Халқаро квартет Ислом ва мусулмонларга душмандир

563
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Халқаро квартет Ислом ва мусулмонларга душмандир

«Қудс» ахборот агентлиги веб-сайтида (ҳижрий 1442 йил 26 жумодуссоний, милодий 2021 йил 8 феврал душанба куни) нашр қилинган хабарда бундай дейилади:

«Фаластин бош вазири Муҳаммад Штайе Фаластин томони бошқа партиялар билан бирга Халқаро квартет раҳнамолиги остида бўладиган жиддий сиёсий жараённи олқишлашини таъкидлади».

Роя:

Бош вазир Муҳаммад Штайе олқишлаётган Халқаро квартет АҚШ, БМТ, Европа Иттифоқи ва Россияни ўз ичига олган комиссия бўлиб, бу давлатларнинг барчаси Ислом Умматининг ашаддий душманларидир. Ушбу тўртлик комиссиясини ташкил қилишдан кўзланган асл мақсад, яҳудий вужудини мустаҳкамлаб, хавфсизлигини таъминлашдир. Улар бу вужудни ўзларининг Ислом Умматига қарши урушларида асосий таянч ва Умматнинг бирлашишини олдини олишдаги саратон ўсимтаси сифатида ушлаб келишмоқда.

Бу квартет Фаластин масаласига ҳаргиз яхшилик келтирмайди. Уларнинг нопок арқонларига осилган ҳар бир кимса ё содда хомхаёл ёки хоин малайдир. Бу квартетнинг Фаластин масаласини ҳал этишда муҳим роли бор, деган нарсани қатъий тиқиштираётган кимсалар эса, ушбу муборак заминдан воз кечиш ва ён беришга астойдил ҳаракат қилаётганлардир. Муборак Фаластин замини масаласида юзланмоқ лозим бўлган бирдан-бир томон Ислом Умматидир. Ушбу масаланинг соҳиби ва муборак заминнинг шаръий эгаси бўлган Уммат худди аввал озод этгани каби, яна Фаластинни озод этиш сари ўзининг бутун армияларини сафарбар қилажак.

Роя газетасининг 2021 йил 17 феврал чоршанба кунги 326-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here