Ғазо секторини бомбардимон қилишда қатнашган яҳудий учувчи: Ғазо бинолари бомбардимони бизни тушкунликдан қутқариш учун қилинди

0
466

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ғазо секторини бомбардимон қилишда қатнашган яҳудий учувчи: Ғазо бинолари бомбардимони бизни тушкунликдан қутқариш учун қилинди

Анадўлу ахборот агентлиги (ҳижрий 1442 йил 10 шаввол, милодий 2021 йил 22 май шанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Шанба куни «исроиллик» ҳарбий учувчи Ғазога қилинган ҳаво ҳужумлари чоғида аҳоли яшовчи бинолар нишонга олинганини фош этди. «Биноларни бомбалашимиз Ғазо секторидан бизга отилган ракеталарни тўхтата олмай, тушкунликка тушган армиямиз учун далда бўлди», деди у яҳудийларнинг хусусий «12 телеканал»и билан ўтказган суҳбати чоғида.

Телесуҳбатда Ғазонинг ўнга яқин биноларини бомбардимон қилишда қатнашган бир неча учувчилар иштирок этган. Оммавий ахборот офислари жойлашган бино ҳам ўша бомбардимон қилинган биноларнинг бири бўлган.

Телеканал томонидан исми фақат бош ҳарфи билан «Д» деб аталган зобит ўзи ва ҳамкасблари содир этган ҳаво ҳужумларининг даҳшатлилигидан асло чўчимаслигини айтган.

«Уларнинг устидан тўнналаб портловчи бочкаларни ташладик, бунга ҳеч ким шубҳа қилмайди», дея қўшимча қилди зобит «Д».

Бироқ зобит «Д» ҳамкасблари билан биргаликда ҳис қилган туйғуси ҳақида гапириб, «мен ҳаво ҳужумига чиқар эканман, Ғазо биноларини йиқитиш биз учун далда бўлганини ҳис қилдим. Чунки ўша ҳодисалардан ҳамда Ғазодаги гуруҳларнинг бизга йўллаган тинимсиз зарбаларида муваффақият қучишидан тушкунликка тушиб қолган эдик», деди.

Роя газетасининг 2021 йил 2 июн чоршанба кунги 341-сонидан

NO COMMENTS