بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти аёллар қаноти намойиши
Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти аёллар қаноти «Мусулмон оила мустаҳкам қўрғонга эга, у яхшиликни даъво қилиб, бузғунчиликни ёювчи шартномаларга муҳтож эмас» номли кампания доирасида намойиш ўтказди. Ушбу намойишни ўтказишга қуйидагилар сабаб бўлди: Тунис парламенти депутати Муҳаммад Аффосий сўзга чиқиб, оила хусусидаги айрим Ислом аҳкомларини баён қилгандан сўнг бунга норозилик сифатида, хотин қизлар масалалари бўйича нохолис ташкилотлар ва малай партиялар парламент олдида «зўравонликка қарши» номли намойиш ўтказишди. Уларнинг «зўравонликка қарши», деган иборалари Исломнинг хотин-қизлар ва оила билан боғлиқ аҳкомларига қарши чиқишни англатади… Зотан, шу пайтгача мажлислар ва ахборот минбарлари бу шубҳали ташкилотларга очиб берилган… Ҳизб аёллари намойишда шиорлар кўтариб чиқиб, уларда муслима аёлларни ўз динларини маҳкам ушлашга чақирди. Сиз Роббингиз аҳкомларида жаннатни кўряпсиз, илмонийликка ҳам, инсонлар қонунларига ҳам ҳаргиз рози бўлмай, бугунги кундаги бадбахт ҳаётнинг сабабчиси шулар эканини англамоқдасиз, дейилди. Намойиш сўнггида Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти аёллар қанотининг расмий нотиғи устоз Ҳаннон Хумайрий хоним маъруза қилди. Сўнг барча ҳизбия аёллар илмоний тузум ва қонунларини қораловчи ҳайқириқлар йўллашди.
Роя газетасининг 2020 йил 6 январ чоршанба кунги 320-сонидан