Ўтиш даври ҳамкорлари деган кенгаш тузишдан мақсад, Американинг Суданга солган чангалини мустаҳкамлашдир

401
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ўтиш даври ҳамкорлари деган кенгаш тузишдан мақсад, Американинг Суданга солган чангалини мустаҳкамлашдир

Устоз Ёқуб Иброҳим қаламига мансуб

2020 йил октябрда Судан ҳукумати билан турли ҳаракатлар ўртасида «Судан тинчлиги учун» Жуба шартномаси имзоланди. Шу нуқтаи назардан, Судандаги сиёсий компас ўзгартирилган конституциявий ҳужжат бандлари устида жанжаллар келиб чиқиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Масалан, генерал Абдулфаттоҳ Бурҳон ушбу шартноманинг 79-моддасига биноан, ўзгартирилган конституциявий ҳужжатнинг 80-моддасига мувофиқ ҳамда 2019 йилги 38 ва 39 фармонларга кўра 2020 йил 1 декабрда қарор қабул қилди. Бу «Ўтиш даври ҳамкорлари кенгаши» ниқоби остида янги жисм яратиш ва янги шериклар қўшиш қарори бўлди. Яъни, бу қарор тақозосига кўра, аввалги президентни ағдарган халқ ҳаракатини жиловлаб олиш имкони туғилади ва бу билан адолат излаган қўзғолончилар талаблари йўққа чиқарилади. Бундай ғоят жирканч режадан парда ортида АҚШ разведкасининг яширин қўллари борлиги кўринмоқда. Чунки Америка тинчлик ҳужжатини Суданни терроризм ҳужжатидан чиқариш талабларидан бири, деб ҳисобламоқда. Шунинг учун ўзининг кучли одами бўлган Ҳамидатийга музокаралардаги ҳукумат делегациясини Америка истагига мувофиқ натижа чиқариш сари йўллашни буюрди.

Бу қарор Суданда янги сиёсий жараёнга кўчиш бўлишини англатади. Америка шу орқали ўтиш даври ҳукуматидаги ўзига қарашли ҳарбийларни кучайтириб, Бурҳонни иккинчи муддатда ҳам ҳарбий кенгаш раиси бўлиб қолишини таъминламоқчи бўляпти. Бу муддат шартнома имзоланган 2020 йил 3 октябрдан бошлаб 21 ой бўлиб, бу вақт Америка нуфузини мустаҳкамлаш, Европа одамлари қанотини қирқиш ёки Судандаги сиёсий ҳаётдан четга чиқариш учун етарлидир. Шу мақсадда айни қарорда ўтиш даври ҳамкорлари кенгашининг махсус вазифалари бешта бандда белгиланди.

Уларнинг 1-бандида «Ўтиш даврини Суданнинг олий манфаатларига хизмат қилувчи томонга йўллаш», дейилган.

Бу банддан кўриниб турибдики, бу Суданнинг олий манфаатлари, деганда қандай манфаатлар кўзланганлиги аниқ кўрсатилмаган. Демак, у «олий манфаат» ниқоби остида кўзланган ҳар қандай тил бириктирув ёки жиноятни ўз ичига олиши мумкин. Токи, у халқаро разведканинг Суданга қарши тўқиётган жирканч режаларини амалда татбиқ қилишга асос бўлсин. Масалан, ўтиш даври ҳукумати ҳам шу «олий манфаат»га суянган ҳолда, Халқаро Валюта Фонди кўрсатмалари каби бошқа режаларни татбиқ қилишга ёки халқаро ҳужжатларни қонунийлаштиришга ёхуд қолган-қутган Ислом қонунларини ҳам йўқ қилишга муваффақ бўлиши мумкин бўлади. Ёки Бурҳон ҳам шу «олий манфаат»ни дастак қилиб, яҳудийлар билан алоқани мустаҳкамлашга, АҚШ маъмуриятидан тузиб берилган «тинчлик шартномаси»ни имзолашга муваффақ бўлиши мумкин. Ана шунда бу кимсанинг бундай жиноятларни барча доираларга амал қилишни шарт қилувчи конституциявий ҳужжат орқали қонунийлаштиришга шошаётганига гувоҳ бўламиз.

