халифалик қулаган кундан бошлаб куфр дунёни эгаллаб олди, бу унга қарши чиқиб, тўхтатиб қўядиган халифаликнинг йўқлиги сабабли амалга ошди
Ўн уч аср давомида Халифалик дунёга нур таратиб, кофирларга қарши курашиб келди, Ғарбнинг вахшийлиги ва зулмига қарши турди. Халифалик Ғарбнинг зўравонлигига йўл қўймади. 15-16-асрларга назар ташласак, Халифалик Ғарбнинг атрофидаги бошқа миллатлар ва мамлакатларга зулм ўтказишига йўл қўймаганлигини кўрамиз. Европа шарқида Усмоний Халифалик турган бўлса, жанубида Усмоний Халифалик вилояти ҳисобланган Мағриб (Шимолий Африка) мамлакатлари турган, бошқача айтганда Европанинг бошқа мамлакатларни босиб олиш имконияти йўқ эди. Шу сабабли, Халифаликка ҳужум қилишга журъати етмаган ғарбликлар денгиз орқали Халифаликнинг улкан ҳудудини айланиб ўтиб Ҳиндистон, Хитой ва Америкага йўл очдилар. Мана шундан бошлаб Европанинг мустамлакачилик сиёсати бошланди. Европаликлар асосан мусулмон юртларга кирмаган ҳудудларни босиб олишди, халқини қул, бойликларини талон-тарож қилишди. Жануби-Шарқий Осиё, Лотин Америкаси, Шимолий Америка Европа чангалиги тушди. Қулликнинг рамзи бўлган ва миллионлаб қуллар экспорт қилинувчи қитъага айланган Африкада европаликлар Саҳаранинг қуйи томони (мусулмон юртларига кирмаган ҳудудлар)ни босиб олиб, даҳшатли геноцидларни амалга оширганларини биламиз.
18-19-асрларга келиб шариатни татбиқ қилишда заифликка йўл қўйилгани ва жиҳод тўхташи натижасида Халифалик заифлаша бошлади, ҳатто “касал киши” деб номлана бошланди. Қонга, бойликка тўймаган Европа энди мусулмон юрталарини ҳам ютиб юборишни бошлади. Европа Халифаликни ҳам босиб олиб, Халифаликни бутунлай йўқ қилиш учун мусулмонлар орасида миллатчилик, ватанпарварлик (бўлиниб мустақил бўлиш), дунёвийлик фикрларини тарқатди. Бунинг учун Европа асрларга чўзилган сиёсий, маданий босқинчиликларини олиб борди, мусулмонлар ичидан Ғарбни қўллаб-қувватлайдиган малай ҳокимларни тайёрлаб чиқарди. Шундай қилиб, 1924-йилнинг 3-мартида Ғарб аср жиноятчиси Мустафо Камол қўли билан Усмоний Халифаликни қулатди. Аллоҳнинг ердаги ўринбосарлиги бекор қилинди. Фақат мусулмонларгина эмас, ғайримусулмонлар ҳам ҳимоячисиз қолишди.
Халифалик заифлашиб қулаганидан кейин Ғарбни зулмдан, бошқа миллатларнинг бойликларини талон-тарож қилишини олдини олувчи куч йўқолди. Юқорида айтилганидек, Ғарб қонга ҳам, бойликка ҳам тўймайди. Уларнинг бойлик ва ер талашиши шундай бир ваҳшийликларга олиб келдики, натижада инсоният тарихида бўлмаган, миллионлаб одамларнинг умрига зомин бўлган биринчи ва иккинчи жаҳон урушлари бўлиб ўтди. Иккинчи жаҳон уруши ниҳоясига етаётган вақтда кофир державалар дунёни бўлиб олишга келишишди, мустамлакачилик тузумини сақлаб қолиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотини ташкил этишди. Шундан бери мазкур ташкилот дунёга капиталистик-демократик мафкурани татбиқ қилади, нима тўғри, нима нотўғрилигини белгилаб беради. Ушбу қоидани бузганлар қаттиқ жазоланади, санкциялар жорий этилади, ҳатто уруш эълон қилинади.
