Муборак Рамазон ҳайити (ийд ал-фитр) табриги
Қадрли мўмин-мусулмон биродарлар, сизларни Рамазон ҳайити билан табриклаймиз.
Аллоҳ Азза ва Жалла ҳадиси қудсийда: “Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат Рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Мен Ўзим берурман”, деди.
Қадрли биродарлар, Аллоҳ учун тутган рўзаларинг қабул бўлсин, Аллоҳ унинг ажрини беҳисоб қилиб берсин.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким рўзадорга ифтор қилиб берса, унга унинг ажрича ажр бўлади. Рўзадорнинг ажридан ҳам ҳеч нарса камаймайди”, деганлар.
Аллоҳим оранглардан ифтор қилиб берганларнинг савобини тўлиқ қилиб берган бўлсин.
“Экстермизм” каби соҳта айбловлари билан қамалган биродарларимизнинг қамоқхоналарда ҳам иҳлос билан рўза тутишётгани ҳақида хабарлар келиб турди. Аллоҳим уларнинг ажрларини зиёда қилиб берсин. Чунки, улар Аллоҳ йўлида озорланишаётган бўлишса-да Аллоҳнинг ҳукмларини адо этишмоқда.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Жаннатнинг бир эшиги бўлиб, Райён, деб номланур. Қиёмат куни рўзадорлар ундан кирурлар, улардан бошқа бирортаси кирмас.
“Рўзадор қаерда?” деюрлар. Улар ундан кирурлар. Қачон уларнинг охиргиси кирса, у бекитилур. Ундан бошқа ҳеч ким кирмас”.
Аллоҳим сизларга Райён эшигидан киришликни насиб этсин.
Аллоҳим узрли сабаблар туфайли рўза тута олмаганларнинг фидяларини қабул қилсин.
Рамазон ҳайити – иҳлос билан рўза тутганларнинг байрами. Чунки, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Рамазон рўзасини иймон билан,савоб умидида тутса,унинг олдинги (ўтган) гуноҳлари мағфират қилинади”, деганлар.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна: “Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, унинг таоми ва шаробини тарк қилишига Аллоҳнинг эҳтиёжи йўқ”, деганлар.
Пайғамбаримиз: “Рўза ва Қуръон қиёмат куни бандани шафоат қилади. Рўза: “Эй, Роббим, мен унга кундуз куни таом ва шаҳватларни ман қилдим, унга менинг шафоатимни қабул қилгин”, дейди. Қуръон: “Мен уни кечасида уйқудан ман қилдим, унга шафоатимни қабул қилгин”, дейди. У зот: “Уларнинг шафоатлари қабул қилинади”, дедилар. (Аҳмад ривоят қилган).
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна бир ҳадисларида: “Рўза – қалқон. Бандаси рўза тутиш орқали дўзахга қалқон қўяди. Қалқон эса бизнинг сабримиз, чидамимиз мезонидир. Рўза – сабрнинг, сабр эса иймоннинг ярмидир”, деганлар.
Тутган рўзаларинг Қиёмат кунида шафоат қилсин ва дўзаҳдан қалқон бўлсин.
Аллоҳ таоло айтади: Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир. (97:3).
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ким Қадр кечасида иймон билан ва савоб умидида қоим бўлса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”.
Аллоҳим қадр кечаси қилган ибодатингларни қабул қилсин.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотини хурмо ва арпадан бир соъ бўлишини қулга, мусулмонлардан ҳур-озодга, эркагу аёлга, кичигу каттага фарз қилдилар”. (Имом Бухорий ривояти).
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари ҳам ийдгоҳга боришларидан аввал фитр садақасини берар ва:
“Фақирларни бу кун сўровдан беҳожат қилинглар, халос қилинглар!”, дер эдилар. (Абу Довуд ривояти).
Аллоҳим муҳтожларнинг хожатини чиқарган фитр садақаларингизни қабул қилсин.
Қадрли мусулмон биродарлар, мана, Аллоҳнинг изни билан Ҳайит байрамига ҳам етиб келдик. Айни шу вақтда дунёнинг бошқа бир ерларида, масалан, Фаластинда мусулмон биродарларимиз Ҳайитни байрам сифатида кутиб олиш ўрнига кўз ёшлар билан кутиб олишмоқда. Уларнинг ҳаққига дуода бўлайлик ва улар борасида биздан талаб қилинадиган ишлар ҳақида ўйлайлик. Бу биродарлар кофирлар ва уларнинг югурдакларининг динга душманлиги сабабли шу ҳолга дуч келишмоқда. Аллоҳим мусулмонларни кофирлар устидан ғолиб қилсин ва уларни мусулмонлар қўли билан хор қилсин.
Эй Умматнинг энг яхши фарзандлари, Аллоҳим барчангизнинг ҳайит намозида яхши ниятда қилган дуоларингни қабул қилсин. Кейинги йилги Рамазонни дин йўлида муваффақиятларга эришган ҳолда муносиб кутиб олиш ва муносиб адо этишни насиб этсин!
Туркистон