بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳиндистон бош вазирининг ташрифига қарши намойишларда ўнлаб одам ўлди ва яраланди
Жума куни Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг Бангладешга келганига норозилик сифатида ўтказилган намойишларда полиция билан намойишчилар ўртасида тўқнашув юз бериб, тўрт нафар намойишчи ҳалок бўлди, ўнлаби жароҳатланди. Моди жума куни унинг ташрифига қарши норозиликлар манзарасида Бангладеш пойтахти Даккага етиб келганди. Моди ўзининг икки кун давом этган бу сафарини Бангладеш билан Покистон ўртасида бўлган қонли урушнинг 50-йилида амалга оширмоқда. Тўққиз ой давом этган бу уруш Ҳиндистон Бангладешни Покистондан ажратиб чиқариш учун аралашганидан кейин минглаб одамларнинг ўлими билан якунланган эди.
Шу хусусда Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш вилояти матбуот бўлими баёнот чиқариб, унда қуйидагиларни таъкидлади:
«Бу хоин Ҳасина ўз ҳукуматининг Аллоҳ, Росули ва мўминларга душман эканини исботлашга муваффақ бўлди. Унинг зўравон хавфсизлик хизмати ҳам халқимизга таҳдид қилиб, Модининг келишига қарши ўтказилган митингларни бостирди!».
Матбуот баёнотида яна бундай дейилди:
«Ажабланарли томони шундаки, Ҳасина Уммат суверенитетига душманлик қилган Модининг келишига норозилик билдирган одамларни қамаш билан таҳдид қила туриб, яна улардан «мустақиллик» кунини байрам қилиб нишонлашни талаб қилмоқда!…
Бангладешда Ҳиндистонга совға қилинмаган стратегик нозик ресурслар, инфратузилмалар ва саноат бойликлари қолмади, ҳаммаси Ҳиндистоннинг минтақадаги истакларини мустаҳкамлашга хизмат қилди. Бангладеш Миллий партиясининг Моди сафарига нисбатан сукут қилаётгани ҳам биз учун кутилмаган ҳол эмас. Чунки бу партия ҳам, Бхаратия Жаната партияси ҳам АҚШга малай партиялардир. Америка Ҳиндистонни қўллаб-қувватлаш орқали иккала партиядан ўзининг Хитойга ва Халифаликка қарши режасида фойдаланмоқчи».
Баёнот сўнггида мусулмонларга қарата бундай дейилди:
«Биз мушрик Ҳиндистон давлатининг душманлиги ва ҳукмронлигига қарши курашиш ва бутун Ҳиндистон ярим оролини Ислом бошқаруви ва адолати соясига киритиш учун, Росулуллоҳ ﷺ башорат қилган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этишга шошилмоғимиз даркор».
Роя газетасининг 2021 йил 31 март чоршанба кунги 332-сонидан