Халифаликнинг бекор қилиниш хотираси
Бундан 100 аввал қулатилган Халифалик давлатининг хотираси дилларни маҳзун қилди. Мусулмонлар Халифалик Давлатининг соясида узоқ асрлар давомида шон-шараф ва азизликка бурканиб ҳаёт кечирдилар. Барча соҳани қамраб олган, ҳаётий муаммоларни гўзал суратда ҳал қилган ва бутун халқлар ҳаётига ҳамда халқаро вазиятга юксак даражада ижобий таъсир кўрсатган бундай сиёсий низомни инсоният бутун тарихи давомида кўрмаган эди.
Бунга ҳеч ажабланмаса ҳам бўлади. Чунки Аллоҳ нозил қилган ҳукмларнинг татбиқ қилиниши хотиржамлик ва осойишталикнинг ҳамда атрофидаги барча нарсаларга баракот ёғилишининг гаровидир. Бунга инсоният ўз ҳаётида гувоҳ бўлди. Аммо 100 йилдики, Мусулмонлар – нафақат Мусулмонлар, балки бутун инсоният – бу хотиржамлик ва осойишталикдан маҳрумдир.
Халифаликнинг сўнги пайтларида мусулмонлардаги фикрий заифликни қулай фурсат билган кофир Ғарб мусулмонларга қарши фикрий курашни кучайтирди. Чунки Ғарбнинг моддий тараққиётидан кўзлари қамашиб қолган аксар мусулмонлар унинг “эркинлик”, “ҳуррият” каби фикрлари ва низомларидан таъсирланиб қолган эди. Аслида Мусулмонлар орасидаги илм-фан соҳасида юзага келган қолоқликнинг сабаби ижтиҳодга бўлган эътиборсизлик эди. Ижтиҳоддан узоқлашган мусулмонларнинг зеҳнларини қоронғулик қоплаб олганлиги туфайли улар Исломни тушунишда хатоларга йўл қўядиган ва Ғарб фикрларидан таъсирланадиган бўлиб қолди. Масалан Ғарб велосипед ихтиро қилган бир пайтда мусулмонлар Ғарбдан келган меваларни истеъмол қилиш мумкин ёки мумкин эмаслиги хусусида талашиб, тортишиш билан овора эдилар. Лекин минг афсуски, Ғарбнинг моддий тараққиёти ва ўзларининг моддий қолоқлигининг асл сабабини тушуниш уларга насиб этмади. Ёшлар ҳам билиб-билмай Ғарбнинг ғаразли мақсадларига хизмат қилар эди. Шу даражадаки, Халифалик давлати қулатилишида Араб ва турклардан иборат мусулмонлар ёшларнинг хизмати Британия, Франция, Россия, Греция каби Исломга душман давлатларнинг душманчилигидан кам бўлмади. Чунки Ислом душманлари Халифаликни қулатишда Араб ва турк ёшларининг хизматидан унумли фойдаландилар.
Алалоқибат маккор Ғарб лаънати Мустафо Камолнинг қўли билан Халифалик низомини бекор қилди ва унинг ўрнига Исломдан тамоман йироқ бўлган жумҳурият низомини тузиб берди. Натижада Исломий оламнинг барча мамлакатларида бошқарув низомлари тубдан ўзгариб кетди. 50дан кўпроқ кичик давлатчаларга бўлиб ташланган Усмоний давлат кофир давлатларнинг мустамлакасига айланди. Битта Халифалик низоми ўрнига бир нечта қиролликлар, султонликлар, амирликлар, автоном бошқарув, жумҳурият бошқаруви ва булардан бошқа, шариатга бутунлай хилоф фасод бошқарув низомлари ўз ҳукмронлигини ўрнатди. Уммат эса бўрилар галаси ўртасида қолиб кетган қўзичоққа ўхшаб қолди. Номуслар топталди, бойликлар талон тарож қилинди, Мусулмонлар устида кўз кўриб, қулоқ эшитмаган сон-саноқсиз қирғинлар ўтказилди ва бу ҳолат ҳозиргача давом этмоқда.
Биз Халифалик қулатилган кунни эсга олар эканмиз, уни абадийлаштириш ва шу кунда кўз ёш тўкиб, оҳ-воҳ қилиб қўйиш учун хотирламаймиз. Балки мозийдан ибрат олиб, бу қора кунни тарихимиздан ўчириб ташлаш ва Халифаликни ҳаётга қайтариш учун умматни фаолиятга чорлаш мақсадида ёдга оламиз. Зеро Аллоҳнинг шариати ҳаёт майдонидан узоқлаштирилгандан сўнг яна такрор қайтиб келишини тасдиқловчи бир қанча ҳадислар мавжуд.
Росулуллоҳ ﷺ Пайғамбарликдан сўнг рошид Халифалик бўлиши, ундан сўнгра адолатсиз подшоҳлик бўлиши ва ундан сўнг золим ва зўравон подшоҳлик бўлиши ҳақида хабар берар эканлар,
«ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»
«Сўнгра Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади», дея рошид Халифаликнинг қайтиб келишини башорат қилдилар.
