Фаластин масаласи: чалғитувчи шиорлар

884
0
Palestinian president delivers a speech on the second day of the 7th Fatah Congress on November 30, 2016, at the Muqataa, the Palestinian Authority headquarters, in the West Bank city of Ramallah. Photo by FLASH90

Фаластин масаласи: чалғитувчи шиорлар

 Муборак Рамазон ойидан бери яҳудийлар фаластинлик мусулмонларни бомбабўрон қилишни давом эттиришмоқда. Яҳудийлар юқори аниқликдаги ракеталар ва энг замонавий самолётлардан фойдаланишмоқда. Бугунга келиб уларнинг бомбабўронлари натижасида қурбон бўлганлар сони 200дан ошди, жароҳатларганлар ундан ҳам кўп. Мусулмонлар жойлашган ҳудудларда уйлар вайрон қилиниб, кули кўкка соврулмоқда. Атроф ёрдам, нусрат сўраб зор қақшаган, яқинларини йўқотган мусулмонларнинг оху-зорига тўлган. Бу даҳшатли фожеа мусулмонларнинг биринчи қибласи ва уч муборак масжидлардан бири жойлашган Фаластинда содир бўлмоқда.

 Халқаро ҳамжамият зўровонликни тўхтатишга чақириш, исломий юрт раҳбарлари “кескин қоралаш” билангина чекланишмоқда. Дунё мусулмонлари эса Фаластин мусулмонларини қўллаб-қувватлаб намойишлар уюштирмоқда. Албатта, Ал-Ақсо ва Қуддус ақидамиз билан чамбарчас боғлиқ бўлган масала, шунингдек, “бир тана каби” бўлгани сабабли Фаластин мусулмонларининг дарди бизнинг ҳам дардимиздир. Аммо, шу ўринда мусулмонларни Фаластиннинг ҳақиқий ечимидан бошқа томонга бураётган, мусулмонларни чалғитувчи шиорлар кўтарилмоқда. Ушбу шиорлардан бири – халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўраш. Аслида, айнан шу халқаро ҳамжамият Фаластинда (исроил) давлатини барпо этишга қарор қилган эди. Шу қарор асосида (исроил) ўз ҳудудини кенгайтириб, бугунги кунга қадар мусулмонларни тўхтовсиз қирғин қилишда давом этмоқда. Шунинг учун, агар халқаро ҳамжамият аралашадиган бўлса, фақат яҳудлар манфаатларини ҳимоя қилиш учунгина аралашади. Бундан ташқари, Ғарбнинг “эркатойи” ҳисобланган (исроил) қанча қарорларни бузди, қанчасини ижро қилмади аммо, халқаро ҳамжамият унга қарши кескин чора кўргани йўқ. Шу сабабли халқаро ҳамжамиятдан ёрдам кутиш қўйларни бўрига ишониш билан баробар.

 Чалғитувчи шиорлардан яна бири бу – Фаластин давлатини ташкил этишни талаб қилиш. Намойишда кўпчилик мусулмонлар Фаластин байроғини кўтариб чиқишди. Аслида (исроил) билан ёнма-ён Фаластин давлатини ташкил этиш бу – Ғарбнинг аввалдан кўтариб келаётган режаси ҳисобланади. Фаластин давлатини ташкил этишга келсак, яҳудийлар ва Ғарб у ерда армияси чекланган, ҳарбий имкониятлари заиф (ҳозирги Фаластин ҳукуматидан деярли фарқ қилмайдиган) Фаластин давлатини ташкил этишгагина рози бўлади. Бундан ташқари, ушбу давлат мусулмонларни эмас, балки кўпроқ (исроилни) ҳимоя қиладиган давлат бўлади. Мабодо, Фаластин давлати ташкил этилгудек бўлса, бошқа исломий юртлардаги режимлар буни ғалаба сифатида кўрсатиб, мақтаниб, аввал маҳвий бўлган бўлса, энди (исроил) билан ошкора ҳамкорлик қилишни бошлашади. Аммо шунда ҳам яҳудийлар итаган вақтда Фаластин давлатига ҳужум қилади, худди ҳозирги кўриниш давом этаверади. Бироқ, бу уруш (фақат бир томоннинг устунлиги сақланган уруш) эндиликда икки давлат ўртасидаги уруш сифатида қабул қилинади. Бошқача айтганда, дунё мусулмонларининг Фаластин масаласига аралаштирмаслик ҳаракати амалга оширилади.

 Ҳозир мусулмон ҳукмдорлардан Фаластин учун ёрдам сўралаётганига келсак, (исроилни) ўраб турган ва бошқа исломий мамлакатларидаги режимлар Америка ёки Биритания ёҳуд Франция таъсири остидадир. Шу сабабли улар, айниқса, (исроилга) қарши хўжайинлари рухсат бергандагина ҳаракат қилишади. Шунингдек, уларнинг Фаластинни озод қилиш нияти ҳам йўқ. Мусулмонлар ҳарбийларни Фаластинни озод қилишга чақирашаётган бир вақтда худди шу режимлар армияларини казармаларда ушлаб туриш орқали хўжаларининг буюруқларини бажаришмоқда. Халқ олдида обрўсини сақлаб қолиш учун (исроилга) қарши “кескин” баёнотлар бериш билангина чекланишмоқда.

 Мана шу сабабли мусулмон ҳокимлардан ёрдам сўраш, халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилиш, Фаластин давлатини ташкил этишни талаб қилиш муаммонинг ҳақиқий ечими – Фаластинни озод қилишга олиб бормайди. Шунингдек, (исроил)ни йўқ қилиш эмас, аксинча унинг хавфсизлигини таъминлаш вазифасини бажараётган исломий юртлардаги режимлар қулатилиб, мусулмонлар бир Халифа остида бирлашмагунча асирликдаги Фаластин ҳеч қачон озод бўлмайди, мусулмонлар қони тўкилиши тўхтамайди! Яҳудийлар фаластинлик мусулмонлар устига ракеталар ёғдираётган бир вақтда Фаластин масжидларидан “Эй Салоҳиддин, эй Салоҳиддин” деган чақириқлар янграмоқда. Ҳа, Фаластинни мусулмонларни шариат асосида бирлаштириб, яҳудийларга қарши буюк жиҳод бошлаган Салоҳиддингина қутқаради! У кунлар ҳам яқин, ин ша Аллоҳ!

Қирғизистондаги Ҳизб-ут Таҳрирнинг матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here