Наврузни нишонлаш оташпарастликдан қолган ширкдир
Навруз форс тилидан олинган сўз бўлиб, “нав” – янги, “руз” – кун деган маънони англатади. Бу кун янги йилнинг бошланишини ифодалайдиган ва асосан форс ва турк халқларининг қадимий ширк эътиқодлари билан боғлиқ байрамдир. Ушбу кун ЮНЕСКО томонидан 2009 йил 30 сентябрда “Халқаро кун” деб эълон қилинган. Навруз байрамининг тарихи тахминан 2500 йилдан ортиқроқ вақтга бориб тақалади. Зардуштийликда бу кун ёруғлик зулмат устидан ғолиб бўлган кун сифатида нишонланади.
Ислом келиб, бутларнинг барча шаклларига сиғиниш турларини ҳаром қилди ва мусулмонлар учун наврузни нишонлаш тақиқланди. Бироқ, бугунги кунда демократия ҳамма одамлар учун барча ишларни “мубоҳ” қилиб қўйган.
Афсуски, Умматнинг аҳволи бугунги кунда шундай паст даражага тушиб қолдики, жаҳаннам аҳли бўлган мушриклар ва кофирларнинг байрамларини ўзимизнинг байрамлардек қабул қилалиган бўлиб қолдик. Кўчаларга чиққанда, ҳокимият наврузга тайёргарлик кўраётганига гувоҳ бўламиз. Ўзларини мусулмон деб билган баъзи бир фосиқ кимсалар бу куфр байрамларини – Наузубиллаҳ – икки ҳайит байрамидан ҳам улуғроқ деб билишади. Ҳайит кунларида эса, мусулмонлар байрам қилиш ўрнига таъзия билдириш учун уйма-уй юриш билан овора.
Эй мусулмонлар! жаҳаннам аҳлига хайрихоҳ бўлиб, уларнинг байрамларини байрам қилиш билан калтакесакнинг орқасидан эргашганингиз каби уларнинг орқасидан жаҳаннамга эргашиб кетманг!
Тафаккур қилиб: “Мен кимга эргашаяпман? Аллоҳга итоатсизлик қилаётган, Унинг лаънатига қолган ва охиратда жазоси жаҳаннам бўлган кофир, мушрикларгами? Унда, бизнинг улардан қандай фарқимиз бор?”, дея ўзингизга савол бериб кўринг.
Абдуллоҳ ибн Осдан шундай ривоят қилинади: “Кимки мушрикларнинг ерида яшаб, уларнинг наврўз ва меҳрхижон байрамини байрам деб билса ва ўлимигача уларга эргашса, Қиёмат куни ютқазганлардан бўлиб қолади”. (Байҳақий ривояти).
Шундай экан, ҳамкасбларингиз ёки қўшниларингиз бўлишидан қатъий назар, уларнинг байрами билан табриклаш ҳаромдир. Агар улар сизни ушбу байрамлар билан табрикласа, уларга жавоб бериш ҳам ҳаромдир. Чунки бу кунлар мусулмонларнинг байрамлари эмас. Аллоҳ таоло айтади:
وَمَنْ يَبْتَغِ غَيْرَ الْإِسْلَامِ دِينًا فَلَنْ يُقْبَلَ مِنْهُ وَهُوَ فِي الْآخِرَةِ مِنْ الْخَاسِرِينَ
– Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир.
Шунинг учун наврўзда кофирлар томонидан ўтказиладиган маросимларда қатнашиш ҳаром ва бу уларни табриклашдан ҳам кўра каттароқ гуноҳдир.
Ал-Фатаава ас-Суғро китобида шундай дейилади: “Навруз кунида одатий бўлмаган нарсани шу кунни улуғлаш учун сотиб олган киши катта гуноҳ қилган кофирдир. Чунки у кофирларнинг байрамларини улуғлаган бўлади”. (Имом Аъзамнинг “Ал-Фиқҳ ал-Акбар” китобининг шарҳи: 186).
Аллоҳ Таоло барчамизни кофир қавмларга эргашишдан ва қиёмат куни жаҳаннамда улар билан бирга бўлиб қолишдан сақласин!
Мумтаз Маверанаҳрий