Шунингдек, Муслим саҳиҳида Савбондан Росулуллоҳ ﷺнинг шундай деганларини ривоят қилади:
إِنَّ اللهَ زَوَى لِيَ الْأَرْضَ فَرَأَيْتُ مَشَارِقَهَا وَمَغَارِبَهَا، وَإِنَّ أُمَّتِيْ سَيَبْلُغُ مُلْكُهَا مَا زُوِيَ لِيْ مِنْهَا
«Аллоҳ менга ернинг ҳамма томонини йиғиб кўрсатди. Мен унинг кун чиқишидан кун ботишигача барча жойларини кўрдим. Умматимнинг ҳукмронлиги ернинг менга кўрсатилган жойигача етиб боради».
Ибн Ҳиббон Саҳиҳида бундай деганларини ривоят қилади:
لَيَبْلُغَنَّ هَذَا الْأَمْرُ – يَعْنِي الإِسْلاَمُ – مَا بَلَغَ اللَّيْلُ وَالنَّهَارُ وَلاَ يَتْرُكُ اللَّهُ بَيْتَ مَدَرٍ وَلاَ وَبَرٍ إِلاَّ أَدْخَلَهُ اللَّهُ هَذَا الدِّينَ بِعِزِّ عَزِيزٍ أَوْ بِذُلِّ ذَلِيلٍ عِزًّا يُعِزُّ اللَّهُ بِهِ الْإِسْلَامَ وَذُلاًّ يُذِلُّ اللَّهُ بِهِ الكُفْرَ
«Бу иш кеча ва кундуз етиб борган жойгача етиб боради. Аллоҳ биронта ҳам ўтроғу кўчманчининг уйини қолдирмасдан унга бу динни азизнинг азизлиги ёки хорнинг хорлиги билан киритади. Бу азизлик билан Аллоҳ Исломни азиз қилади ва хорлик билан Аллоҳ куфрни хор қилади».
Исломнинг ер юзидага ҳар бир хонадонга кириб бориши ҳақида хабар берган бу ҳадислар дунё халқларининг Исломни қабул қилиб, қилмаслигидан қатъий назар, шариат аҳкомлари ер юзида татбиқ қилинишини англатади. Шариат аҳкомлари эса Халифалик давлати мавжуд бўлсагина татбиқ қилинади.
Бу каби Исломнинг ҳаёт майдонига қайтиши ҳақида хабар берган яна бир қанча ҳадислар мавжуд. Аммо Халифалик давлатининг қайта тикланиши кутиб ўтириладиган ва қарсаклар чалиб кутиб олинадиган иш эмас. Бу иш умматдан ўзига яраша машаққат талаб қилади. Бу давлатни биринчи бор тиклаган Росулуллоҳ ﷺ қандай машаққат чекканликлари ўзингизга маълум. У Зотнинг тутган йўллари биз учун тариқатдир.
Иншааллоҳ Рошид Халифалик давлатининг қайтиб келиши муқаррардир. Айни пайтда – Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин – Уммат орасидан чиққан мухлис мусулмонларнинг саъйи ҳаракатлари туфайли Уммат қайта уйғона бошлади. Бу инсонлар Халифалик давлатини қайта тиклаш ва Умматнинг шарафини қайтариш учун Росулуллоҳ ﷺ йўлидан юриб оламий шаклда фаолият олиб бормоқда. Ғарбнинг турли макрлари орқали унуттирилган “Халифалик”, “шариатни татбиқ қилиш” каби сўзлар бугунга келиб уммат оғзидан тушмай қолди. Яъни бу масала охирги кунларда исломий уйғониш тақозо қилаётган умумий талабга айланиб қолди.
Шундай экан, биз Халифалик бекор қилинишининг 100 йиллик хотирасини маҳзуният билан ёдга олиш билан бирга, ҳар бир мусулмонни бу хотира олдида бир лаҳза тўхтаб, фикрлаб кўришга чақирамиз. Чунки Шаръий ҳукмларни ҳаётга қайтариш масаласи хос инсонларга ёки бирор жамоага чекланган масала эмас, балки барча мусулмонларнинг вазифасидир. Ҳар биримиз учун Аллоҳнинг динига ёрдам беришга енг шимарадиган ва бу буюк фарзни адо этган ҳамда фаолият олиб бораётганлар билан бирга елкама – елка туриб ҳаракат қилиш вақти келди. Шояд Аллоҳнинг олдига борганда юзларимиз ёруғ бўлса.
لِمِثْلِ هَذَا فَلْيَعْمَلْ الْعَامِلُونَ
«Бас, амал қилгувчилар мана шундай (мангу бахт саодат) учун амал қилсинлар!» [Соффат 61]
Қиёмуддин Шариф