Исломда бойликни тақсимлаш

0
630

Исломда бойликни тақсимлаш

 Ислом аввало бойликни одамларга мулкчилик турларига мувофиқ тақсимлайди ва кейинги тақсимотлар ҳам ушбу шу мулк турлари орқали тақсимланаверади.

1. Бойликни хусусий мулк орқали тақсимлаш

– Шарият рухсат берган йўллар билан мулкка эга бўлинади

– Мерос ворисларга тақсимланади

– Закот ҳақдорларга берилади

– Бойлар камбағал қариндошларини таъминлайди

2. Умумий мулк орқали тақсимлаш

– Умумий мулк ҳар бир фуқарога тақсимлаб берилади. Масалан, Қумтор олтин конидан қазиб олинган олтиннинг тан нархи чиқариб ташланади ва қолган олтин ҳар бир фуқарога тақсимлаб берилади

– Ёки бу бойлик сотилиб ундан тушган фойда ҳар бир фуқарога бўлиб берилади.

(Эслатма: Халифа ўз салоҳияти доирасида булардан бошқа ҳаражатларга ҳам сарфлаши мумкин)

3. Давлат мулки орқали тақсимлаш

– Давлат камбағал фуқароларни иш билан таъминлаш учун уларга ўз ерларидан ажратиб беради.

– Дехқончилик қилишга моддий имконияти етмаса уруғ, ускуна ва бошқа нарсалар билан таъминлайди.

– Шунингдек, ишлаб чиқариш корхоналари учун бўш турган иморат ва бошқа нарсаларни беради.

 – Фақир одамларни боқувчиси йўқ бўлса, уларни боқишни ўз зиммасига олади.

– Камбағалларнинг асосий эҳтиёжларини таъминлаш учун давлат мулкида маблағ етишмаса бойларга солиқ солади ва камбағалларга тарқатади.

 Мана шу йўл орқали Аллоҳ неъмат қилиб берган бойлик одамлар ўртасида тақсимлаб турилади. Бу орқали фуқароларнинг камолий эҳтиёжлари қондирилишига шароит яратилиб, асосий эҳтиёжлар таъминланиши кафолатланади.

 Қадрли мусулмонлар, барча нарсани капиталистлар хазинасига босиб берувчи капиталистик тақсимотни ўрнак қилиб юравермай, Исломдаги тақсимотни ўрганинг ва уни ҳаётга татбиқ қилишга ҳаракат қилинглар.

 Абдулҳакийм Қорахоний

NO COMMENTS