Маҳаллий ҳокимият сайловларида қатнашишнинг шаръий ҳукми
Савол: ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу, маҳаллий ҳокимият сайловларида қатнашишнинг шаръий ҳукми нима?
Жавоб: ва алайкумуссалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
а) Аслини олганда маҳаллий ҳокимият одамларга хизмат кўрсатиш ва маъмурий ишларни бажаради. Мана шу жиҳатдан олиб қараганда ундаги сайловлар жоиз ишлардан. Бироқ, унга жуда кўп ишлар боғланган бўлиб, у ҳатто – айниқса бизнинг юртларда – ҳукумат сиёсати билан шуғулланадиган ва уни қўллаб-қувватлаш учун одамлар овозини тўплайдиган ҳукумат органига айланиб қолган. Бундан ташқари, у шаръан ҳаром қилинган ишларга бевосита рухсат (лицензия) беради.
б) Шаҳар ҳокимиятининг асл воқеълиги шуки, у маъмурий ишларни бажарадиган ўзича мустақил бошқарма эмас. Балки, у ҳукуматнинг ижроий органи бўлиб, амалда ҳукуматга бўйсунади. Ҳукумат ўзи истаган ҳар қандай сиёсий фаолиятни унга вазифа қилиб юклайди. Бундан ташқари, маҳаллий ҳокимият пулни ношаръий йўлда тасарруф этади. Шунинг учун маҳаллий ҳокимиятни сиёсий ҳукуматдан мустақил бошқарма, яъни маъмурий хизматларни бажарувчи бир орган дея тушуниб, у тўғрида шаръий ҳукм берилмайди. Чунки у фақат номдагина эмас, балки, амалда ҳам ҳукумат органларига бўйсунади. Ҳукумат ҳатто маҳаллий кенгаш томонидан бир овоздан қабул қилинган қарорларни ҳам бекор қила олади.
в) Мана шу жиҳатдан олиб қараганда маҳаллий сайловларда қатнашиш жоиз бўлмайди. Агар маҳаллий ҳокимият ўзининг асл ҳолатида бўлиб, мубоҳ ишлар саналган хизмат кўрсатиш ва маъмурий ишлар билан шуғулланганда эди, сайловларда қатнашиш жоиз бўлган бўлар эди… Бошқача айтганда, модомики маҳаллий ҳокимият воқелиги юқорида айтиб ўтилган сифатларга эга бўлар экан, биз бу сайловларда қатнашмаймиз. Аммо, маҳаллий ҳокимиятлар ўзича мустақил сиёсий муассаса бўлиб, ишларига сиёсий ҳокимият аралашмайдиган бўлса, сайловларда қатнашиш жоиз бўлади.
11 муҳаррам 1438ҳ
12 октбяр 2016м
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан (фиқҳий)