Муслима аёл Ислом давлатини қандай қуради?

376
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Муслима аёл Ислом давлатини қандай қуради?

Устоз Баён Жамол хоним

Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аъзоси

Росулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар:

«إِنْ قَامَتِ السَّاعَةُ، وَفِي يَدِ أَحَدِكُمْ فَسِيلَةٌ فَلْيَغْرِسْهَا»

«Қиёмат бошланиб, бирортангиз хурмо кўчатини экаётган бўлса, дарҳол экиб қолсин».

Босня ва Герцоговинанинг биринчи президенти Али Иззатбекович¹ бундай деган: «Мусулмонда фақат икки вариант бўлади, учинчиси бўлмайди: ё оламни ўзгартиради ёки ўзгаришга тўсқинлик қилмай қўйиб беради».

Мақолани муслима аёл Ислом давлатини қандай қуради? – деб атадик. Аёл киши ва унинг ҳаётдаги ўрни ҳамон мунозарали ҳамда динимизни ёмон кўрувчилар томонидан динга нисбатан шубҳа уйғотадиган масала бўлиб қолмоқда. Шунинг учун бу сарлавҳа бизга муслима аёл Ислом давлатини қандай қуради, аслида, давлатда аёл кишининг ўрни қандай, буни биламизми – деган саволларни пайдо қилмоқда. Бироқ Аллоҳ Таоло

وَيُعَلِّمُكُمُ اللّهُ

«Аллоҳ сизларга билдиради» [Бақара 282]

демоқда. Биз Уммат эканмиз, Аллоҳ Таоло

اقْرَأْ بِاسْمِ رَبِّكَ الَّذِي خَلَقَ

«Роббингиз номи ила ўқинг» [Бақара 282]

демоқда. Демак, биз тўғри тушунолмаган ёки миялардан чиқиб кетган барча нарсани Қуръондан ўқиб ўрганамиз.

Инсон дунё ҳаёти ҳақидаги ҳамда буларнинг дунё ҳаётидан илгариги вужудга ва дунё ҳаётидан кейинги ҳаётга алоқадорлиги ҳақидаги фикр билан уйғонади. Демак, уйғониш бу шундай бир дошқозондаги фикрнинг маҳсулидирки, уммат бу дошқозонда мафкура асосида тобланиб, ўзи учун мана шу мафкуранинг мурожаат қиладиган манба бўлишига рози бўлади. Исломда мурожаат қилинадиган манба Росулуллоҳ ﷺ бизга қолдирган меросдир. Мудом маҳкам ушласак ҳаргиз адашмайдиганимиз ушбу мерос Аллоҳнинг Китоби ва Росулининг суннатидир.

Уммат Аллоҳни Роббим, Муҳаммад ﷺни набий ва пайғамбарим дея келтирган имонидан келиб чиқиб, ўз ишларининг бошқаруви мана шу ақидасига мувофиқ бажарилишини англамоқда. Демак, сиёсат юртнинг ичкарисидаги ишларга раҳбарлик қилиш, ташқари билан алоқаларни тартиблаштириш ҳамда бошқарувчилар билан бошқарилувчилар ўртасидаги воситачиликдир. Яъни сиёсат инсонлар ишларини бошқариб, турмуш шарт-шароитларини яхшилашдир. «Одамлар бошқарувчисиз, анархия асосида тузалмайди», деган гап бор.

Кўриниб турибдики, мана шундай ақидага эга аёл сиёсий фаолиятнинг марказида туради. Дарвоқе, аёл киши Пайғамбаримиз замоналарида ҳам то Халифалик тугатилгунга қадар ҳеч қандай тўсиқсиз сиёсий фаолият билан шуғулланиб келган ҳамда жамиятнинг бир бўлаги сифатида фаол самарали ҳаракат қилган. У зиммасига юклатилган вазифани ҳис этиб, масъула сифатида ҳамда жамият ва уни уйғотишдаги ўз роли борасида ҳисоб кунида жавоб беражагини кўз олдига келтирган ҳолда фаолият қилган.