Илгари мустамлакачиликда бевосита босиб олиб, бойликларини талон-тарож қилинган бўлса, 20-асрга келиб мустамлакачиликнинг кўриниши ўзгарди. Истело қилинган давлатлар мустақил бўлишди, аммо амалда бу давлатлар муслтамлака остида қолишди. Бошқача айтганда, мустамлакачилар бу давлатлардаги ўз таъсирларини сақлаб қолишди: ҳокимият тепасига мустамлакачилар маъқуллаган шахслар ва партиялар келади, мамлакатнинг ер ости ва усти бойликлари билан ушбу мустамлакачига тегишли компаниялар шуғулланишади. Шу тарзда капиталистик-демократик мафкура мустамлакачиликка йўл очди ва мустамлакачиликни мустаҳкамлади.
Кофирлар дунёни эгаллади, қонунлар, муносабатлар, фикр ва туйғулар капиталистик-демократик мафкурага асосланди. Капитализмда ҳеч қандай аҳлоқий меъёр бўлмаган сабабли одамлар “ўрмон қонунлари” билан яшай бошлашди. Натижада инсоният бахтсизлик гирдобида қолди. Масалан, ижтимоий томонга назар солсак, инсоният катта ҳалокат ёқасида эканини кўрамиз. Капиталистик-демократик тузумда энг кўп жабр кўрганлар аёллар бўлмоқда. Дунёда ҳар куни 137 аёл яқинлари томонидан ўлдирилмоқда, Германия ва Францияда эса 2-3 кунда бир аёл ўлдирилади, АҚШда ҳар минутда 20 киши оилавий зўравонликка дуч келади.
Мустамлакачиларнинг ер ости ва устки бойликларни талон-тарож қилишига шароит яратиб берган бу тузум бойликларни адолатсиз тақсимлашни кучайтирди. Масалан, ер аҳолисининг 10 фоизи дунёнинг 90 фоиз бойликларига эгалик қилади, ер аҳолисининг 90 фоизи қолган 10 фоиз бойликка эгадир. Бундай адолатсизлик туфайли ер аҳолисининг қарйиб ярми қашшоқликда кун кечирмоқда, қашшоқлик ортидан ҳар дақиқада 18та ёш бола дунёдан кўз юммоқда. Ушбу рўйхатни давом эттираверсак охири кўринмайди. Гиёҳвандлик, алкоголизм, ўз жонига қасд қилиш, қотиллик ва бошқа кўплаб муаммолар хал қилинмаганича қолмоқда. Албатта, буларнинг барчасига сабаб дунёни кофирлар эгаллаб олиб, ҳукмронлик қилаётганида, шунингдек, бу куфр тузумни тийиб қўядиган, адолатни ўрнатадиган Халифаликнинг йўқлигида. Ҳозир дунёни қамраб олган зулмни тўхтатадига куч йўқ. Ғарбдан ёрдам сўраш ўзини-ўзи ўлдириш билан баробар. Ғарб мустамлакачилик тузуми қулашига йўл қўймайди. Ғарб ўз очкўзлигини қондирган, куфрини мустаҳкамлаган тузумдан бош тортмайди. Шунинг учун Халифаликни барпо этишга ҳаракат қилишимиз зарур. Бу нафақат зарурат, балки мусулмонлар зиммасидаги бурчдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ислом орқали дунёга адолат ўрнатдилар, зулм чекаётган халқ ва миллатларни қутқариш, одамларни пулга сиғинишдан, Аллоҳга ибодат қилишга олиб чиқиш вазифасини бизга омонат қолдирдилар. Буни адо этишнинг ягона йўли Халифаликни қайта тиклашдир! Бу орқали нафақат мусулмонлар, балки бутун дунё халқини кофирлар зулмидан қутқарган бўламиз. Мана шунда аввалги солиҳ мусулмонлар йўлини давом этдириб, кофирларни қуршаб олиш билан дунёни мустамлакага айлантиришига йўл қўймаймиз, токи улар бошқа халқларга зулм қилмасинлар.
Хорун Абдулҳақ