Таъзия

687
0

Таъзия

الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ

 “Уларга бирор мусибат етганда айтадилар: Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз”

 Қирғизистонда фаолият олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир жамоаси чуқур қайғу билан даъват омонатини кўтариб чиққан муслима опамиз Мамажонова Маъмура опа узоқ давом этган касалликдан сўнг 13-март куни севимли Роббиси хузурига риҳлат қилганини маълум қилади.

 Мамажонова Маъмура опа 1966-йили Ўш шаҳрида таваллуд топган эди. 3 ўғил, 1 қизнинг меҳрибон онаси бўлган Маъмура опа фарзандларига гўзал тарбия бериб, уларни имонли, эътиқодли қилиб тарбиялади. Ҳизб ут-Таҳрир фикрлари билан танишган дастлабки кундан бошлаб даъват омонатини кўтариб чиқди. 15 йилдан ортиқ вақт мобайнида Ҳизб сафида олиб борган фаолияти билан бир вақтда аёлларга Қуръон илмидан сабоқ ҳам бериб келди. Маъмура опа эрига гўзал итоатли, Аллоҳнинг фарзларини бажаришга харис, ўта сабрли, гўзал хулқли, мехмондўст, эшиги дин учун доим очиқ эди.

 Опамиз бир йилдан кўпроқ вақтдан бери оғир бетоб бўлишига қарамай даъват фаолиятини бирор лаҳза бўлсин тўхтатмади. Касалликни Аллоҳ томонидан берилган бир синов сифатида қабул қилиб, Аллоҳга шукри ва ибодатин янада зиёда қилди ва умрининг ҳар бир дақиқасини инсонларни Ҳаққа етаклашга сарфлади.

 Биз Меҳрибон ва Раҳимли Аллоҳдан Маъмура опамиз чеккан дардларини гуноҳларига каффорат қилишини, гуноҳларини мағфират қилиб, Ўзининг кенг жаннатларида ризқлантиришини сўраймиз.

 Опамизнинг ортида қолган фарзандлари, қариндош-уруғлари ва яқинларига сабру жамил тилаб, ўз таъзия ва ҳамдардлигимизни изҳор қиламиз. Аллоҳ сизларга гўзал сабр берсин ва сизларни чиройли сабр килишлик ортидан яхшиликлар билан мукофотласин.

 Албатта, ҳар бир мусулмоннинг, хусусан, даъват омонатини кўтаришда елкадош бўлган муслим ва муслиманинг вафоти бизларни чуқур қайғуга солиб, қалбларимизни маҳзун қилса-да Аллоҳнинг рози қилувчи сўздан бошқасини айтмаймиз:

الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ

“Уларга бирор мусибат келганда айтадилар: Албатта биз Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта Ўзига қайтажакмиз”. [Бақара 156]

 Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here