Сисий ва унинг разведка хизмати Фаластинда яҳудийларнинг ҳарбий машинаси амалга оширолмаган ишни амалга ошира оладими?!

480
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Сисий ва унинг разведка хизмати Фаластинда яҳудийларнинг ҳарбий машинаси амалга оширолмаган ишни амалга ошира оладими?!

Кэмп-Дэвид шартномасига имзо чекиб, ўша пайтда Фаластин масаласи ҳужжатларининг 99 фоизи Американинг қўлида, дея очиқ айтган Миср режими бугунга келиб, айни масала хусусида Фаластин аҳлига босим қилиш, шу орқали уларни Америка тиқиштираётган икки давлат ечимини қабул қилишга мажбурлаш ролини бажармоқда.

Шу боис, барча инсонлар шуни яхши англамоқлари лозимки, Миср делегациясининг Ғазо секторига сафар қилишидан кўзланган асосий мақсад яҳудийларнинг йиртқич машиналари амалга оширолмаган ишни амалга оширишдир. Буни Миср ўзининг «мулойим» разведка хизмати орқали амалга оширмоқчи. Асирлар ҳамда ҳибсга олиниб, бедарак кетган яҳудийларни озод этиш келишувига эришиш ҳам Мисрнинг ана шу амалга ошириш керак бўлган мақсадлари сирасига киради.

Шу билан бирга, Мисрнинг айни ҳаракатидан Фаластиндаги жангчи гуруҳлар етакчиларини халқаро назорат остидаги сиёсий майдонга тортиш ҳам кўзланган. Мақсад, Американинг икки давлат ечимини кўкларга кўтариб, уни «ушбу буюк ғояга фақат улкан қурбонликлар берган гуруҳларгина лойиқдир», деган баландпарвоз гаплар билан безашдир… Бундан ташқари, Ғазо аҳлини охирги курашда эришилган жанговар ютуқлардан фойдаланиш имкониятидан маҳрум этиш ҳамда Фаластинни тўлиқ озод этиш лойиҳасини амалга оширишда айни ютуқлардан фойдаланишларига йўл қўймаслик ҳам кўзланган.

Фаластиндаги, хусусан, Ғазо секторидаги холис инсонлар бундай шубҳали Миср делегациясини бойкот қилмоқлари ҳамда мусулмон қўшинларидан, шу жумладан, Миср армиясидан зудлик билан Фаластинни озод этишни талаб қилмоқлари лозим. Фаластин масаласини ҳал этишнинг ягона йўли мана шудир.

Роя газетасининг 2021 йил 9 июн чоршанба кунги 342-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here