بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ал-Ваъй гуруҳи Халифалик ағдарилишининг юз йиллиги хотирасида ўқитувчи ва талабалар ҳимматини қўзғади
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Фаластин политехника университети талабалари доирасидаги Ал-Ваъй гуруҳи Халифалик қулатилишининг юз йиллиги хотираларида қатор тадбирлар ўтказди. Ҳизб ут-Таҳрирнинг «Эй мусулмонлар, Халифаликни барпо қилинглар» номли кампанияси доирасида бошланган ушбу тадбирларда Ал-Ваъй гуруҳи қуйидаги сўзлар ёзилган плакатларни кўтариб чиқди: «Халифалик ҳақиқий захира ва саноатга эга давлат бўлиб, Умматни куч-қудрат ва мудофаа билан таъминлайди. Фақат Халифалик билан аҳкомлар татбиқ қилиниб, фатҳлар қилинади, юртларимиз ва фуқароларимиз куфр ва уларнинг малайларидан озод этилади», «Халифаликкина инсонлар ишларини бошқаради, манфаатларини амалга ошириб, турмуш тарзларини енгиллаштиради», «Халифалик билан адолат ва эзгулик улашилади, Ислом ва унинг аҳли кучга тўлиб, куфр ва унинг аҳли хор бўлади», «Биласизми, Халифалик маълум авлодга, муайян кишиларга хос эмас, балки Исломдаги бошқарув тузумининг номи Халифаликдир».
Ал-Ваъй гуруҳи ўқитувчи ва талабалар билан қилган суҳбатида уларга мусулмонларнинг Халифалик ағдарилиши билан нималарни ютқазганини, Халифалик фақат фарзгина эмас, балки фарзларнинг гултожиси эканини таъкидлади. Бунга Қуръон ва Суннатдан, саҳобалар ижмосидан далиллар ва бу ҳақдаги уламолар сўларини келтирди. Халифалик мусулмонларнинг ҳар бир муаммосига ечим эканини, юртларнинг халоскори, номусларни ҳимоячиси эканини урғулади.
Роя газетасининг 2021 йил 3 март чоршанба кунги 328-сонидан