Уламоларга суиқасд қилиш ва масжидларни портлатиш Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога бўлган душманлик ва террорнинг энг юқори чўққига чиққанини кўрсатмоқда

0
491

Уламоларга суиқасд қилиш ва масжидларни портлатиш Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога бўлган душманлик ва террорнинг энг юқори чўққига чиққанини кўрсатмоқда

Афғонистон охирги вақтлар масжидлар ичида намозхонларга қарши қасддан қилинган суиқасд ва қирғинбарот портлашларнинг гувоҳи бўлди. Оқибатда юзлаб мусулмон уламолар, масжид имомлари ва исломий таълим олиш учун келган ёшлар ҳалок бўлди. Кўплаб афғон уламолари бу каби ҳужумлар жуда шубҳа уйғотаётганини айтиб, мана шундай нопок тил бириктирувда афғон режими ичкарисидаги айрим ички унсурларнинг қўли борлигини билдиришди.

Ҳизб ут-Таҳрир – Афғонистон вилояти матбуот бўлими масжидлар ичкарисида уламолар жонига қасд қилиш ва портлашлар содир этишни қаттиқ иборалар билан қоралайди. Буни Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога, Росули ﷺга, мўминларга ва намозхонларга нисбатан душманлик ҳамда террорнинг энг юқори чўққиси, дея баҳолайди.

Аслида, уламоларга ва масжидларга қилинган ҳужумлар шундай бир мураккаб (махфий) ўйинга айланиб қолдики, шу орқали Афғонистондаги уруш ва сиёсатга аралашган унсурлар томонидан уламоларимиз ва исломий даргоҳларимиз нишонга олинмоқда. Улар бундай ишларни ўз нуфузларини кенгайтириш ҳамда тинчлик сўзлашувлари орқали янада кўпроқ ён беришларни тақдим этиш учун амалга оширишмоқда.

Мужоҳид афғон халқи уламоларга суиқасд қилиш ҳодисасига оддий ҳодиса, деб қарамасликлари, кўникиш мумкин бўлган иш деб билмасликлари керак. Чунки бу ерда қасддан қилинган тил бириктирув бор бўлиб, бундан солиҳ уламолар овозини ўчириш орқали одамларни масжидлардан узоқлаштириш кўзланган. Аслида, бу каби кечирилмас жиноятлардаги асосий фойдани бевосита босқинчилар, хоин ҳукмдорлар, илмоний сиёсатчилар ва фуқаровий жамиятлар кўради. Яъни, бу ҳодисалар инсонлар билан уламолар ўртасида жарлик пайдо қилиб, алалоқибат, бу Афғонистонда илмоний ва худосизлик тузумини ривожлантиради.

Холис уламоларимиз шуни билиб қўйсинларки, бу малай режим ўзининг асосий вазифаси хоин ҳукмдорлар, коррупциячи мулозимлар, фоҳишахона ва дискотека марказлари эгаларининг хавфсизлигини ҳимоя қилиш, деб билади, уламо ва масжидлар хавфсизлигини ҳимоя қилиш, деб билмайди. Агар холис уламоларга суиқасд қилиниши бу пасткаш қўғирчоқ ҳукмдорлар виждонини қўзғатганда эди, бундай ҳодисаларга нисбатан бераҳмларча муносабат кўрсатишмаган бўларди.

NO COMMENTS