Хитой гранти эвазига Бишкекда йўллар тикланади

709
0
Хитой гранти эвазига Бишкекда йўллар тикланади

 15 мартдан бошлаб Бишкекда йўлларни реконструкция қилиш ХХРнинг гранти ҳисобидан лойиҳанинг иккинчи босқичи доирасида қайта тикланади. Бу ҳақда пойтахт шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

 Таъкидланишича, иш расман 2020 йилнинг кузида бошланган ва бунга тайёргарлик кўрилган. Режага кўра 2021 йилда 43 та, 2022 йилда 17 та кўча таъмирланади.

2 йилга мўлжалланган шаҳар кўча ва йўллар тармоғини ривожлантириш лойиҳасининг иккинчи босқичи доирасида 5 та кўприк қуриш ва умумий узунлиги 70 километрдан ортиқ бўлган 60 та кўчани таъмирлаш режалаштирилган.

2016-йили уч босқичдан иборат “Бишкек шаҳрининг кўча ва йўл тармоғини ривожлантириш” лойиҳаси учун қарийб 44 миллион долларлик грант шартномаси имзоланганлиги ҳақида хабар берилган эди.

 Хитойнинг China Road and Bridge Corporation компанияси “Бишкек шаҳрида йўллар тармоғини ривожлантириш” лойиҳасининг иккала босқичини амалга ошириш бўйича тендерда ғолиб бўлди. Биринчи босқич доирасида пойтахтда 7 та кўприк қурилди ва 49 та кўчада деярли 95 километрлик йўллар таъмирланди.

 Изоҳ: Агар янги йўл қуриш ва таъмирлаш давлатнинг ўз пуллари эвазига қурилганида хавотирга тушмаслик мумкин эди. Афсуски, бу маблағлар мустамлакачи давлатлар ёки судхўрликка асосланган ҳалқаро молиявий ташкилотлардан олинган қарзлар эвазига қурилади ва таъмирланади. Оддий халқдан олинган солиқлар ҳисобига йиллар мобайнида қарз фоизи тўлаб келингани етмаганидек, ҳукумат янгидан-янги қарз олаверади. Натижада давлат адо этиб бўлмас қарз ботқоғига ботиб бораверади.

 Молия вазирлигининг маълум қилишича, 2020-йил 31-декабр ҳолатига кўра, Қирғизистоннинг умумий қарзи 5 миллиард доллар (4 млрд. 928,67 миллион)га яқинлашиб қолди. Бунинг 4 млрд. 220,31 млн. доллари (85,44%) ташқи қарз, 708,36 млн. доллари (14,4%) ички қарздан иборат. Хабарга кўра, энг кўп қарз Хитойдан олинган. Бу ташқи қарзнинг 41,8%ини ташкил этади. Бишкек йўлларини таъмирлаш бўйича тендерни ҳам айнан Хитой компанияси ютиб олган. Демак, халқ зиммасига яна янги қарз мажбурияти юкланди.

  Куни кеча Ақилбек Жапаров “Агар Хитой қарзидан вақтида қутула олмасак, Ўш-Бишкек йўли билан Бишкек ТЕСни ўз назорати остига олиб қўйиши мумкин” деди. Қирғизистон ҳозир  Хитойдан олган қарзини тўлаш ҳолатида эмас. Шу сабабли ҳам қирғиз расмийлари Хитойдан қарз муддатини кечиктиришни илтимос қилиб келишмоқда. Хитойга эса берган қарзини пул кўринишида эмас, ер майдонлари ва қазилма бойликлар ҳисобидан олиши манфаатли. Бу халқ ва уммат келажаги учун хатарли ҳолатдир.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here