Судан ўтиш даври ҳукумати маҳаллий валюта курсини ўзгартириши билан Халқаро Валюта Фондига итоатгўйлигини камолига етказди

367
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Судан ўтиш даври ҳукумати маҳаллий валюта курсини ўзгартириши билан Халқаро Валюта Фондига итоатгўйлигини камолига етказди

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти матбуот бўлими нашр қилган баёнотда таъкидланишича, Судан ўтиш даври ҳукумати маҳаллий валюта курсини ўзгартириши билан Халқаро Валюта Фондига итоатгўйлигини камолига етказди. Шу вақтга қадар ҳукумат Фонднинг барча буйруқларини итоатгўйлик билан бажариб келди, бунинг юрт фуқароларига қанчалар фалокат келтиришига парво ҳам қилмади.

Матбуот баёнотида бундай дейилади:

«Халқаро Валюта Фондининг тавсиялари дунёнинг қайси давлатида татбиқ этилган бўлса, барчаси офат келтирган. Зеро, бу тавсияларни аввалги режим татбиқ этган эди. Бироқ омманинг ғазабидан қўрқиб, бир юзини Фондга қаратса, иккинчи юзини оммага қаратарди ва ниҳоят ағдарилди ҳам. Бугунги режим эса, халққа зулм-зўравонлик қилмоқда. Аммо эртага аниқ ютқазади. Чунки бу режим уни илдизи билан қўпориб ташлайдиган ҳақиқий қўзғолон билан йўқ бўлади.

Халифалик ағдарилишининг юз йиллик хотирасида Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судандаги расмий нотиғи устоз Иброҳим Усмон (Абу Халил) Судан аҳлига мурожаат қилиб, уларни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали мустамлакачилар ва уларнинг малайларидан қутулмоқ учун Ҳизб ут-Таҳрир билан бирга жиддий ҳаракат қилишга чақирди. Устознинг таъкидлашича, Халифалик давлатигина юртларимиздан кофирлар илдизига болта уриб, инсонлар устидан Роббул оламиннинг аҳкомлари билан ҳукм юритади, юрт бойликларини идора қилиб, уларни Уммат манфаати учун сарфлайди. Зеро, Судан қашшоқ юрт эмас. Бироқ у золим капиталистик тузум сиёсати остида қашшоқлаштирилди. Чунки инсонларнинг ўлиб кетишлари ёки қолишлари капиталистик тузумни ташвишлантирмайди. Балки унинг учун мамлакат процентли қарзларга ботирилса ва бойликларини ўғирлаб, уларни ажнабий сармоядорлар қўлига топширилса, бас.

Роя газетасининг 2021 йил 3 март чоршанба кунги 328-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here