Халқаро валюта фонди мустамлакачилик қуролидир

425
0

Халқаро валюта фонди мустамлакачилик қуролидир

 Иккинчи жаҳон уруши охирига келиб Америка дунёдаги олтин заҳирасининг 70 фоизига эга бўлиб олди. Бунга уруш майдонидаги давлатларга қурол сотиш, ўзи тўлиқ иштирок этмагани натижасида эришди. Бу ҳолат Америкага дунё етакчилигига интилиш имконини берди. Шундай қилиб, халқаро олтин пул низоми ўрнига доллар ҳукмронлигини ўрнатишга ҳаракат қила бошлади. 1944-йили Америкада “Бреттон Вудс” конференцияси бўлиб ўтди. Конференция якунида Халқаро валюта фонди ва Жаҳон банки ташкил этилди, шунингдек, бир қатор қарор ва битимлар имзоланди.

 Халқаро Валюта Фондини ташкил этган ва унга раҳбарлик қилган давлат АҚШ бўлгани сабабли, у Фонд капиталини молиялаштириш бўйича квота қоидасини қабул қилишни таклиф қилди. Ушбу қоида лойиҳаларни қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган давлатларни белгилашни ўз ичига олар эди. Унга кўра, фонд томонидан қабул қилинган қарорлар 190та аъзо бўлган давлатларнинг кавотасига мувофиқ амалга оширилади (АҚШ – 16,51 %; Япония – 6,15 %; Хитой – 6,08 %; Германия – 5,32 %; Буюк Британия – 4,03 %; Франция – 4,03 %; Россия – 2,59 %; Саудия Арабистони – 2,01 %; ЕИга аъзо 27 мамлакат – 25,55 %). Қарор квоталарнинг 85%дан кам бўлмаган овоз билан қабул қилинади. Шунингдек, қарорга вето эълон қилиш учун 15% овоз етарли ҳисобланади. Америка бу қоида орқали ўзини энг катта хиссадор бўлишига эришди. Қабул қилинадиган қарорлар ҳам Америка рози бўлган йўлдан чиқмайдиган бўлди. Америка молиялаш билангина чекланиб қолмай, Халқаро Валюта Фондига кадрларни АҚШ молия вазирлиги, Федерал заҳира ёки “City Bank of New York” каби Американинг йирик банкларида юқори лавозимларда ишлаган одамларни тайинлашга муваффақ бўлди. Шу тарзда Америка Халқаро Валюта Фондини дунёни бошқариш режаларидан бир қадам ҳам четга чиқмайдиган ташкилотга айлантирди. Масалан, ташкилот ташкил этилгандан бошлаб 1960-йилга қадар АҚШ учун бозор очиш ва унинг ташқи сиёсатини кучайтиришга қулай бўлган давлатларни қўллаб-қувватлади. Шу сабабли Фонд Европа давлатлари ва Японияга молиявий ёрдам кўрсатиб келди. Кейинчалик, АҚШ бюджетидаги камомад ва валютасининг қадрсизланиши сабабли доллар ва унинг иқтисодига нисбатан ишонч йўқолганда Франция ва Швейцария ўзларида мавжуд долларни олтинга алмаштиришни талаб қила бошлашди. Никсон даврида Америка олтин заҳираси камайиб кетишидан хавфсираб 1971-йили долларни олтинга айирбошлаш мажбуриятини бекор қилиш тўғрисида қарор чиқарди. АҚШ 1975-1980-йилларда олтинни молия бозорларидаги ролини камайтиришга ҳаракат қилди. Америка буни долларга бўлган ишончни қайта тиклаш ва уни халқаро савдонинг асосига айлантириш мақсадида қилди. Натижада, АҚШ олтин нархини тушириш мақсадида жаҳон бозорларига 412 тонна олтин чиқарди. Бироқ, 1980-йил январида олтин нархи кескин кўтарилиб кетди. Олтин заҳираларининг бу камомадини ёпиш учун Халқаро Валюта Фонди АҚШга олтин сотиш бўйича иш олиб борди. Маълумки, Фонд дунёдаги олтинга эга ташкилотларнинг энг йириги ҳисобланади. Жаҳон олтин кенгаши томонидан эълон қилинган сўнгги статистик маълумотга кўра, ХВФ 2800 тонна олтинга эгалик қилади.