Дарҳақиқат, Аллоҳ Субҳанаҳу аёлнинг ҳам, эркакнинг ҳам зиммасига сиёсий фаолият қилиш вазифасини юклаган. Барча сиёсий ишлар бўйича юклатилган шаръий вазифага иккиси ҳам баб-баробар жавобгардир. Фақат ҳукм юритиш ишини Аллоҳ – ўзи билган ҳикматга кўра – эркак кишига хослади. Шунинг учун аёл киши ижроий вазир бўлиши ва қози бўлиши мумкин. Уммат мажлисида ишлаб, ҳукмдордан ҳисоб сўраши ва сиёсий ишлардан одамлардан вакил бўлиши, сайловда овоз бериши, сайланиши, маъруфга буюриб, мункардан қайтариши жоиздир. Ҳисоб сўраш, ҳақни очиқ гапириш, маъруфга буюриб, мункардан қайтариш каби ушбу ишларнинг баъзиси мубоҳ бўлса, баъзиси фарзи айндир. Баъзи фарзи кифоя ишлар ҳам борки, аёл киши уларни бажариши билан жамоасини гуноҳдан қутқаради, фикрий кураш олиб бориш, золимларнинг Умматга қарши тил бириктирувини фош этиш, Исломни ўрганиш ва бошқа аёлларга ўргатиш каби.

Бугун барчамиз барпо бўлажак рошид Халифалик давлатига интилиб, унинг аломатлари хушхабарларини ҳис этаётган эканмиз, биз аёл сифатида фаолият қилиб, Росулуллоҳ ﷺ бизни «شَقَائِقُ الرِّجَالِ Эркакларнинг туғишганлари», деган баҳосига лойиқ бўлмоғимиз даркор. Чунки Халифалик давлати ҳамманинг давлатидир. Барпо этилишидан олдин унинг учун фаолият қилиш ва барпо этилгандан сўнг таянчларини мустаҳкамлаш эркаклар қатори бизнинг ҳам бурчимиз. Қайси аёл фиқҳ ўрганишда ўзини фақиҳа, деб аталган Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг қизлариданман ёки «Мен сизга аёллардан вакиламан», деган Умму Салим хонимнинг қизлариданман ёхуд зиҳор оятлари тушишига сабаб бўлган ва ўзидан кейинги аёлларни эрлари томонидан зиҳор қилинишидан қутқарган Ховла хонимнинг қизлариданман, дея тасаввур қилса, ўзини Исломнинг буюк бир дарчалари олдида эканига гувоҳ бўлади. Зеро, келаётган Ислом давлати бизнинг бор кучимиз билан Аллоҳ Субҳанаҳуга холис ҳаракат қилишимизга муҳтождир, токи, биз ҳам қиёмат кунида Исломга ёрдам бериб, уни ёрдамсиз қолдирмаган инсонлар қаторида борайлик.

Ғарб аёл кишининг суратини ҳижобсиз очиқ, эркаклар билан аралашган кўринишда чизиб берди. Сиёсий фаолиятини экранларда ясанган ҳолда намоён бўладиган, ҳашаматли меҳмонхона залларида эркаклар билан аралаш-қуралаш юрадиган, катта давлатларга сафар қилиб, халқаро ташкилотларга кирадиган кўринишда тасвирлади. Аёл киши ва сиёсий фаолият, деганда кўпчиликнинг миясида мана шу сурат намоён бўлади!

Бироқ аёл киши ҳаётининг ҳар бир қисмини муфассал тавсифлаб, шу жиҳатдан унга ғоят эътибор қаратувчи Ислом аёлнинг жамиятдаги иштирокига рухсат берар экан, буни аёл киши сифатида кўрсатиш учун ёки эркак билан тенгма-тенг курашувчи эканини исботлаш мақсадида рухсат бермади. Балки Исломда аёл кишининг жамиятда иштирок этишидан мақсад, унинг самарали таъсир қилишини ва кучли иштирок этишини таъминлаган ҳолда, жамиятни Ислом асосида уйғотишга аёлнинг ҳам ҳисса қўшишидир. Росулуллоҳ учун эркаклар аёллардан кўпайиб кетган пайтда, ул зотга биз учун ҳам таълим олгани бир кун ажратинг, деган аёллар, вақт ўтиб, Умар олдида турдилар ва ундан аёлларнинг маҳр ҳуқуқлари тўғрисида ҳисоб сўрадилар. Улар аёллар бўлганликларидан келиб чиқиб эмас, балки бир шаръий ҳукмни ҳимоя қилиб шундай қилдилар. Мана шундай оддийгина: ҳақни очиқ айтиш керак бўлганда очиқ айтиш Ғарб жамиятидаги каби, мажлислар қилиб, парламентдан ўринлар олиб кейин айтилмайди!

Ғарб Малала Юсуфзай ва Таваккал Кармон каби мусулмон юртларидан бир неча аёлларни кўнглига йўл топиб, улар билан келишиб олди. Келишув бўйича Ғарб бу аёлларга пул, лавозим берди, жамоатчилик диққатини уларга жалб қилди, бунинг эвазига улар Ғарб мафкурасини тарғиб қилиб ётишибди. Мана, Ғарбнинг ташвиши муслима аёлнинг сиёсат билан шуғулланмаслигини, шуғулланса ҳам фақат унинг сиёсати доирасидан чиқмаслигини исташ бўлиб қолди.

