келтирган Халифалик ҳақида суҳбатлашишни жазога лойиқ жиноят деб ҳисобламоқда!

453
0

Ҳиндистон миллий тергов агентлиги миллионлаб мусулмон имон келтирган Халифалик ҳақида суҳбатлашишни жазога лойиқ жиноят деб ҳисобламоқда!

2021 йил 29 май куни Ҳиндистон миллий тергов агентлиги (NIA) Ҳизб ут-Таҳрир томонидан барпо этишга ҳаракат қилинаётган исломий юртлардаги Халифалик тузуми тўғрисида «Фейсбукда номақбул хабарлар тарқатиш ва баҳс-мунозара йиғинларини ташкил қилиш» бўйича 31 ёшли Муҳаммад Иқбол устидан айблов эълон қилинганини билдирди. Тергов агентлиги ушбу айбловнинг жиноий қонунлар билан боғлиқ Ҳиндистон қонунларига мос келишини таъкидлади. (The Economic Times газетаси).

Аввал таъкидлаганимиздек, «NIA» расмийлари Ҳизб ут-Таҳрир ва унинг аъзоларига қарши терроризм айбловини қўйиш билан ҳеч нарсага эришолмаган. Ушбу муваффақиятсизликларидан дарс олиш ва хатоларини ўнглаб, фаолиятларини инсонларга манфаат келтирадиган нарсаларга қаратиш ўрнига, мана, яна айблов қўйишмоқда. Уларнинг бу айбловини сурбетлик, деб таърифлаш мумкин, холос. Ўзини дунёнинг энг демократик давлати, деб ҳисоблайдиган давлатда одамлар ўртасида баҳс-мунозара қилиш ва Фейсбукда ёзиш жазога лойиқ айблов экан!

Моди ҳукумати ўзининг хавфсизлик хизматларидан ирқчилик сиёсатини амалга оширишда кенг фойдаланмоқда. Хавфсизлик хизматларини режим қўлидаги «Maslow’s Hammer» (олтин болға)га айланиб қолди, дейишимиз мумкин. Рўпара келган ҳар қандай муаммони ҳал қилиш ўрнига, зарб билан михни қоққандек қоқиб ташлаяпти… Атрофида ҳеч нарсани қолдирмай йўқ қилиб ташламоқда. Моди ҳамда унинг миллатчилик сиёсатидан таъсирланган хавфсизлик расмийларининг аҳволи мана шу. Улар дини ва Умматини севувчи ҳар бир мусулмонга ўзи ва тахти учун таҳдид ўлароқ қарайди. Бундай қараш хавфсизлик хизмати тизимига таъсир қилган, албатта. Хавфсизлик хизмати одамлар манфаатини ҳимоя қилиб, хавфсизликларини сақловчи тизим бўлиш ўрнига, танани даволаш ўрнига кемириб ташловчи мутацияга учраган иммун тизимига ўхшаб қолган!

Шу ўринда савол туғилади: «Конституциямиз олтита эркинликлардан бири бўлган сўз эркинлигини кафолатлайди», дея даъво қилган мана шу Ҳинд ҳукумати эмасми?! Нега унинг маҳаллий полицияси одамлар ўртасида баҳс-мунозара қилган ва Фейсбукда ёзишган шахсни қамоққа олди?! Кейин, Муҳаммад Иқбол иши сўз эркинлиги билан боғлиқ эканлиги аён бўлгандан кейин нега «NIA»дек бир терроризмга қарши кураш марказига ўтказилди?! Бу қандай адолат бўлдики, ҳукумат ўз даъвосига тескари иш қилса?! Нью-Деҳли ҳукумати «ноқонуний фаолиятни олдини олиш тўғрисида»ги қонундан қачонгача шафқатсиз, ҳаддан зиёд ва зўравонлик билан фойдаланади?! Қачон эс-ҳушини йиғади?! Ёки динлар ўртасидаги тинчликдан қолган-қутганини ҳам парчалаб йўқ қилмоқчими?! Моди ҳукумати Ҳиндистон халқига шунча ҳалокат ва офатлар олиб келгани етмайдими?! Энди нима учун бу ҳукумат ўзи билан дунёнинг миллиардлаб мусулмонлари ўртасида кўпроқ муаммолар туғдириб, вазиятни янада ёмонлаштиряпти?! У Халифалик бутун дунё мусулмонларининг ҳар бир хонадонига тарқалган афкори омма эканини англамаяптими?! Моди афтидан, Гандининг ўзи Ҳиндистондаги мусулмонлар кўнглини олишни истаб, Халифалик тинчлиги лойиҳасини қабул қилганини унутиб қўйган кўринади?! Демак, Моди ҳукумати бугун Гандининг ишини ҳам жазога лойиқ, деб биляпти экан-да?!

