بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Тунис бошдан кечираётган кризисларни капитализмга асосланган ямоқ солишлар билан ҳал қилиб бўлмайди
Тунис Европа Иттифоқи билан «ALECA» (Чуқур ва Кенг қамровли Эркин Савдо Майдони) шартномаси бўйича музокаралар бошлашни мақсад қилгандан сўнг, Бош вазир Ҳишом Машиший Халқаро Валюта Фондига структуравий ислоҳотлар йўлидан боришга амалда тайёр эканини билдирди. Туниснинг иқтисодиёт ва молия вазири ҳамда бош вазирнинг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси ҳозир бўлган учрашувда иқтисодий ислоҳотлар дастурини тузишга келишиб олинди.
Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти матбуот бўлими чиқарган баёнотларда қуйидаги саволлар ўртага ташланди:
«Бу даъво қилинаётган ислоҳотлар орасида ўғирланган бойликларни қайтариш ҳам борми?! Унда Саноатни ҳамда Тунис халқининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлайдиган қишлоқ хўжалигини қайта тиклаш каби долзарб лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўрилганми?! Ёки бу ислоҳотлар Халқаро Валюта Фонди муҳандислиги остида ишлаб чиқилган структуравий ислоҳотлар дастурини тамомига етказишми?! Ахир, айни шу нарса Туниснинг тўқимачилик саноатини вайрон қилмаганмиди?! Европа Иттифоқи билан чуқур ва кенг қамровли эркин савдо шартномасини кенгайтириш бўйича музокараларга киришган бош вазирдан ниманидир кутиш мумкинми? Ахир, 1995 йил Ибн Али режими билан тузилган айни шартнома Тунис саноатини вайрон қилмадими?!».
Матбуот баёноти сўнггида бундай дейилди:
«Тунис бошдан кечираётган иқтисодий кризисларни Ғарб доиралари назорати остида олиб борилган ислоҳотлар орқали енгиб бўлмайди. Шунингдек, капитализмга асосланган ямоқ солишлар билан ҳам ҳал қилиб бўлмайди. Аксинча, ечим Уммат мафкураси ва унинг ҳазорий лойиҳаси асосларидан келиб чиқиши керак. Исломдаги мавжуд иқтисод низоми Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик соясида барча кризислардан холи одил иқтисодий ҳаётни таъминлашга қодирдир.
Роя газетасининг 2020 йил 20 январ чоршанба кунги 322-сонидан