Шунинг учун бугунги кунда муслима аёл Халифалик давлатини барпо қилиш босқичида ғоят муҳим бир дарча олдида туриб, Исломни бузиб кўрсатиш уринишларига нисбатан мустаҳкам қалқон бўлиши керак. Токи, шу орқали бошқаларга аёл ролининг қанчалар муҳимлигини, муслиманинг Ислом билан қанчалар ўсиб, ривожланиши мумкинлигини кўрсатмоқлари лозим.

Бир аёл Жавҳарийнинг «Сиҳоҳ» китобидан нусха кўчириб, китобнинг охирига «ким менинг ушбу нусхамда камчилик кўрса, маъзур тутсин, мен ўнг қўлим билан ёзиб, чап қўлим билан боламни тебратдим», дейди. Бу каби мисоллар бугун даъват дунёсида жуда муҳим. Бир куни Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қаноти конференция ўтказиши керак эди, конференцияни суратга олиш иши бир индонезиялик синглимизга юкланганди. Тасодифан конференциядан бир кун олдин синглимизни кўзи ёриб қолди. Қарангки, у шундай узридан фойдаланмади, балки, бир кунлик чақалоғини қолдириб, конференцияга келди ва ўз вазифасини адо этди. Бу баландлиги осмонча бўлган аҳду паймондир! Бизнинг аёллар қанотида шундай фаолият қиладиган раҳбар опа-сингилларимиз борки, улар конференцияга тайёргарлигимизни назорат қилишда ухлашни ҳам унутиб меҳнат қиладилар. Аллоҳ улардан рози бўлсин ва муносиб мукофотласин!

Ислом давлатига шундай изланувчан сиёсий аёллар керакки, улар Ғарбнинг ковагига бармоғини бир марта ҳам чақтирмайдилар, унинг макр ва тузоқларини англаб етиб, бирорта ҳам ташаббусига рози бўлмайдилар, хотин-қизлар масаласида тиқиштираётган конференцияларини данак каби туфлаб ташлаб, ҳатто макрини ўзининг бўғзига қарата урадилар. Ислом давлатига шундай омадли ахборот воситаси ходималари керакки, улар даъватни моҳирлик билан ёядилар, экранларга Ислом ақидаси асосида чиқадилар, у ерларда ахборотни феминизациялаш ёки аёллар ўринларини кўпайтириш ниятида эмас, балки экранларни ўзларига минбар деб ҳисоблайдилар. Шунингдек, Ислом давлатига шундай холис оналар ва рафиқалар керакки, зимдан аскар сифатида, етакчиларни тарбиялайдилар, даъват майдонларига эр кишиларни етиштириб чиқарадилар. Бу эр кишилари ортларида уларни ғойибона ҳимоя қилаётган ва бошқа жанг майдонида курашаётган опа-сингиллари борлигидан кўнгиллари хотиржам бўлади. Яна ушбу давлатимизга шундай фақиҳа ва олима аёллар керакки, Оиша онамизнинг ушбу қиз набиралари ҳамда Шом билан Умм Дормоннинг аёллари билан Аллоҳнинг дини ҳимоя қилинади.

Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳнинг «Сенлар жим бўлсаларинг биз ҳам жим бўламиз!», деган гапи бор. Бу гапни «сен Қуръон Аллоҳнинг каломи», деган гапингдан тийил, деганларга айтган. Яъни, имом Аҳмад сенлар «Қуръон махлуқ-яратилган», деган гапни тўхтатсаларинг, биз ҳам «Қуръон Аллоҳнинг каломи», деган гапимизни тўхтатамиз, деган. Ислом давлати учун ҳам Ғарбга қарата овозларини баралла – сенлар жим бўлсаларинг биз ҳам сукут қиламиз, дегувчи холис аёллар керак.

Эй муслима аёллар!

Халифалик давлатини барпо этиш вазифасини адо этишга ҳозироқ ўзингизни тайёрланг ва Аллоҳга холис ниятда бўлинг. Шундай қилсангиз, бу эртага меваси тотли илдизи чуқур дарахтга айланиб, қиёмат кунида савоблар тарозингизга қўшилажакдир.

Ҳар бир холис инсон учун ўзидаги бор имконият билан ҳаракат қилмоғи вақти келди:

وَفِي ذَلِكَ فَلْيَتَنَافَسِ الْمُتَنَافِسُونَ

«Бас, беллашувчилар (мана шундай мангу неъматга етиш йўлида) беллашсинлар» [Мутоффифун 26]

Роя газетасининг 2021 йил 10 март чоршанба кунги 329-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here