Юз йил Халифаликсиз ўтди!
Эй мусулмонлар, Халифаликни қайта барпо қилинглар!
Ҳизб ут-Таҳрир жорий йил ражаб ойида мустамлакачилар қўлида Халифалик қулатилганининг аламли юз йиллигини хотирлаш учун оламшумул кампания ўтказмоқда. Ҳижрий 1342 йил 28 ражаб ойида Британия малайи Мустафо Камол илмоний Туркия давлатига президент бўлгач, Халифаликни бекор қилган эди.
Шу кундан бошлаб, Исломий Уммат ўз етакчилигини йўқотди ва мисли кўрилмаган тарзда бўлиниб кетди. Ака-ука ва опа-сингиллар мустамлакачилар ва уларнинг малайлари томонидан пайдо қилинган алоҳида миллий давлатчаларда яшашга мажбур бўлдилар. Ўшандан бери хорижий мустамлака кучларининг хоҳишларига жавобан одамларни ўз бойликлари ва суверенитетидан воз кечишга мажбурлаш учун бир қатор президентлар, бош вазирлар ва қироллар тайинланди.
Халифалик – заифлаш ва қулашдан олдин оламдаги биринчи давлат мақомида бўлган. Зеро, у исломий даъватни бутун оламга олиб чиқиш, ўз фуқароларини душманларидан ҳимоя қилиш ва ер юзида одил Исломий бошқарувни ўрнатишга қодир эди. Сўнгра миллатчилик, илмонийлик, социализм ва капитализм кириб келди. Ўшандан бери диктаторлик ҳамда қироллик, феодализм ва демократик режимлардан азоб чекмоқдамиз. Ўшандан бери Уммат мисли кўрилмаган қийинчиликларни бошдан кечирмоқда.
Бузуқ мустамлакачилар юз йилдан бери олам ва унинг халқларини вайрон қилмоқда. Ҳақ душманлари бутун дунёни яшаш учун яроқсиз ҳолга келтиришди. Бугун ҳаётимизга ҳукмронлик қилаётган илмоний мафкурада коррупция, ёлғончилик, қулчилик, эксплуатация ва қотиллик ўзини оқламоқда. Кўриниб турибдики, сайёрамиздаги деярли барча одамлар яшашдан азият чекмоқда. Мазлумларнинг хавфсиз бошпана, йўл-йўриқ ва ёрдам сўраб мурожаат қиладиган жойи йўқ.
Аллоҳнинг изни билан Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик барпо этилгач, дунё халқлари ўз нажоткорларига эга бўладилар. Бузуқ кишилар жазоланиб, золимлар ҳисоб-китоб қилинади.
Ҳизб ут-Таҳрир кечаю кундуз мана шу нарса учун ҳаракат қилмоқда. Биз Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни хоҳлаймиз ва айтамизки, давлатсиз, Халифаликсиз юз йил яшаганимиз етар. Эй мусулмонлар, Халифаликни барпо қилинглар, Халифаликни қайта барпо этишга фаолият қилаётганлар билан бирга бўлинглар.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ يَحُولُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَقَلْبِهِ وَأَنَّهُ إِلَيْهِ تُحْشَرُون
«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар» [Анфол 24]