«Арабий 21» веб-сайтининг 2020 йил 1 декабрда «Нью-Йорк Таймс» газетасига таянган ҳолда хабар қилишича, беш нафар суданлик расмийлар ҳамда воқеага гувоҳ бўлган бошқа шахслар Суданнинг яҳудий вужуди билан тинчлик шартномасига имзо чекканини таъкидлашди. Уларга кўра, Бурҳон илгари босқинчилар билан муносабатларни нормаллаштириш тўғрисида гапираётиб, «Америка ҳеч нарсани бекорга бермайди», деган.

2-бандда «Турли томонларнинг қарашларидаги фарқларни бартараф этиш», кўрсатилган. Маълумки, Судан ўтиш даври ҳукуматидаги томонларнинг ҳар бири хориждаги турли давлатга содиқ, бир-биридан фарқли ва бир-бири билан жанжаллашади. Масалан, ҳукумат таркибидаги фуқаровий бошқарув томони Британияга ва баъзи Европа давлатларига содиқ. Ҳарбий бошқарув томони эса, АҚШнинг буйруғи билан қадам босади. Демак, уларни халқаро разведка хизмати томонидан бошқариладиган эскирган ҳокимият риштасидан бошқа нарса бирлаштирмайди. Шунинг учун бу икки томон ўртасида ихтилоф ва низо чиқишига шубҳа йўқ. Мана, Бурҳон ушбу 2-бандни юртдаги жараённи Америка лагери томонидан бошқарилишини таъминлаш мақсадида эҳтимолли низоларни бартараф қилиш учун ишлаб чиқди.

3-банда «Ўтиш даври муваффақияти учун керакли барча қўллаб-қувватловни сафарбар қилиш ҳамда бу давр учун конституциявий ҳужжатда ва 2020 йилдаги Жуба тинчлик шартномасида кўрсатилган вазифаларни ижро этиш», дейилган. Бундан жамоатчилик қўллаб-қувватловини ва одамлар эътиборини ҳарбий томон манфаатига ва жон таслим қилаётган омадсиз фуқаровий томон зиддига йўналтириш кўзланган. Зеро, ҳукуматдаги фуқаровий бошқарув томони Судандаги оммавий намойишлар назарида жуда заиф ҳолатда қолди. Чунки уни одамлар турмуши учун керакли асосий эҳтиёжларни таъминлашда қасддан муваффақиятсизликка учратилди. Шу билан ҳарбий бошқарувдагилар ҳокимиятнинг энг муҳим бўғинлари – хавфсизлик ва иқтисод – устидан ҳукмронлик қилишмоқда, шу орқали муваффақиятсизликни фуқаровий бошқарувдагиларга тўнкашмоқда… Уларни ағдариш ва ахлатхонага улоқтириш учун шунинг ўзи етарли. Бурҳон бу билангина кифояланмади, балки айни қарори билан бош вазир Ҳамдукни вазирлари билан қўшиб, қўлларидан ҳеч нарса келмайдиган томошабинларга айлантириб қўйди. Кейин кенгаш ишларига чанг солди. Масалан, 5-бандда «Бошқа ҳар қандай ваколатли доиралар ўз ваколати доирасидаги ишларни бажариши лозим», деб кўрсатилган.

Шу хусусда Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судандаги расмий нотиғи Иброҳим Усмон (Абу Халил) матбуот баёнотида бундай деди:

«Ўтиш даври ҳамкорлари кенгаши, деган кенгаш Европа малайлари бўлган Озодлик ва Ўзгариш кучлари ва унинг вазирлар кенгаши билан ҳарбийлар ўртасини ажрим қилиш учун тузилган. Бироқ АҚШ малайлари бўлган ҳарбийлар ҳужжатда келтирилган шартларни четлаб ўтишяпти. Озодлик ва Ўзгариш кучлари таркибига кирувчи фуқаровий бошқарувдагиларнинг айни ҳужжатга норози бўлаётганининг сабабини шундан кўриш мумкин».

