Шом аҳли учун учинчи сиёсий ҳужжат

0
447

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Шом аҳли учун учинчи сиёсий ҳужжат

Шом қўзғолони бошланганига ўн йил тўлиши хотирасида Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти ушбу қўзғолон воқелигини – ташхис қўйиш ва давони белгилаш жиҳатидан – ўрганиб чиқишни таклиф қилди. «Шом аҳли учун учинчи сиёсий ҳужжат» номли ушбу таклиф муқаддимасида қуйидагиларни таклиф қилди:

«Ҳақ билан ботил ўртасидаги курашда психологик уруш ҳам мавжуд. Душманга фикрий ҳужум қилишда энг хавфли қурол мана шу бўлиб, у душманнинг аҳд-паймонини синдириб, иродасини букиб, уни умидсизликка туширади. Умидсизлик кишидаги мен ожизман, деган ёлғон туйғунинг маҳсулидир. У кишини қуролини ташлашга ва ўлимга таслим бўлганини эълон қилишга мажбур қилади».

Ҳужжатда яна бундай дейилди:

«Америка Шом аҳли билан бўлган ўзининг тарихий ва тақдирий урушида амалга оширмоқчи бўлаётган нарса мана шудир. У Шом аҳлини ҳаракатни давом эттириш тушунчасидан чалғитиш ва ғояларига етиш имкониятидан умидсизлантириш учун уларда йўлнинг охирига ета олишдан ожизмиз, деган туйғуни пайдо қилмоқчи бўляпти. Чунки Америка бу қўзғолоннинг Шом аҳли учун жонларни фидо этиш қўзғолонига айланганига, уларни орқага қайтаришнинг иложи йўқлигига ишонч ҳосил қилди. Хусусан, Шом аҳли майдонларга чиқиб, Умматнинг капиталистик халқаро тоғут тузумидан қутулмоқ вақти келганини ҳамда Аллоҳнинг изни ила, яқинда барпо бўлажак Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатида бутун инсониятга етакчилик қилишдек ўзининг муқаррар роли билан шуғулланиши лозимлигини очиқ эълон қилаётган экан, Америка Шом уларни орқага қайтаришнинг иложи йўқлигига амин бўлди».

Роя газетасининг 2021 йил 24 март чоршанба кунги 331-сонидан

NO COMMENTS