بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Истанбул конвенцияси ўрнига Анқара келишувини тайёрлаш аёллар ва жамият азоб-уқубатларини ҳаргиз ҳал этмайди!
Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти матбуот бўлими чиқарган баёнотда қуйидагилар таъкидланади:
«Туркия ҳукуматининг хотин-қизларга нисбатан зўравонликларга барҳам бериш билан боғлиқ Европа кенгаши томонидан тайёрланган Истанбул конвенциясидан чиққанлиги одамларни алдашдан бошқа нарса эмас, аслида ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Аёлларга нисбатан дискриминацияни тугатиш билан боғлиқ ушбу конвенция ҳамон боягидек татбиқ қилинмоқда».
Туркиянинг айни конвенциядан чиққанлигига қарши чиқиб, буни қолоқлик ва реакцион, деётган кимсаларга қарата матбуот баёнотида бундай дейилди:
«Сизнинг кўзингизни қамаштираётган Ғарб давлатларидаги вазият бугун қанчалар шармандали эканлиги ҳамда у ерларда айни конвенциянинг қанчалар татбиқ этилаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Чунки Ғарб жамиятларида оилалар вайрон бўлди, бузуқликлар ортгандан-ортди, аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик, жинсий тажовуз чўққисига етди».
Баёнот қуйидагиларни хулоса қилди:
«Исломдан бошқа тузум шахсни ҳам, оилани ҳам, жамиятни ҳам, авлодни ҳам ҳимоя қилолмайди. Истанбул конвенцияси ўрнига Анқара келишувини тайёрлаш ҳаргиз аёллар ва жамият азоб-уқубатларини ҳал этмайди! Туркия вице-президенти Фуат Октайнинг «аслимизга қайтишимиз керак», деган гапи амалга ошмайди. Бу гап амалга ошиши учун биз имон келтирган Ислом ақидаси ва ундан балқиб чиққан аҳкомларга қаттиқ амал қилиш шартдир. Чунки ҳаётимиз негизи Исломдир!
Роя газетасининг 2021 йил 31 март чоршанба кунги 332-сонидан