Бурҳоннинг бу қарори вазирлар кенгашини 2020 йил 4 декабрда баёнот чиқаришга мажбур қилди. Баёнотда «ўтиш даври ҳамкорлари, деган кенгашнинг ҳозирги шаклида тузилиши, бизни аввало суданликлар сифатида, қолаверса ижроий аппарат сифатида норози бўлишимизни шарт қилмоқда. Шу боис барча томонларни уни тузиш қарори ва ихтисослашган вазифаларини қайта кўриб чиқишга чақирамиз», дейилди. «Судан Трибьюн» веб-сайтининг 2020 йил 3 декабрдаги хабарида «Судан бош вазири Абдуллоҳ Ҳамдукнинг ўтиш даври ҳамкорлари кенгаши тузилишига эҳтиёткорлик билан ёндашаётгани, агар унга туб ўзгаришлар киритилмаса, уни бойкот қилишни ўйлаётгани» айтилди. Шунингдек, унда «бош вазир Абдуллоҳ Ҳамдук кенгаш тузилишига норози эканини билдирди», дейилди. Кейин Ҳамдук халқ орасидан Европага мойил кишиларни ўз атрофига тўплаб, Бурҳонни айни режасини амалга оширишига тўсқинлик қилишга келишиб олишди: «Судан бош вазири Абдуллоҳ Ҳамдук билан ҳукмрон коалиция бўлган Озодлик ва Ўзгариш кучлари ўтиш даври ҳамкорлари кенгаши томонидан конституциявий муассасалар ваколатлари чекланаётгани сабабли унинг тузилишига норозилик билдиришга келишиб олишди». (Судан Трибьюн веб-сайти, 2020 йил 3 декабр). «Арабий 21» веб-сайтида ҳам бундай хабар нашр қилинди: «Судан меҳнаткашлар ассоциацияси ўтиш даври ҳамкорлари, дейилаётган кенгашнинг тузилишига қатъий норозилик билдирди».

Бурҳоннинг ўз бириктируви учун чора топиши табиий. У матбуот анжуманида «бу ўтиш даври ҳамкорлари кенгашини тузиш ҳақидаги қароримиз Озодлик ва Ўзгариш кучлари ташаббуси ҳамда суверен кенгаш ва вазирлар ижозати билан чиқарилди», деди. (Ҳурра канали). Ҳатто Судан армияси бош штаби бошлиғи Муҳаммадусмон Ҳусайн ҳам ҳамкасби Бурҳонни ҳимоя қилиб, «қуролли кучларнинг ушбу тинчлик келишувини – ўз мақсадига эришиб, ватан бўйлаб хавфсизлик ва барқарорлик ўрнатиши учун – қўллаб-қувватлаши»ни таъкидлади. Сўнг «шу мақсадда қуролли кучларимиз қонунлар, лойиҳа ва низомга мувофиқ ушбу қарорга қўшилишни истаган ҳар бир томоннинг тарафдори бўлиб қолади», деди. (Арабий 21, 2020 йил 2 декабр).

Америка ўз малайининг саъй-ҳаракати учун яхши ниятини билдирди. Судан «Анбо» расмий агентлигига кўра, АҚШнинг Хартумдаги элчихонаси «Қўшма Штатлар Судан ва суданликларнинг яқин ҳамкори ва дўсти бўлиб қолажак, дея баёнот берди. Сўнг АҚШ томонидан Суданга буғдой сотиб олиши учун 20 миллион доллар грант бериши айтилди». (Анадолу, 2020 йил 1 декабр).

Шундай қилиб, АҚШ билан Британиянинг Судан устидаги манфаатлар кураши кучаймоқда. Иккаласи ҳам ўз нуфузини мустаҳкамлаш йўлида барча маҳаллий қўғирчоқларини ишга соляпти. Бу ҳукмдорларнинг аҳволи шу экан, улар мустамлакачи Ғарб режаларини бажарувчи хизматкорларга айланиб қолишган экан, Судан аҳли бу курашнинг азоб-уқубатларини тотишда давом этаверади ҳамда қашшоқлик ҳар бир хонадонга кириб боради. Улар яхши яшашга эришиш йўлида қийинчиликларга дуч келаверадилар. Чунки Судан аҳли фақат Ислом соясидагина азизликка ва адолатга эришади.

Роя газетаси сайтидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here