Абдулмалик Ҳусий муборак Фаластин заминини савдога қўйганлар карвонига қўшилмоқда

323
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Абдулмалик Ҳусий муборак Фаластин заминини савдога қўйганлар карвонига қўшилмоқда

Абдулмалик Ҳусий яҳудийлар Ақсо ва Қуддусдаги мусулмонларга ҳужум қилаётган кунларда, Рамазоннинг 29 кечасида телевидение орқали чиқиш қилиб, Фаластин халқи билан бирдам эканини, батамом уларнинг тарафида эканини, керак бўлганда барча имкониятлар ва воқеалар ривожига тайёр турганини, Фаластиндаги қаршилик ҳаракатидаги биродарлар билан доимий мувофиқлашган ҳолатда эканини даъво қилди. У шунингдек, яҳудий вужуди томонидан Ақсо масжиди ва Шайх Жарроҳ районида юзага келтирилган кескин вазият оқибатида Фаластинда авж олаётган ҳодисаларни қаттиқ эътибор билан кузатиб бораётганини ҳамда Фаластиндаги Ақсо масжидида бўлаётган ҳодисаларни қоралашини даъво қилди.

Ҳизб ут-Таҳрир – Яман вилояти матбуот бўлими унинг айни даъволарни қуйидагича изоҳлайди:

«Абдулмалик Ҳусий бундай сўзлари билан қуйидаги ишларни амалга ошираётган анави ҳукмдорларнинг карвонига қўшилиб олди: Дарҳақиқат, ҳукмдорлар Фаластиндаги босқинчи яҳудий вужудини йўқ қилиш сари армияларни сафарбар қилиш орқали Масжидул Ақсони яҳудийлар ифлослигидан поклашдан воз кечишди, икки қибланинг биринчиси ва икки ҳарами шарифнинг учинчиси бўлган Масжидул Ақсо борасида савдолашадиган бўлишди. Абдулмалик ҳам бошқа ҳукмдорлар каби, Яман аҳлини Фаластин халқи ва қаршилик ҳаракатига ёрдам бериш учун хайр-эҳсон тўплашга чақирди ҳамда бу тўпланган маблағни Фаластин қаршилик ҳаракати вакилларига Санъода топширишини маълум қилди.

Эй Абдулмалик Ҳусий!

Сен ва қаршилик ҳаракатидаги сенга ўхшаган кимсалар бир турли армияларни қўлга киритган бўлсангларда, бироқ ўзларингдан олдинги ҳукмдорлар қаторига қўшилиб олдинглар. Чунки сенлар бу армияларни Фаластиндаги яҳудий вужудига қарши жанг қилиш учун сафарбар қилмадинглар, аксинча, бу армиялар ёрдамида мусулмонларга қарши жанг қилмоқдасанлар. Агар мазкур гапларинг тўғри бўлса, олдингларда яҳудийларга қарши жанг қилишдан ўзга йўл йўқ эди. Бас, шундай экан, армияни ва халқ кучларини Фаластинда яҳудий вужудига қарши жанг қилишга сафарбар қил. Чунки олдингда «Исроилга ўлим» шиорини амалда татбиқ қилиш имкони турибди. Акс ҳолда, мусулмон юртларидаги ҳукмдорлар қаторидан жой олиб, Фаластинни «савдо»га қўйган янги тужжорлардан бўласан».

Роя газетасининг 2021 йил 19 май чоршанба кунги 339-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here