Туркиянинг Истанбул конвенциясидан чиқиши

335
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Туркиянинг Истанбул конвенциясидан чиқиши

Ал-Жазира нетнинг (ҳижрий 1442 йил 8 шаъбон, милодий 2021 йил 21 март якшанба куни) нашр қилган хабарида бундай дейилган:

«Туркия хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш тўғрисидаги Истанбул конвенциясидан чиқди ҳамда бундан юртнинг ижтимоий таркибини ҳимоя қилиш мақсад қилинганини таъкидлади. Ваҳоланки, Туркиянинг бундай қадами ички танқидларга ва Европанинг танқидига учрамоқда.

Расмий газетада айтилишича, шанба куни эрталаб Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоган ўз юртининг 2011 йил май ойида имзоланган, сўнг 2012 йил февралда вазирлар кенгаши томонидан маъқулланган Истанбул конвенциясидан чиққанини билдирди. Туркия расмий газетаси айни конвенциядан чиқиш сабабини очиқламади. Бироқ, Туркиянинг бир қатор расмийлар бу конвенция оила бирлигига ва турк жамиятидаги консерватив анъаналарга хавф туғдирганини таъкидладилар».

Роя:

Туркия режими илмоний режим бўлиб, юртда бир қатор эркинликлар, шу жумладан шахс эркинлиги амалда мавжуд. Шахс эркинлигидан эса, ахлоқсизлик кўринишлари, коррупция, ҳаром алоқалар келиб чиқмоқда… Эрдоган 2011 йил бош вазир бўлган пайтда Европа ва Ғарбга хушомад қилиб, айни конвенцияга имзо чеккан эди… У Ғарб маданиятини қабул қилиб, уни мана шу конвенция орқали Туркияга зўрлаб тиқиштарган… Мана шуларнинг барчасига қарамай, Эрдоган улар айтаётган консерватив ташкилотлар босими остида хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш тўғрисидаги Истанбул конвенциясидан чиқишга қарор қилди. Чунки оилалар бузилиши, ажралишлар ва гомосексуализм ҳажми жуда ошиб кетди.

Турк режими бу каби конвенция ва шартномаларга имзо чекади-да, кейин уларнинг бузуқликлар кўпайиши, оилалар парчаланиши, ажралишлар ҳажми ошиши каби ҳалокатларни келтириб чиқарганини тан олиб, улардан чиқмоқда ва воз кечмоқда… Воқеликда мана шундай офатларга сабаб бўлаётган бундай конвенциялар ялтироқ шиорлар билан ўралган заҳри қотилдир. Яъни, улар Ғарб маданиятига кўзи қамашган ва Ислом аҳкомларидан бутунлай ғафлатда қолган айрим содда инсонларни алдовчи шиорлар билан чиройли қилиб кўрсатилмоқда. Ваҳоланки, Ҳаким ва Хобир Аллоҳнинг ҳузуридан келган Ислом аҳкомлари аёл кишини мукаррам қилиб, ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилди. Шу сабабдан аёллар Ислом аҳкомлари татбиқ этилган замонларда поклик ва иффатини, мартабасини ҳамда иқтисодий, сиёсий ҳуқуқларини йўқотмаган ҳолда, азиза ва мукаррама бўлиб яшадилар. Европа эса, у пайтларда ўрта аср зулматларида яшаб, аёл кишини шайтон деб ҳисоблар эди, уни чўри қилиб, ҳайвонларга қиладиган муомалани қиларди.

Туркияда бўлган бу воқеа Фаластин аҳли учун огоҳлик қўнғироғи бўлиши лозим. Токи, Истанбул конвенцияси сингари келишувларни қабул қилиш қандай оқибатларга олиб келишини айнглаб етсинлар. Зотан, Истанбул конвенцияси CEDAW конвенциясидан келиб чиққан хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш қонунининг номларидан биридир. Феминистик ташкилотлар  Ғарбнинг, хусусан Европанинг қўллаб-қувватлови ва Фаластин режимининг тил бириктируви билан Фаластинида айни шу қонун татбиқ этилишини талаб қилмоқда. Мақсадлари, хотин-қизларни ҳимоя қилиш ниқоби остида, бузуқлик ва разолатни кенг ёйиш ва Ислом Умматининг сўнгги қалъаси бўлган оилани ҳам вайрон этишдир…

Фаластин аҳли бор имкониятларини ишга солиб, қари Европага қарши туришлари керак. Бугун Европа фоҳишахонага айланиб қолди… У ерда на оила қолди, на насл-насаб. Шу боис туғилиш камайиб, бузуқликлар ва икки жинслилар никоҳи кўпайди. Энди у ўзи тушган бундай бадбўй ботқоқликка юзсизлик ва ифлослик билан мусулмон юртларини ҳам тортмоқчи. Шунинг учун Туркиянинг айни конвенциядан чиққанини кўриб жини тутди… Ҳатто Европа Кенгаши Туркиянинг Истанбул конвенциясидан чиқишини «вайронагарчиликдан дарак бериш», «хотин-қизлар ҳимоясини таҳдидга солиш», деб атади. Германия ташқи ишлар вазирлиги Туркиянинг Истанбул конвенциясидан чиқиши Европа ва турк хотин-қизларига нотўғри сигнал беради, деди. Франция ташқи ишлар вазирлиги Туркия ҳукуматининг бу ҳаракати инсон ҳуқуқлари борасида навбатдаги қолоқликни келтириб чиқаради, деди. Туркиядаги европапараст камолчилар ҳаракати, айниқса, Республикачи Халқ партияси, феминистик ташкилотлар ҳукуматга босим ўтказиб, конвенциядан чиқишига тўсқинлик қилишга уринишди.

Роя газетасининг 2021 йил 7 апрел чоршанба кунги 333-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here