Мустамлакачилардан қачон қутуламиз
Сўнгги вақтларда Ўрта Осиёдаги режимларни Россия чангалидан халос бўлишга ҳаракат қилаётганлари сезилмоқда. Албатта, бунга Россиянинг ушбу мамлакатларга нисбатан зулми, қувватини йўқота бошлагани ва унинг заиф сиёсати сабаб бўлаётган бўлса, бошқа томондан Ғарб мустамлакачилари (асосан АҚШ) С5+1, CASA 1000, ТАПИ ва бошқа шу каби лойиҳалари орқали мазкур режимларни чалғитиб, ўз чангалига олишга ҳаракат қилишмоқда. Шунингдек, ўтган йили Қозоғистон жанубида бўлиб ўтган миллатлараро низо ва шу йили Қирғизистоннинг Боткен вилоятида содир бўлган чегара можароси Ўрта Осиё режимларини хушёр торттириб, Ғарбга юзланишга мажбур қилди. Сабаби улар ушбу можаролар ортида Россия турганини ва Россия шундай йўл орқали ўз сиёсатига тўғри келмайдиган ишлар оқибатидан огоҳлантираётганини англаб туришипти. Ҳатто, Боткендаги ходисадан кейин оддий одамлар ҳам бундай жанжаллар ортида Россия турганини тушиниб етишди. Россиянинг иқтисодий жиҳатдан ҳам зулми кучли. Қозоғистон Россиянинг рухсатисиз қўшни мамлакатларга ёқилғи мойлаш маҳсулотларини, Ўзбекистон ва Туркманистон эса газини сота олмайди, эндиликда ЕОИИ Россиянинг сиёсий қуролига айланди. Шу сабабли Ўрта Осиёдаги режимлар бундай зулмдан халос бўлишга ҳаракат қила бошладилар.
Қирғизистон президенти март ойида Ўзбекистонга ташриф буюрди. Икки давлат ўттиз йилдан бери ечилмай келаётган чегара масаласини тўлиқ хал этишга ҳаракат қилди. Албатта, бундай кўриниш Россияга ёқмади. Чунки, Россия чегара масалалари батамом ҳал этилишини хоҳламайди. Сабаби, Россия керак бўлган вақтда чегара можаролари орқали уларнинг ички ишларига аралашишга, таъсирини ўтказишга имкон топади ва топиб келмоқда. Бир ойдан кейин, апрел ойининг охирида Боткенда можаро келиб чиқди. Бироқ, икки томон бир-бири билан низолашаётган бўлишига қармай Тожикистон ҳам, Қирғизистон ҳам Россияни воситачи, яраштирувчи бўлиш истагини билдиришмади. Бу ҳам Россиядан юз ўгиришга бўлган ҳаракат ҳисобланади.
Яқинда Қозоғистон президенти Тожикистонга ташриф буюриган бўлса, куни кеча Ўзбекистон президенти Тожикистонга сафар қилди. Шунингдек, Қирғизистон президенти Садир Жапаров Туркияга сафар қилиб, турк ҳукумати билан бир қатор шартномалар имзолади. Ушбу шартномалар сиёсий жиҳатдан аҳамиятсиздек кўринса-да аммо кейинги муҳим ҳамкорлик ва шартномаларнинг дебочаси бўлади. АҚШ Ўрта Осиёга нисбатан сиёсатининг бир қисмини Туркия орқали амалга оширишга ҳаракат қилади. Бу турк халқлари бирлиги каби маданий лойиҳалардан тортиб, Марказий Осиё интеграциясини кучайтирган Туркия-Қирғизистон ўртасидаги мултимодал йўлак каби иқтисодий ва стратегик лойиҳаларни ўз ичига олади. Ушбу лойиҳалар ўз навбатида Марказий Осиёни Россия таъсиридан узоқлаштиради.
Шу билан бирга қозоқ ҳукумати Россияга қарши гапиришга журъат қилди. 3-июн куни Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Панкин ЕОИИ доирасида Ғарб санкцияларига қарши биргаликдан жавоб қайтариш ҳақида гапириб: “ЕОИИга аъзо давлатлар учинчи томоннинг дўстона бўлмаган санкцияларига жавоб бериш чораларини кўриб чиқишни кун тартибига қўйган ва кўриб чиқилмоқда”, – деди. Бироқ, Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги Панкиннинг сўзларини рад этиб, бошқа давлатлар санкцияларига жавоб бериш чоралари масаласида ҳеч қандай муҳокама бўлмаганини маълум қилди. Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги баёнотида Қозоғистон ЕОИИ доирасидаги интеграция жараёнлари фақат иқтисодий характерга эга бўлишини таъкидланди. Бундан ташқари, ОАВ Қозоғистон ҳукумати сув масаласи бўйича ҳукуматлараро келишув ва дастурлар тайёрлаётгани ҳақида хабар тарқатди. Ушбу хабарларга кўра, Қозоғистон сувдан фойдаланиш эвазига Тожикистонга техника ва ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари етказиб беришини, 370 миллион куб.метр сув учун Қирғизистонга 370 миллион, Ўзбекистонга эса 250 миллион киловатт-соат электр энергияси беради. Ўрта Осиё давлатлари раҳбарлари шундай чоралар орқали муаммони ўзаро ҳал қила оламиз деган таассурот яратиб, Россиядан узоқлашиб, Ғарбга юз буришмоқда. Ғарб эса Ўрта Осиёни Россия таъсиридан чиқариб ўз чангалига олишга ҳаракат қилмоқда. Сабаби, бу минтақа бир томондан Шарқий Осиёга йўл очса, бошқа томондан Россия ва Хитой билан чегарадош. Ушбу воқеалар олдида Россиянинг қўлида қора кучдан фойдаланиш ва ўз ҳудудида юрган Ўрта Осиё меҳнат муҳожирларига босим ўтказишдан бошқа чораси қолмаяпти.
Афсуски, биз мусулмонлар мустамлакачилар қўлидаги қўғирчоққа айланиб, бу курашдан азият чеккан, ҳақиқий бирлик ва ҳақиқий биродарликни топа олмай хайрон бўлиб турипмиз. Мустамлакачи Россия таъсиридан чиққанимиз билан, мустамлакачи АҚШ таъсири остига кириб боряпмиз. Аслида, биз мусулмонларнинг бирлиги фақат Ислом билан бўлади, фақатгина Ислом билан муваффақият ва ривожланишга эришамиз.
Хорун Абдулҳақ