 Йигирма биринчи аср бошида ХВФнинг роли пасайиб, унинг овози деярли эшитилмай қолди. Айниқса, у Америка манфаатларига хизмат қилгани сабабли уни халқаро ташкилотларга эҳтиёжи қолмади. Бироқ, кўплаб молиявий ташкилотларни хаонавайрон қилган 2008-йилги ипотека инқирози ортидан Халқар валюта фонди қайта жонланди ва анъанавий кредит сиёсатини қўллашга ўтди. ХВФнинг энг йирик хиссадорлари ўзларининг кредит бериш лаёқотини мустаҳкамлашга, ҳаракат майдонларини кенгайтиришга келишиб олдилар. Ушбу келишув Катта йигирматалик (G-20) давлатларининг Лондондаги саммитида бўлиб ўтди. Улар ХВФ капиталини 750 миллиард долларга кўпайтириш келишишди, Обама маъмурияти 100 миллиард доллар хисса қўшди. Натижада қарз хизматлари давлатларнинг умумий бюджетидан кўрасатиладиган бўлди. Бундан кўзланган мақсад, инқироз натижасида заифлашган мамлакатларнинг молиявий ташкилотларга қарамлигини ошириш эди.

 Халқар валюта фонди томонидан қўйилган ҳолдан тойдирувчи шартлар мамлакатларнинг муҳим тармоқларига зарар етказади. Улар ўз навбатида қарз олмоқчи бўлган давлатнинг аҳволини чуқур тадқиқ қилиб, унинг кучли ва заиф томонларни ўз фуқароларидан кўра яхшироқ ўзлаштиришади. Шунингдек, қарзни қайтаришни кафолатлаш мақсадида шафқатсиз ва қатъий услублардан фойдаланишади. Бироқ, бу усуллар ва айёрлик билан ишлаб чиқилган шартлар қарз олган давлатларни қарз ботқоғига ботиради, уларни тўлаш қобилиятларини сусайтиради ва қарз миқдори кўпайишигагина олиб келади. Натижада қарз олган давлат олган қарзини бир неча баробар ортиқ қилиб қайтаришга мажбур бўлади.

 Шунингдек, қарздор давлатларни ўз фуқаролари олдидаги баъзи ижтимоий мажбуриятларидан воз кечишга ундайди. Бошқача айтганда, мамлакатда нон, озиқ-овқат, ёқилғи, электр ва дори-дармон каби асосий товарларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни тўхтатишга чақиради. Бу аҳолининг аксар қисмини ташкил этувчи ўрта ва камбағалларга қаттиқ таъсир кўрсатади. Бунга қўшимча, ХВФ кўрсатмалари мамлакатда солиқ тўловларни кўпайтириш, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасига сарфланадиган маблағни қисқартиришга мажбур қилади. Маҳаллий ҳукумат бу ишларни бюджет балансини сақлаш ва қарзни тўлаш учун маблағ тўплаш деган баҳоналар билан амалга оширади. Шунингдек, давлат сектори корхоналарни хусусийлаштириш ва ХВФда етакчи бўлган давлатлардан олиб келинувчи товарларга нисбатан тарифлар ва чекловларни бекор қилиш топшириғини беради. ХВФ бу ишлар ёрдамида йирик давлатлар корхоналарининг товарлари учун маҳаллий бозорларни очади ва шу корхоналар орқали маҳаллий бозорларни назорат қила бошлайди. Шундай қилиб, қарздор давлат бозорлари ХВФда етакчи бўлган давлатларнинг доимий харидорига айланади.

 Кўриниб турганидек, ХВФ ташқи кўринишидан молиявий ташкилот бўлса-да, унинг қилаётган ишлари сиёсий мақсадларни кўзлайди. Унинг камбағал мамлакатларга қарз ва имтиёзлар бериши ортида сиёсий нопок ниятлари яширинган. Масалан, ХВФнинг Қирғизистондаги ваколатхонаси ўтган йилги ҳисоботида ҳукуматни солиқ имтиёзлари, давлат секторида юқори иш ҳақи, энергетика тармоғидаги субсидияларни қисқартириш ва давлат молия бошқарувини кучайтириш таклифларини киритган. Шунингдек, ҳукумат давлат бюджети камомадини ҳисоблашда зарар кўрган давлат корхоналарни қайта молиялаштириш масаласини кўриб чиқиши кераклиги айтилган. Мана шундай “таклифлар” билан давлатга босим ўтказилади. Ушбу таклифларнинг энг муҳими энергетика тармоғидаги субсидияларни олиб ташлаб бўлди. Бу таклифга мувофиқ субсидиялар олиб ташланганидан кейин, электр энергияси нархини ошириш таклиф қилинади. Одамлар нархлардан қийналган вақтда, ҳукумат бу тармоқни инвесторларга бериш масаласини кўтаради. Бу иш амалга ошса, давлатдаги стратегик муҳим аҳамиятга эга ва энг  даромадли соҳа хорижий инвестор-мустамлакачига бериб юборилади. Агар инвестор даромадидан бизга улуш ажратилган тақдирда ҳам у ХВФ каби мустамлакачи ташкилотлардан бўлган қарзларимизни тўлашга сарфланади. Агар бундай “ислоҳотлар” амалга оширилмаса ажратиладиган қарзлар ортга қайтарилади. Масалан, олдинроқ Жаҳон банки Қирғизистон электр энергияси нархларини ошириш бўйича шартларни бажармагани сабабли 96,8 миллион сом миқдорида қарз беришдан бош тортган эди.

