Садир Жапаров расмий сафар билан Туркияга борди

454
0

Садир Жапаров расмий сафар билан Туркияга борди

 Қирғизистон президенти Садир Жапаров 9 июн куни Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг таклифига биноан Туркияга борди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар берди. 

 Ташриф давомида Жапаров Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан икки томонлама музокаралар ўтказди. 

 Икки мамлакат раҳбарлари икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликни, шунингдек, Туркий тилли давлатларнинг ҳамкорлик кенгаши доирасидаги ўзаро алоқаларнинг долзарб масалаларини муҳокама қиладилар.  

 Қайд этилишича, президентлар Қирғизистон ва Туркия ўртасидаги стратегик ҳамкорлик олий кенгашининг 5-йиғилишида қатнашадилар. 

 Расмий ташриф доирасида президент Жапаров Туркия парламенти спикери Мустафо Шентоп билан ҳам учрашади. Шунингдек, Жапаров Қирғизистон ва Туркия ўртасидаги бизнес форумда иштирок этади,

 Изоҳ: Бунга қадар Нур-Султон, Тошкент, Москва ва Сочига сафар қилган Садир Жапаров илк хорижий (поссовет давлатларидан ташқари) сафарини Туркиядан бошлади. Жапаровнинг Россияга амалга оширган ташрифи Путиннинг қуруқ ваъдаларидан нарига ўтмагани ва Жапаров қўйнини “пуч ёнғоққа” тўлдириб, Тожикистон билан бўлган муносабатларида кескинликни янада кучайтиришга бўлган ундовидан бошқа, бирор иқтисодий лойиҳа ёки моддий ёрдам масаласи муҳокама қилинмади. Айтиш мумкинки, Жапаровнинг Россияга сафари деярли муваффақиятсиз бўлди.

 Қирғизистоннинг ҳозирги иқтисодий ҳолатида кўрсатиладиган ҳар қандай иқтисодий ёрдам муҳим ўрин эгаллайди. Жапаровнинг Туркияга амалга ошираётган сафаридаги асосий масала – инвестиция ва иқтисодий ёрдам кўрсатиш масаласи бўлади. Жорий йилнинг кузида бўлиб ўтиши режалаштирилган парламент сайловлари олдидан Туркиядан молиявий ёрдам олишга умид қилмоқда.

 Бундан ташқари, қирғиз-тожик можаросида рус ҳукумати томонидан яккалаб қўйилган Жапаров Эрдўған билан ҳарбий ҳамкорлик масаласини ҳам муҳокама қилиши, Туркиядан қирғиз армиясини қайта қуроллантириш бўйича ёрдам сўраш эҳтимоли ҳам бор. Агар Жапаров турк ҳукумати билан ҳарбий ҳамкорлк масаласида келишувга эришадиган бўлса, бу Туркиянинг минтақада Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши номи остида туркийзабон давлатлар ўртасида лидерик амбициясини янада кучайтиради. Бу эса ўз навбатида, минтақада АҚШ нуфузини ошишига олиб келади.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here