Абдулмалик Бадриддин Ҳусийга: Халифа қилиш Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик демакдир

407
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Абдулмалик Бадриддин Ҳусийга: Халифа қилиш Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид  Халифалик демакдир

Абдулмалик Бадриддин Ҳусий ҳар йилги одатига кўра, Рўза ойида ҳар куни маъруза билан чиқиш қилди. Рамазоннинг йигирманчи куни йигирманчи маърузасида Аллоҳнинг инсонни ер юзига халифа қилиши ҳақида гапирди.

Абдулмалик Ҳусий Довуд, Сулаймон, Нуҳ ва Иброҳим алайҳиссаломларнинг халифа қилиниши ҳақида гапирар экан, биз даъват қилаётган Халифалик, яъни, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик ҳақида чурқ этмади, ваҳоланки, бунга Қуръонда ҳам, суннатда ҳам далиллар мавжуд.

Бунга нисбатан, Ҳизб ут-Таҳрир – Яман вилояти матбуот бўлими баёнот чиқариб, қуйидагиларни таъкидлади:

«Халифалик ағдарилиб, Ислом билан ҳукм юритиш ер юзида йўқ қилиниб, мусулмонлар тугул, ҳатто ғарбликларни ҳам бахтли қила олмаган бошқарув мусулмонларга зўрлаб ўтказилди… Шундан сўнг, 1953 йил Қуддусда Ҳизб ут-Таҳрир асосчиси улуғ олим Тақийюддин Набаҳоний роҳимаҳуллоҳнинг қўли билан мусулмонларни ер юзига ғолиб қилиш ҳаракати бошланди. Бу ҳаракатдаги мақсад Росулуллоҳ ﷺнинг илк Ислом давлатини барпо этишда юрган минҳожлари асосида Халифаликни барпо этиш бўлди.

Санъода Оммавий Халқ Конгресси партияси билан ҳокимиятни бўлишиб олган Ҳусийлар жамоаси раиси Абдулмалик Ҳусий бутун Рамазон ойи мобайнида фақат ўз жамоасига мурожаат қилувчи воиз сифатида чиқиш қилди, бошқарув ва сиёсат ишларида етакчилик қилувчи ҳукмдор-раҳбар сифатида эмас! Яманда кимда-ким бутун дунёдаги биродарлари билан биргаликда ер юзида Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо қилиш ишида қатнашаётган бўлса, у халифа қилиш тўғрисида ваъз ўқиган мана шу Абдулмалик Ҳусий ва унинг гумашталарининг таъқиби, ойлаб ва йиллаб муддатга қамоққа ташлаши қурбони бўлмай қолмаяпти. Ҳозирда улардан кўпчилиги Тааз шаҳридаги Солиҳ қамоқхонасида ҳамда Санъодаги Ҳибра қамоқхонасида ётибди… Юртда қўлланаётган афвлар уларга нисбатан истисно қилинмоқда.

Мусулмонларнинг икки дунё саодатига эришишлари учун Халифаликдан ўзга йўл йўқ. Чунки Аллоҳ Таоло Ислом билан ҳукм юритиш, мусулмон юртларини бирлаштириш ва Исломни бутун дунёга олиб чиқиш учун Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этмоқни мусулмонларга фарз қилди. Ўз аҳлини асло алдамайдиган етакчи Ҳизб ут-Таҳрир Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этмоққа енг шимарди. Бунга Ҳизб Аллоҳнинг халифа қилиш ҳақидаги ваъдасини ва Росули ﷺнинг башоратларини рўёбга чиқариш учун ҳаракат қилмоқда. Зеро, Росулуллоҳ ﷺ

وَمَا يَنطِقُ عَنِ الْهَوَى * إِنْ هُوَ إِلَّا وَحْيٌ يُوحَى

«Ва у (сизларга келтираётган Қуръонни) ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас. У (Қуръон) фақат (Аллоҳ томонидан пайғамбарга) ваҳий қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳийдир» [Нажм 3-4]

Роя газетасининг 2021 йил 12 май чоршанба кунги 338-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here