Сиз Ҳиндистондаги ақлирасо инсонлар, бу насиҳатимизни уқиб, бундай ҳалокатли сиёсат олиб бораётган ҳукуматингизни тийиб қўйинг. Ҳокимиятпарастлик ва сайловда овоз йиғишга ҳарислик Моди ва унинг тарафдорларининг кўзларини кўр қилиб қўйганини, шу сабабли одамларга коронавирус пандемияси тамом бўлди, дейишаётганини билмаяпсизми?! Одамлар соғлигини ўйлаш ўрнига, уларни ҳалокатга етаклаб, касаллик тарқалишини олдини олмасликка чақиришяпти-ку, ахир?! Шунингдек, овоз йиғиш мақсадида Моди ва унинг тарафдорлари томонидан мамлакатда кенг тарқатилаётган мурожаат халқ орасидаги турли дин вакилларини бир-бирига қарши қўймоқда. Ҳолбуки, бу каби мурожаатлар бир қанча давлатлар жамиятини бутунлай парчалаганлиги маълум. Бу каби мурожаатлар ҳозирда Ҳиндистон барқарорлигини таҳдидга қўйиб, юрт аҳолисининг таркибий қисмлари ўртасидаги соф муносабатни лойқалатмоқда. Ҳиндистондаги дин вакиллари ўртасидаги манфаат, аслида, мусулмонлар билан яхши қўшничилик муносабатларини сақлаб қолишдан иборатдир. Чунки бугун Ислом Уммати иккинчи қўзғалишга ҳозирланмоқда ва бу – Аллоҳ Субҳанаҳунинг изни билан ҳамда Росули ﷺнинг башоратлари асосида – албатта амалга ошади. Ўшанда Уммат содир этилган барча зулм ва адоватни ҳисоб-китоб қилиб, яхшилик қилганларга яхшилик билан, ёмонлик қилганларга ёмонлик билан жавоб қайтаради. Аллоҳ Таоло бундай деди:

أَفَلَمْ يَسِيرُوا فِي الأَرْضِ فَيَنظُرُوا كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ كَانُوا أَكْثَرَ مِنْهُمْ وَأَشَدَّ قُوَّةً وَآثَاراً فِي الأَرْضِ فَمَا أَغْنَى عَنْهُم مَّا كَانُوا يَكْسِبُونَ

«Ахир улар ер юзида сайру-саёҳат қилиб, ўзларидан аввалги кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганига назар ташласалар бўлмайдими?! Булардан кўра улар сони кўпроқ ҳамда куч-қувват ва ердаги осори атиқалари жиҳатидан зўрроқ эдилар. (Бироқ шундай бўлса ҳам) уларга топганлари асқотгани йўқ» [Ғофир 82]

Шунга биноан, Ҳизб ут-Таҳрир – марказий матбуот бўлими шуни такрор таъкидлайдики, Ҳизб ут-Таҳрир Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни фикрий, сиёсий кураш орқали барпо этиш учун бутун дунё бўйлаб фаолият қилаётган сиёсий ҳизбдир. У ташкил топгандан буён шунга аниқ ишонадики, чуқур ва тўғри фикрлар яхшилаб ўрганилиб, ҳаётга мос келиши кузатилганидан ва қалбларга ўрнашганидан кейингина кўчиб ўтади. Фикрларнинг шахс ва жамият турмуш тарзига таъсир қилиб, уни илғор турмуш тарзига айлантиришга имкон берадиган энг тўғри йўл мана шудир.

Шу билан бирга, бутун инсониятни, шу жумладан, Ҳиндистон аҳлини залолат ҳаётидан қутқаришга ягона кафил тузум Ислом ва унинг Халифалик тузуми эканига аниқ ишонамиз. Зеро, инсоният залолат ҳаётига ўз тахтларини сақлаб қолиш учун халқларини ҳалокатга олиб келган ҳукмдорлар сабабли тушиб қолган. Шунинг учун, ўз халқига жонкуяр бўлган ҳар қандай инсон Ҳизб ут-Таҳрир тақдим этаётган кенг қамровли назарияларга қулоқ солмоғи даркор. Чунки Ҳизб ут-Таҳрирнинг бу назариялари хожамиз Муҳаммад ﷺ яшаган ҳаёт минҳожига асосланган назариядир. Шуни эслатмоқчимизки, Ҳиндистон ҳам бир вақтлар Ислом адолати билан бошқарилган бўлиб, Исломий ҳокимият остида тинч, хавфсиз, фаровон ҳаёт кечирган ва бундай ҳаётни бошқа ҳеч қачон кўрган эмас. Зеро, мусулмонларнинг бутун ер куррасини қайта обод этажаклари – Аллоҳнинг изни ила – албатта яқиндир.

Аллоҳ Таоло бундай деган:

الَّذِينَ إِنْ مَّكَّنَّاهُمْ فِي الْأَرْضِ أَقَامُوا الصَّلاةَ وَآتَوُا الزَّكَاةَ وَأَمَرُوا بِالْمَعْرُوفِ وَنَهَوْا عَنِ الْمُنكَرِ وَلِلَّهِ عَاقِبَةُ الْأُمُورِ

«Уларни (яъни мусулмонларни) агар Биз ер юзига ғолиб қилсак – улар намозни барпо қиладилар, закотни адо этадилар, маъруфга буюриб, мункардан қайтарадилар. (Барча) ишларнинг оқибати Аллоҳнинг (измидадир)» [Ҳаж 41]

 

Муҳандис Салоҳиддин Азоза

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

марказий матбуот бўлими раиси

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here