Аҳоли қашшоқ, нархлар эса осмонда

0
522

Аҳоли қашшоқ, нархлар эса осмонда

2020-2021 йиллар дунё халқлари, шу жумладан бизнинг мамлакатимиз учун ҳам оғир кечмоқда.  Карантин, ишсизлик ва давлатлар ўртасидаги алоқаларнинг узилиши шундоқ ҳам ночор аҳволда қолган иқтисодимизни инқирозга учратди. Ушбу инқирознинг оқибатлари тўғрисида турли хил тахминлар мавжуд. Масалан, Жаҳон банки 2021 йилга келиб Қирғизистонда қашшоқлик даражаси 35%га етишиини билдирди, аниқроғи, Қирғизистоннинг қарийб учдан бир қисми қашшоқликка тушиб қолиши кутилмоқда. Жаҳон банкининг таъкидлашича, 2020 йилда иқтисодимиз 8,6%га пасайган ва сўм долларга нисбатан 19%га қадрсизланган. Ушбу омиллар озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кўтарилишига шароит яратди, ҳатто баъзи товарларнинг нархи 50%дан ошиб кетишига сабаб бўлди. Миллий статистика қўмитасининг маълумотига кўра, ўсимлик ёғи 54,6%, картошка 46,3%, тухум 35,4%, гўшт 27,5%, ун 16,5% қимматлаган, шунингдек, сут, шакар, товуқ гўшти ва ичимликларнинг ҳам нархлари кўтарилган. Ёқилғи нархлари эса давомли кутилиб, ёзда бензиннинг нархи 60 сўмгача етиши айтилмоқда.  Бу ҳам ўз навбатида,  озиқ-овқат нархларининг ошишига таъсир қилади.

Камбағалликнинг глобал даражасига назар соладиган бўлсак, пандемия бошланган пайтда қашшоқлик чегарасида яшаган миллиардлаган одамлар ўз даромадларидан маҳрум бўлган, уларнинг инқирозни енгиб ўтишларига умид йўқ. Бундан ташқари,  иш ўрнига эга аҳолининг даромади 40%га камайди. Аммо бойларнинг даромадлари, аксинча ўсиб бормоқда. 2020 йил март ойидан бошлаб дунёдагги энг бой 10 кишининг бойлиги 540 миллиард долларга кўпайган. Оксфам маълумотларига кўра,  пандемияга қарамай, дунёдаги энг бой 10 кишининг умумий бойлиги 1,12 трлн долларга етган. БМТининг савдо ва тараққиёт агентлиги маълумотларига кўра, дунёдаги энг бой саналган бир фоиз одамлар яна ҳам бойишда давом этади.

Бундай ҳолат юзага келишининг ягона сабаби ҳозирги капитализм тузумидир. Халқаро ва минтақавий қонунчилик билан мустаҳкамланган ушбу тузум бойларнинг янада бойишига ва камбағалларнинг янада қашшоқлашишига йўл очади. Бунинг сабаби шундаки, ушбу тизим бошқа эркинликлар қаторида мулк эркинлигини ҳам ўз ичига олади, яъни ҳар ким хоҳлаган йўл билан мулкка эгалик қилиш ҳуқуқига эга. Бундай шароитда сайёрамизнинг 90%бойликларига эгалик қилувчи 10% бойлар хоҳлаганча бойиб, қолган 90% аҳоли эса, уларнинг даромадларини ошириш учун эксплуатация қилинади.

Ушбу пандемия Аллоҳнинг синови бўлиб, бунинг ҳам бир ҳикмати бор. Чунки, илгари капиталистлар маълум даражада одамларни ухлатиб, капитализмнинг бу зулмини яшириб келган бўлса, аммо ҳозирги пандемия шароитида капитализмнинг ҳақиқий башараси очилиб қолди. Шундай оғир бир вазиятда – ҳатто одамлар очликдан ёки соғлиқни сақлаш хизматидан фойдаланиш имконияти йўқлигидан ўлаётган бўлса ҳам – дунё бойлигини эгаллаб олган бойлар ўз бизнесларини такомиллаштириш ва катта даромад олиш билан овора бўлаётганига инсонлар ўз кўзлари билан гувоҳ бўлишди. Ушбу капитализм тузуми, ўз номидан маълум бўлиб турганидек, капиталистларнинг (бойларнинг) тузумидир. Шунинг учун улар ўзлари учун бундай даромадли тузумнинг қулашига қатъий қарши чиқмоқдалар. Демак капитализм йўқ қилинмагунча, дунё бойликларининг адолатсиз тақсимланиши тўхтамайди, аксинча кучайиб бораверади. Юқоридаги маълумотлардан кўриниб тургандай,  бир ҳовуч бойлар бойиганча бойиб, оддий халқ янада қашшоқлашиб бораверади.

Аллоҳнинг ушбу ҳикматидан сабоқ олиш ҳамда дунё бойликларини фақат бир тарафга оқишини тақиқловчи Ислом иқтисодиётига ва одамларнинг фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлайдиган Ислом тузумига қайтиш вақти келмадими?!

Аллоҳ Таоло Тоҳа сурасининг 123-124 оятларида шундай марҳамат қилади:

فَإِمَّا يَأْتِيَنَّكُمْ مِنِّي هُدًى فَمَنْ اتَّبَعَ هُدَايَ فَلَا يَضِلُّ وَلَا يَشْقَى 123,  وَمَنْ أَعْرَضَ عَنْ ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكًا

«Бас, сизларга Мен тарафдан ҳидоят келганида ким Менинг ҳидоятимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас. Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур».

Ҳорун Абдулҳак

NO COMMENTS