 Мана шундай, давлатлар қарзлари устига фоизини бериш билан бирга уларнинг талабларини бажаришга ҳам мажбур бўлишади. Айниқса, Қирғизистон каби иқтисоди ночор мамлакатлар пандемия баҳонаси билан ушбу ташкилотлардан имкон қадар кўпроқ қарз олиш ҳаракатига тушиб қолишди. 2020-йил 31-январ ҳолатига кўра, Қирғизистоннинг давлат қарзи 4 миллиард 928,67 миллион долларга етди. Қирғиз ҳукумати шу вақтга қадар коронавирусга қарши кураш баҳонасида деярли барча халқаро ташкилотлардан қарз сўраб чиқди. Расмий ҳукумат режалаштирган 500 миллион долларлик қарзнинг 243 миллион долларини олди. Бунгача ҳукумат мамлакатда фавқулотда ҳолат эълон қилиб, карантин талабларини кучайтирди. Бироқ, ҳукумат вакиллари олинаётган қарзлар қайси соҳага ва қандай мақсадда сарфланаётгани бўйича ҳисобот беришга тизим йўл қўймаслигини маълум қилиш орқали мамлакатда коррупция чуқур илдиз отганини тан олишмоқда.

 Белорус президенти Александр Лукашенко эса ХВФ карантин, изолация ва фавқулотда ҳолат жорий этиш эвазига аввалгига қараганда ўн баробар кўп ёрдам кўрсатишни таклиф қилганини, аммо бундай шартга рози бўлмаганини маълум қилди. Чунки, вақти келганда бу қарзларни фоизи билан қайтариш керак бўлади. Мана шунда улар аввалги қарзларни тўлаш учун яна янги қарз олишга мажбур бўлишади.

 Бундан ташқари, ХВФ ҳукумат курсисида ўтирганлар қарзларнинг бир қисмини ўз чўнтакларига солиб олишларни билиб турсада қарз бераверади. Сабаби, ХВФ учун қарз фоизи билан қайтишидан ҳам кўра, давлат қарзини тўлай олмай, қайта-қайта қарз олиб батамом занжирбанд бўлиб қолиши муҳим аҳамиятга эга. Масалан, 2018-йили ХВФ янги кредит дастури доирасида Украинага 3,9 миллиард доллар ажратишни тасдиқлади. “Украина молия вазирлигининг маълумотига кўра, мамлакатнинг умумий қарзи 52 миллиард доллардан ошади”.  Парламентнинг собиқ депутати Вадим Рабинович 19-май куни “112 Украина” телеканали кўрсатувида ХВФнинг бундай “ёрдамлари” Украинани инқирозга учиратаётганини айтди. Унинг айтишича, ХВФ иқтисодиётга фақат чиқимлар олиб келди ва мамлакатни қарз ботқоғига ботирди. Келгуси 5 йил ичида Украина ХВФга 10 миллиард доллар тўлаши керак. “Порошенко даврида ХВФ Украинани дунёдаги энг коррупциялашган мамлакат деб тан олди. Агар сизлар уларнинг ҳаммасини ўғри деб атаб, кейин уларга миллиардлаб қарз бериб келмоқдасизлар, демак, сиз атайлаб бизнинг давлатимиз бўйнига сиртмоқ солаётганларингни билгансизлар ёки сизлар улар билан  улушдасизлар”, – деди Рабинович.

 Ўғри сиёсатчилар одатда ўғирлаган пулларини хорижга чиқариб кетиб, кофир Ғарбнинг банкларида сақлашади. Улар қачонки ўз мамлакатларида турли норозиликлар ва халқ қўзғолонлари бошланганда, Ғарб банкларининг “Банк сири” ва “Тасдиқланган ҳисоб” деб аталган хизматлар орқали ўз бойликлари хавфсизлигини кафолатлаб оламиз деб ўйлашади. Араб давлатларидан ўғирлаб чиқилган пулларнинг катта қисми швейцариялик, америкалик, британиялик ва франциялик банкларда сақланади. Deutsche Welle ахборот агентлигининг маълум қилишича, арад давлатларидан ноқонуний олиб чиқилган ва Швейцария банкларида махфий сақланаётган маблағ миқдори 200 миллиард долларни ташкил этса, араб давлатларидан чиқариб кетилган маблағнинг умумий миқдори бир неча триллион долларни ташкил этади.

 Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, бу пулларнинг кўп қисми ноқонуний йўллар билан бойиган мунофиқ сиёсатчилар ва бизнесменларга тегишли. Натижада оддий халқ сиёсатчилар ўғрилиги ва ташқи қарздан қутулиш деган икки тош ўртасида, тегирмонга тушга буғдой каби эзилиб яшамоқда. Ғарб бу вазиятдан икки жиҳатдан фойда кўради. Биринчидан; улардаги бойликларга эгалик қилиш учун ўз ташкилотлари ва компанияларига йўл очилади. Шундан сўнг улар ёрдамида заиф давлатларни талон-тарож қилиб, хўжайинлик қилишади. Иккинчидан; уммат устидаги сотқин сиёсатчилар томонидан ўғирлаб чиқилган пулларни ўз банкларида сақлашади ва керак вақтда бу маблағлардан ўз мамлакатларининг иқтисодий циклида фойдаланишади.

 Бунга қўшимча, ХВФ каби фондлар қўйган шартлар ва кўрсатмалар сабабли иқтисодиётнинг ночорлаши ва бошқарувчи қатламнинг бузилиши натижасида ҳокимиятга қарши пайдо қўзғолонлардан Ғарбнинг йирик давлатлари ҳар доим ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб келишади. Халқаро майдонда рақобатлашаётган бу давлатлар “фуқаролик жамияти” деб номланувчи ташкилотларни янги сиёсий доирага киритишга ҳаракат қилишади. Ғарб бундай ташкилотларни қўллаб-қувватлаб, молиявий жиҳатдан таъминлаб келади. Бу йирик давлатларнинг қарздор мамлакатлардаги вазиятни назорат қилишга қаратилган саъй-ҳаракатининг яққол намунасидир. Шунингдек, қарздор мамлакатларнинг заифлиги туфайли, баъзан йирик давлатлар улардан маълум бир позицияни ушлашни алаб қилишади. Масалан, БМТдаги қарорларни қабул қилиш вақтида йирик давлатлар манфаатига мос овоз бериш. Мусулмон мамлакатлари раҳбарлари Хитойнинг Шинжондаги зулмини ёқлагани ёки АҚШнинг (Исроил) сиёсатини қўллаб-қувватлагани каби. Шунингдек, мамлакатда ҳарбий базалар қуриш учун йўл очилади. Шу орқали қарздор мамлакатлар мустамлакачиларга қарам бўлиб қолади.

 Демак, ХВФ ҳаракатларини кузатган одам бу фонд яхшидик олиб келмаслигини кўради. У АҚШнинг дунёда ҳукмрон бўлиш қуролларидан бири бўлиб, олдиндан белгилаб берилган режа бўйича қадам ташлайди. Унинг вазифаси – АҚШ лидерлигини сақлаш ва бошқа рақобатчиларни пайдо бўлишига йўл қўймасликдан иборат.

 Хулоса қилиб айтганда, капитализм тузуми молиявий ёки одамлар ишини бошқариш масаласига Яратувчи аралашмаслиги зарур дейди. Мана шу асосий мафкурадан қонунлар ишлаб чиқилади ва шу қонунлардан молиявий институтлар ташкил этилади. Бу институтлар инсонни беэътибор қолдирди. Асосий эътибор молга, уни кўпайтиришга қаратилди, бойлар ва камбағаллар ўртасида улкан фарқ вужудга келди, талон-тарожликлар турли номлар билан қонунлаштирилди. Халқаро Валюта Фонди мана шу капитализм иморати бино этилишидаги устунлардан биридир. Бироқ, инқирозлар кучайиши ортидан бу иморат пойдевори ва устунлари дарз кетди. Ҳатто, кўплаб иқтисодчилар бино пойдеворига бўлган ишончларини йўқотишди. Бу инқирозга капитализм, унинг мафкураси ва ташкилотлари сабабчи. Шу сабабли бугун барча Исломга кўз тикиб турипти. Улар ҳаёт йўналишини тўғрилаш ва табиий йўлига солишга фақат Исломгина қодир деган эътибордалар. Айниқса, Ислом фиқхий ва тарихий меросга бой бўлгани сабабли унинг дунёга етакчилик қилиш шубҳасиз. Тарихда Ислом ва унинг беқиёс иқтисодий қонунлари инсон ва жамият ривожига мос дин эканлиги тасдиқланган. Бу қонунчилик тўғри куллий мафкурадан олинган, унда инсон, ҳаёт ва коинотга Аллоҳнинг нури билан назар солинади. Натижада, дунё ўзининг тўғри йўлига тушиб, фаравон ҳаёт таъминланади.

 Исломни ҳаётга олиб келиш билан нафақат Ислом Уммати, балки бутун инсоният мустақиллик, дахлсизлик ва азизликка эришади. Шундай экан, фақат Ислом доирасида жамиятни тубдан ўзгартириш учун бор имкониятмиз билан ҳаракат қилайлик!

 Мумтоз Мовароуннахрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here