Албатта, сизлар амри маъруф ва наҳйи мункар қилишинглар вожиб

576
0

 Албатта, сизлар амри маъруф ва наҳйи мункар қилишинглар вожиб

 Аллоҳ таоло инсониятни ҳидоятга бошлаш учун пайғамбарлар юборди. Пайғамбарлар ўз вазифаларини бажариб, инсонларни амру маъруф, наҳйи мункар (яхшиликка чақириш ва ёмонликдан қайтариш) қилишди. Хотамул анбиё Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ушбу вазифани бажарди ва одамлар тўп-тўп бўлиб Исломга киришди. Пайғамбаримиз саллоллаҳу алайҳи ва саллам айтганидек, ундан кейин пайғамбарлар бўлмайди, шунинг учун мусулмонлар амру маъруф ва наҳйи мункар вазифасини ўз зиммаларига олишди ва бу ишни Қиёматга қадар давом эттирадилар.

 Мусулмонлар асрлар мобайнида бу шарафли вазифани бажариб келишди ва буни амалга оширганликлари учун мувафаққиятларга эришишди. Сабаби, Умматнинг мувафаққияти ва эзгулиги айнан шу вазифага боғлиқ эди. Аллоҳ таоло айтади:

كُنْتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنْ الْمُنكَرِ

“(Эй уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро сиз яхши амалларга буюрасиз, ёмон амаллардан қайтарасиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз”. [3:110]

 Демак, яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш ҳар биримизга вожибдир.

 Амру маъруф, нахйи мункар шунчаки бир вазифа эмас, балки Исломни ҳаётга олиб келишга хизмат қилади. Бугун мусулмонлар бу вазифани шахс сифатида адо этиб келишмоқда. Бироқ, амру маъруф ва наҳйи мункарга бефарқ қараганлар ҳам бор. Бу бефарқлик туфайли, бошқача айтганда, амру маъруф, наҳйи мункарга бефарқ бўлиш Исломнинг жонланишига зарар етказмоқда. Масалан, Ғарб тиқиштирган бағрикенглик, эркинлик, мўътадиллик, дунёвийлик фикрлари амру маъруф, наҳйи мункар вазифасини сусайтирмоқда ва бу фикрлар амру маъруф ва наҳйи мункарга қарши қаратилган деб айтишимиз мумкин. Ушбу фикрлар сабабли «муҳими юрак тоза бўлса бўлди», «унинг эрки, даъват қилишга ҳаққинг йўқ» каби тушунчалар пайдо бўлди. Амру маъруф ва наҳйи мункарга бефарқлик Исломнинг чекиниши, куфр фикрлари тарқалишини кафолатлайди.

 Мусулмонларнинг умумий аҳволига келадиган бўлсак, бугун Ислом Уммати элликдан ошиқ давлатларга бўлиниб кетди. Уларнинг барчаси мустамлакачиларнинг таъсири остида. Айниқса, бу давлатларнинг ҳукмдорлари ушбу мустамлакачининг буюруқларини бажариб, улар кўрсатган қонунлар асосида бошқаришмоқда. Бу давлатларнинг иқтисоди каптитализмга, молияси судхўрликка, қонунлари парламентга, ҳокимияти демократияга асосланган. Мусулмонлар ҳокимлар Исломни бошқарувдан четлатишган. Кўриниб турганидек, уларнинг барча ҳаракатлари очиқчасига Исломга зид. Демак, мусулмон киши уларни муҳосаба қилиши, уларни амру маъруф ва наҳйи мункар қилиши вожиб. Ҳатто, Ислом бу вазифани олий даражага кўтарди. Пайғамбаримиз саллоллаҳу алайҳи ва саллам: «Шаҳидлар саййиди Ҳамза ибн Абдулмуттолиб ҳамда золим ҳокимнинг олдига бориб уни (маъруфга) буюриб, (мункардан) қайтарган, натижада ўша золим ҳоким томонидан қатл қилинган кишидир», деганлар. 

 Бироқ, Пайғамбаримиз саллоллаҳу алайҳи ва салламнинг шундай кўрсатмалари борлиги, ҳокимлар бошқаруви очиқчасига Исломга зид бўлишига қарамай, бугун мусулмонлар ҳокимларни Ислом асосида амру маъруф ва наҳйи мункар қилишмаяпти, ҳатто, турли хил баҳоналар билан ҳокимларни муҳосаба қилишдан қочишмоқда. Албатта, бундай тушунчанинг шаклланишида сарой муллаларининг ўрни катта. Пайғамбаримиз саллоллаҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларига мурожаат қиладиган бўлсак, амру маъруф ва наҳйи мункар қилишга ундаб, уни бажармай қўйилиши оқибатларидан огоҳлантирганлар. Расулуллоҳ саллоллаҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Маъруфга буюришга шошилинглар, сабаби у ёмонликлардан сақлайди»; «Қачон инсонлар золимни кўрсалару, уни зулмдан тўхтатиб қолмасалар, Аллоҳ ўз даргоҳидан уларнинг барчасига омматан азоб бериши мумкиндир»; «Албатта маъруфга буюриб, мункардан қайтарасизлар. Акс ҳолда Аллоҳ тепангизга ёмон кимсаларингизни ҳукмрон қилиб қўяди, ана шунда, яхши кишиларингиз дуо қилса ҳам, дуолари ижобат қилинмай қолади».

 Булар амру маъруф ва наҳйи мункар ҳақидаги кўплаб ҳадисларнинг айримлари, холос. Шунинг учун биз амру маъруф ва наҳйи мункар вазифасини тўлиқ бажаришимиз шарт. Мана шунда Исломни ҳаётга қайта олиб келишга мувафақ бўламиз ва Исломнинг вожиб вазифасини адо этиб, Аллоҳ яхши кўрган Уммат бўламиз. Аллоҳ таоло айтади:

كُنْتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنْ الْمُنكَرِ

“(Эй уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро сиз яхши амалларга буюрасиз, ёмон амаллардан қайтарасиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз”. [3:110]

 Хорун Абдулҳақ

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here