Асл иллат Иордания режимининг ўзида, қолаверса, у татбиқ қилаётган тузумдадир

541
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Асл иллат Иордания режимининг ўзида, қолаверса, у татбиқ қилаётган тузумдадир

«Арабий жадид» веб-сайтида (ҳижрий 1442 йил 13 шаъбон, милодий 2021 йил 19 март жума куни) нашр қилинган хабарда бундай дейилади:

13 март куни Иордания ҳукуматига қарашли Салт касалхонасида фожиа юз берди… Кислород захираларининг етишмаслиги оқибатида ўлим етти кишини олиб кетди. Маълумки, мамлакатда коронавирус эпидемиясига қарши чекловлар доирасида тунги комендантлик соатининг узайтирилиши Иордания халқининг ғазабини баттар оширган эди. Ушбу ғазаб ўтган ҳафтада бир нечта шаҳарларда бошланган қатор норозилик намойишларида намоён бўлди. Аммо бу норозиликларга бирин-кетин келаётган ҳукуматларнинг сиёсатлари, айниқса, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт ва таълим соҳасидаги устувор йўналишларни белгилаш ва пулларни тақсимлашга сиёсатлари сабаб бўлди. Буни намойишчиларнинг талабларидан ҳам кўриш мумкин. Чунки улар мавжуд ҳукуматнинг истеъфога чиқишини, парламент мажлисининг тарқатилишини ва мудофаа тўғрисидаги қонунни бекор қилишни талаб қилишди.

Бундай вазиятда Бишер Ҳасауна ҳукуматининг бир инқироздан чиқиб, иккинчисига дучор бўлиш билан ҳолдан тойганини кўриш мумкин. Зотан, бу ҳукумат аввал ҳам ҳавас қиларли вазиятда эмас эди. Аммо бугунги Салт фожиасидан сўнг унинг истеъфога чиқиши талаблари ортгандан ортиб кетди».

Роя:

Аслида жавобгарлик ушбу фалокатнинг асл жавобгари зиммасига, яъни, Иордания режимига тушади. Айблов тошлари ўзларича мустақил бирор нарса қилиш қўлларидан келмайдиган мулозимларга отилмаслиги керак. Чунки иллатнинг асли мамлакатда татбиқ этилаётган тузумдадир. Бу капиталистик бадбўй тузумда давлат ўзининг халққа ғамхўрлик қилиш жавобгарлигидан воз кечади ва уни хусусий секторларга юклаб, инсон саломатлигини сақлашни ва унинг манфаатларини ҳимоя қилишни ўз манфаат ва даромадларидан бошқа нарсага қизиқмайдиган ширкатлар қўлига топшириб қўяди. Бундан ташқари, давлатнинг карантин ва чекловларни ҳам идора қилолмаётгани, нима қилишни билмай гаранглиги ҳам очиқ кўриниб турибди.

Шубҳасиз, Халифалик давлатида одамлар ишларини бошқариш ва тезкор хизматлар кўрсатиш содда-осонликка ва идора қилувчиларнинг иқтидорига асосланган. Чунки ишларни гўзал суратда адо этиш шариат томонидан буюрилган ва бунга эришиш учун албатта учта нарсани идора қилиш керак: Биринчи: тузумдаги соддалик ва қулайлик, чунки мураккаблик машаққат туғдиради. Иккинчи: Ишларни суръат билан бажариш, чунки бу манфаатдор томонга қулайлик яратади. Учинчи: Иш юклатилган шахсда қобилият ва иқтидор бўлиши керак. Шунинг учун Иордания аҳли Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини барпо этишга шошилмайдиларми?!

Роя газетасининг 2021 йил 24 март чоршанба кунги 331-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here