Эй Эрдоган! Халифаликка даъват қилиш қамоққа олиш керак бўлган жиноятми?!

483
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эй Эрдоган! Халифаликка даъват қилиш қамоққа олиш керак бўлган жиноятми?!

Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти матбуот бўлими баёнот чиқариб, бундай деди:

«Ҳизб ут-Таҳрир бошлаган «Халифалик ағдарилишининг аламли юз йиллик хотираси… Эй мусулмонлар Халифаликни барпо қилинглар» номли кампания доирасида Ҳизб ут-Таҳрирнинг Туркиядаги матбуот бўлими ҳам Туркиядаги кўплаб шаҳарлардаги тарихий масканларда Халифалик ҳақида видео лавҳалар тайёрлади. Амурияда суратга олинган видеода ҳам Халифа Мўътасимнинг ёрдам сўраб нола қилган асира муслималарга ёрдам кўрсатгани мусулмонларга эслатилган эди. Ушбу тадбир ортидан жорий йил 23 феврал куни эрталаб Анқарадаги хавфсизлик хизмати видеога олган, деган дастак билан беш нафар сингилимизни қамоққа олди. Сингилларимиз уч кун тергов қилиниб, сўнг ишлари суд томонидан кўриб чиқилиши шарти билан озод этилди. Бундан ташқари, Бурса шаҳри хавфсизлик хизмати ҳам уч нафар биродаримизни Эртуғрул мақбарасини видеотасвирга туширгани учун қамоққа олди. Истанбул хавфсизлик хизмати Ускударда видеога олгани учун беш нафар биродаримизни қамоққа олди».

Матбуот баёнотида яна бундай дейилди:

«Ҳизб ут-Таҳрир Туркияда 1959 йилдан буён фаолият олиб боради. Ҳизб фаолияти фикрий ва сиёсий курашга чекланган. Бироқ шундай бўлса-да, ўтган олтмиш йил давомида, Ҳизб аъзолари истибдод, адолатсизлик ва туҳматларга учраб келдилар. Британия малайи бўлган камолчилар даврида ҳам, ҳарбийлар бошқаруви даврида ҳам, сўнгги йилларда Адолат ва Тараққиёт партияси ҳукмронлиги даврида ҳам бир хилда таъқиб қилинди. Бироқ, бу зулм ва туҳматлар Ҳизб аъзоларига асло зиён етказолмай, даъватни етказишдан уларни мутлақо тўса олмади».

Баёнот сўнггида бундай дейилди:

«Халифаликни талаб қилиш жиноят эмас. Аксинча, бу шаръий фарз ва шарафли амалдир. Албатта, Эрдоган хавфсизлик кучларининг бу каби ҳужум ва қамоққа олиш ишлари бизни ушбу муборак хайрли даъватимиздан асло бура олмайди. Улар шуни билиб қўйсинларки, биз Халифаликни барпо этишга даъват қилиш ва ушбу даъватни ҳимоя қилишдан ҳеч қачон тўхтамаймиз.

Роя газетасининг 2021 йил 10 март чоршанба кунги 329-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here