Жаҳон банки свет нарҳининг кўтарилишини қўллаб-қувватлади

727
0

Жаҳон банки свет нарҳининг кўтарилишини қўллаб-қувватлади

 Жаҳон банки Қирғизистон ҳукумати билан биргаликда мамлакатда электр энергияси тарифини қайта кўриб чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда банкнинг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Анна Бьерде маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, тарифлар энергетика тармоғдаги ҳаражатларни қоплаш учун ўзгартирилмоқда.

 «Жаҳон банки бу ҳаражатларни қоплаш учун ташланган қадам бўлгани сабабли қўллаб-қувватлади. Арзон тарифлар керакли миқдордан кўпроқ истеъмол қилишга ундайди. Биз унинг ўзгаришини қўллаб-қувватлаймиз», – деди Бьерде.

 Бунга қадар президент Садир Жапаров электр энергияси тарифларини ўзгартиришни таклиф қилган эди. Орадан кўп ўтмай тарифлар оширилишини қўллаб-қувватлаган Жаҳон банки Қирғизистонга коронавирусга қарши курашиш учун 20 миллион доллар ажратадиган бўлди. Ушбу маблағ Хитой вакцинасини сотиб олишга сарфланади.

 Аслида Жаҳон банки бу ҳаракати орқали Қирғизистоннинг экспортга мос, импортга рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришининг олдини олмоқчи. Чунки, мамлакатда светнинг кўтарилиши маҳсулотлар нарҳининг ошишига олиб келади. Натижада арзон ҳорижий товарлар билан рақобат қила олмайдиган маҳаллий компаниялар банкрот бўлади. Мана шу мақсадда, дастлаб 1997-йили «Қирғизэнерго» компанияси Жаҳон банки таклифи билан учга бўлинган. Бунинг натижасида энергетика тармоғига хусусий компаниялар жалб қилиниб, тарифлар кўтарила бошлади. Масалан, «Электр станциялари» корхонаси ГЭСларда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг нарҳини турли хил фирибгарликлар орқали ҳисоблаб чиқади ва ўртадаги фарқ тегишли амалдорларнинг чап чўнтагига тушади. Бошқа томондан капитализм табиатига мувофиқ, ГЭСларни хусусийлаштириш ва корхонани банкрот қилиш мақсадида йил сайин харажатлар ошириб ҳисобланади. Жапаровнинг давлат мулкларини хусусийлаштириш мақсади ҳам айнан энергетика тармоғига қаратилган.

 Тарифларнинг ошишига «Электр станциялари»дан ташқари «Электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ҳам ўз ҳиссасини қўшади. Масалан, «табиий йўқотишлар»ни 5% атрофида ҳисоблайди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, юқори кучланишли электр узатиш линияларининг табиий йўқотиши 1% атрофида бўлади. Демак, бу ўринда «йўқотилган» 4% электр энергиясини амалдорлар чет давлатларга сотиб юборишади.

 Тақсимловчи компаниялар эса электр энергиясини 35 тийиндан 42 тийингача сотиб олади. Буларнинг ичидан давлат корхоналари “табиий йўқотишлар” баҳонаси билан уриб қолади. Бир вақтлар бундай йўқотишлар 50%га қадар чиққан. Ҳозирда бу 22% атрофида эканлиги айтилмоқда. Бу эса 3 миллиард кВт соат, аниқроқ айтганда, бутун бошли Курпсой ГЭСи ишлаб чиқаётган электр энергияси ном-нишонсиз йўқолишини билдиради. Хусусий компанияларда эса “табиий йўқотишлар” деярли бўлмайди.

 Мамлакатда тақсимловчи компаниялардан ташқари, уларнинг харидори бўлган воситачи компаниялар ҳам фаолият олиб боради. Ушбу воситачи хусусий корхоналар ҳам ҳанузгача халқ ҳисобидан кун кечириб келмоқда. Уларнинг аксарияти бир вақтлар тарансформаторлар ва электр узатиш линияларини арзон нарҳда хусусийлаштириб олишган. Уларнинг ҳар бири аввалги ёки кейинги энергетика тармоғи амалдорларига тегишли.

 Бундан ташқари, амалдорлар суғориш мавсумида Ўзбекистон ва Қозоғистонга сув сотиб ҳам пул ишлашади.  Қиш мавсумида эса Қозоғистондан электр энергияси сотиб олиш бўйича шартномалар имзолашиб енг ичида яна пул ишлашади.

 1992-йилдан бери энергетика тармоғига хорижий кредитлар, ссудалар, грантлар ва маҳаллий бюджетдан 2 миллиард долларга яқин сармоя киритилди. Бироқ, шу кунга қадар ушбу тармоқ электр энергияси тақчиллигидан халос бўлмади.

 Ҳар бир келган янги ҳукумат бундай чигал коррупция схемаларини йўқ қилиш ўрнига тарифларни ошириш орқали халқ терисидан камар тикишга ҳаракат қилмоқда. Натижада оддий халқ ичкаридаги маҳаллий капиталистлар ва халқаро капиталистик ташкилотлар зулмидан азоб чекиб келмоқда.

 Аслида, электр энергияси умумий мулк бўлиб, Исломда унга давлат ёки хусусий компаниялар эгалик қилиши мумкин эмас. Унинг фойдаси ёки ундан олинадиган даромад ҳар бир фуқарога етиб бориши зарур. Исломда электр энергияси халққа фақат таннархи эвазига етказиб берилади. Чет элга энергия сотишдан тушган маблағ эса халққа бўлиб берилади.

 Демак, халқ капитализмдан воз кечиш ва Исломни тиклашга ҳаракат қилган етакчилар орқалигина бундай хор ҳолатдан чиқа олади.

Мумтоз Моварауннахрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here